ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2019 й. ПҚ-4375-сон "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2019 й.

N ПҚ-4375



ЎСМИРЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК

РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИ УЧУН КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган концепцияларни амалга ошириш доирасида ҳар томонлама ривожланган, билимдон, халқига, шунингдек, Ватанга хизмат қилиш ишига содиқ ёшларни тарбиялаш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, миллий қадриятларга, халқларнинг маданиятига ва ўзлигига бўлган таҳдидлар, ёд ғояларни сингдиришга бўлаётган уринишлар кучайиб бораётган глобализация жараёнлари жадал ривожланаётган шароитда ёшлар энг заиф қатлам бўлиб қолаётганлиги сабабли бу йўналишда қўшимча комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий фикрлаш ҳамда дунёқарашга эга, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёр бўлган ҳар томонлама камол топган, жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсатини фаол ва изчил амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари (кейинги ўринларда - "Темурбеклар мактаблари") 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Қуйидагилар "Темурбеклар мактаблари"нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;

халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида, Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;

ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;

нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.


2. Қуйидагилар:

Принципиал янги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларини ташкил этиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ("Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тасдиқланаётган Чора-тадбирлар дастурини ("Йўл харитаси"ни) тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳарбий-маъмурий секторларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирлари, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Миллий гвардияси қўмондонига, зарур ҳолларда, тегишли равишда вазирлик ва идоралар қўшинларининг умумий сони доирасида "Темурбеклар мактаби"нинг ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

янги шакллантирилаётган "Темурбеклар мактаблари"га қабул ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

"Темурбеклар мактаби"да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади;

2020/2021 ўқув йилига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-техник йўналишидаги Фарғона академик лицейи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўқишни амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда якунлайдилар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги ПҚ-2738-сон қарори билан ташкил этилган махсус гуруҳларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади. Бунда, махсус гуруҳларда ўқиётган ўқувчилар белгиланган тартибда ўз ўқишларини амалдаги ўқув дастурлари бўйича якунлайдилар.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" учун йиллик қабул квотаси 150 кишини ташкил этади. Бунда:

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари учун қўшимча контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва фуқаро таркибидаги ходимлар штат бирликлари тегишли равишда Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинма (қўшин)ларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ажратилади;

ушбу банднинг олтинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тизимида "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳарбий-юридик йўналишидаги Урганч академик лицейи ва ҳарбий-қурилиш йўналишидаги Самарқанд академик лицейлари фаолиятини тўхтатиш ҳамда уларнинг бинолари (иншоотлари) ва уларга туташ ҳудудларни 2019/2020 ўқув йилида ўқишга кирган ўқувчилар амалдаги ўқув дастури бўйича ўқишни якунлаганидан сўнг тегишлилиги бўйича Хоразм ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари тасарруфига ўтказишга;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-5706-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ ташкил этилиши кўзда тутилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси қошидаги ихтисослаштирилган академик лицей ўрнига "Темурбеклар мактаби"ни ташкил этишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

уч ой муддатда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, мавжуд штат бирликларини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда, моддий-техник воситалари, ўқув жиҳозлари ва бошқа мулклари билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларига 6-иловага мувофиқ топширсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари, академик ва ҳарбий-академик лицейларнинг ишдан бўшатилаётган ишчи ва хизматчиларини ўз вақтида ишга жойлаштирилишини таъминласин.


8. Белгилансинки:

а) "Темурбеклар мактаби", шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ишчи ва хизматчилари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

директор ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқув бўлими ходимлари учун - 5 баробар;

тўгарак (секция) раҳбарлари ва психологлари учун - 3 баробар;

ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари, инструкторлар ва лаборантлар учун - 2 баробар миқдорда оширилади;

б) 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб "Темурбеклар мактаблари"да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига уларнинг лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

в) "Темурбеклар мактаблари"нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. "Темурбеклар мактаблари"нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ишчи ва хизматчиларига белгиланган иш стажи учун фоизли устама белгилаш тартиби ҳам қўлланилади;

г) "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

д) "Темурбеклар мактаби"ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда шу қарорга мувофиқ тегишли касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни вазирлик ва идораларга топширилиши муносабати билан уларнинг харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2020 йилдан бошлаб ҳар йили тегишли вазирлик ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ "Темурбеклар мактаблари"нинг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.


11. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, хорижий мамлакатларнинг давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш орқали, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


12. 2019 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 7-иловада кўрсатилган қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб "Темурбеклар мактаблари"да самарали таълим жараёнини таъминлаш мақсадида уларга юклатилган вазифаларни мунтазам мониторинг қилиш, тизимли асосда уларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этсин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар,

Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда

Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси

таркибида ташкил этилаётган "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейларининг

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Таркибида ҲАЛ ташкил

этилаётган вазирлик ва

идоранинг номи

Ташкил этилаётган

ҲАЛнинг номи

Таълим муассасасининг

амалдаги номи

Жойлашган манзили

1.

Мудофаа вазирлиги

Фарғона "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-техник йўналишидаги Фарғона ҳарбий-академик лицейи

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Гулистон кўчаси, 7-уй

2.

Давлат хавфсизлик хизмати

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 3-уй

3.

Ички ишлар вазирлиги


Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицей

Қорақалпоғистон Республикаси,

Нукус шаҳри, Чимбой кўчаси,

"Айдын жол" ҚФЙ

4.

Миллий гвардия

Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Замон кўчаси, 10а-уй

5.

Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги

Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Шаҳрисабз иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Тепарқилиқ кўчаси, 1-уй





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Принципиал янги "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейларини ташкил қилиш ва уларнинг

ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

("ЙЎЛ ХАРИТАСИ")

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Ўтказиладиган тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини етказиш, янги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича иш мажлисини ўтказиш. Ишчи гуруҳларнинг иш тартибини аниқлаш.

Идоралараро ва идоравий ички йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари

2019 йил

10 июлга қадар

ХК (В.Махмудов),

МВ (Б.Курбанов),

ДХХ (А.Азизов),

ИИВ (П.Бобожонов),

МГ (Б.Ташматов),

ФВВ (Т.Худайбергенов),

ОЎМТВ (И.Мажидов)

2.

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларининг намунавий уставини ва бошқа асосий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини тузиш.

Идоралараро йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари

2019 йил

15 июлга қадар

МВ (А. Икрамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов)

3.

Ишчи гуруҳ, шунингдек, идоралараро иш фаолияти самарадорлигини ташкиллаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳисоботини тузиш ва назоратни амалга ошириш.

Ишчи гуруҳ фаолиятининг батафсил режаси

доимо

МВ (А. Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов)

4.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия марказий аппаратларида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг умумий сон миқдоридан келиб чиқиб "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари самарали иш фаолиятини ташкиллаштириш учун зарурий ҳолларда бўлинмаларни (бўлим ва бўлинмалар) шакллантириш.

Вазирлик ва идораларнинг тегишли қарорлари


2019 йил

1 октябрга қадар

МВ (А. Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ишчи гуруҳлари

II. "ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ" ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрлар таркиби, ўқувчиларнинг умумий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, ҲАЛ бўлинмалари ва бошқа мансабдор шахсларнинг фаолиятини ташкиллаштириш тартибини белгиловчи "Темурбеклар мактаби" ҲАЛ Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари


2019 йил

20 августга қадар

МВ (Б.Курбанов),

ДХХ (А.Азизов),

ИИВ (П.Бобожонов),

МГ (Б.Ташматов),

ФВВ (Т.Худайбергенов),

ОЎМТВ (И.Мажидов)

2.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ Уставини тасдиқлаш ва амалга жорий қилиш.

Тегишли вазирлик ва идораларнинг буйруқлари

2019 йил

10 октябрга қадар

МВ (Б.Курбанов),

ДХХ (А.Азизов),

ИИВ (П.Бобожонов),

МГ (Б.Ташматов),

ФВВ (Т.Худайбергенов),

ОЎМТВ (И.Мажидов)

3.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ ўқувчиларини озиқ-овқат ва ҳарбий кийим таъминоти, кийим русумининг ягона намуналари, тақдирлаш нишонлари ва уларни тақиш тартиби, шунингдек, "Темурбеклар мактаби" ҲАЛни тугатганлиги тўғрисидаги кўкрак нишони ва дипломи меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари


2019 йил

10 октябрга қадар

МВ (Б.Курбанов),

ДХХ (А.Азизов),

ИИВ (П.Бобожонов),

МГ (Б.Ташматов),

ФВВ (Т.Худайбергенов),

ОЎМТВ (И.Мажидов)

4.

Замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси

2019 йил

1 сентябрга қадар

МВ (А. Икрамов),

МГ (Ш.Шакиров),

идоралараро ишчи

гуруҳи

III. ИНФРАТУЗИЛМА ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ўтказишни амалга ошириш.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ инфратузилмаларини такомиллаштириш, тадбирларни молиялаштириш манбалари ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш юзасидан зарурий чораларни белгилаш.

Қабул қилиш ва топшириш тўғрисида баённомалар, техник-иқтисодий ҳисоботлар

2019 йил

1 сентябрга қадар


Ишчи гуруҳлар

2.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ объектларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ҳамда "Темурбеклар мактаби" ҲАЛда:

компьютер, машқ қилиш (тренажёр) синфлари ҳамда масофадан ўқитиш учун синфлар ва электрон ахборот-ресурс марказларини яратишни;

замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар, шу билан бир қаторда интерактив виртуал стендлар ва лабораториялар кўринишида дастурий-педагогик таълим олиш воситаларини жорий қилишни;

ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт ютуқлари даражасини ошириш учун тегишли шароитларни яратишни;

ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинги тизимини жорий қилиш ва назоратини ташкиллаштириш;

педагогик таркибни ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллар билан таъминлаш ва мустақил ишларни ташкиллаштириш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратишни кўзда тутувчи чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳукумат Қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар


Вазирлар Маҳкамаси, МВ, ДХХ, ИИВ, ФВВ, МГ, ОЎМТВ, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимиятлари

IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БАЗАЛАР ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Принципиал янги самарали ўқув режалари ва дастурлари, тематик режалар, ўқув-услубий ресурслар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий таълим бериш шакли ва услубларини қўллаш.

Республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасалари, махсус ва бошқа олий ўқув юртларига кириш учун зарур бўлган алоҳида фанларни (математика, физика, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ва хорижий тиллар) чуқурлаштирилган тарзда таълим берилиши учун шароит яратиш.

Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари

2019 йил

1 декабрга қадар


МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов),

ишчи гуруҳлари

2.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ ўқувчиларига Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш (енгил ва юк автомобилларини бошқариш), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатларни бериш тартиби ва механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари

2019 йил

1 декабрга қадар

МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ишчи гуруҳлар

3.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ ўқувчилари томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари

2019 йил

1 декабрга қадар

МВ (А.Икрамов),

ДХХ(Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов),

ҲТВ (А.Умаров), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

4.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛни ўқув мақсадлари учун мўлжалланган зарурий ўқув, илмий ва махсус адабиётлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш.

Вазирлик ва идораларнинг режалари

2020 йил

1 майга қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ

5.

Республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига кириш учун зарурий фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун факультатив машғулотлар ва тўгарак ишларини ташкиллаштириш.

Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари

доимо

МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов)

V. ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқига содиқ бўлган Ватанга хизмат қилишга тайёр турган ақл-заковатли номзодларни республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига киришини таъминлаш мақсадида "Маънавият асослари" дарси бўйича ўқув дастури, режалари ва ўқув-услубий комплексларини такомиллаштириш.

Янги ўқув дастури, Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тарбия бўйича режалари ва ўқув-услубий комплекслари

2019 йил

1 сентябрга қадар

Республика Маънавият ва маърифат маркази ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда

2.

Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий ўсишини таъминлаш учун китобларни ўқиш, кинотеатр, театр ва музейларга бориш, маданият ва спорт вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг тарихи, анъаналари ва бойликларини фаол ўрганиш йўли билан зарурий шароитларни яратиш.

Алоҳида режа асосида

доимо

Масъул шахслар Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда

3.

Беллашув руҳи ва фикр-мулоҳазалар билан алмашиш учун шароитлар, ўқувчиларда муомала қилиш маданияти, харизма, нотиқлик ва лидерлик сифатларни шакллантириш мақсадида "Темурбеклар мактаби" ҲАЛда фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва доимо амалда бўлган мунозарали клубларни ташкиллаштириш.

Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари

2020 йил

1 майга қадар

МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев)

4.

Ўқувчиларда ахлоқий-психологик барқарорлик ва касбий вазифаларни бажаришга шай туришни шакллантириш мақсадида уларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш.

Жойларда ўқувчиларга психологик ёрдамни ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси

доимо

МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев)

VI. РАҲБАР ВА ПЕДАГОГИК ТАРКИБЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШИ

1.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ раҳбар ва педагог таркибининг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш.

Раҳбар ва педагог таркибнинг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонлари


2019 йил

20 августга қадар

Идоралараро ишчи гуруҳи

2.

Эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини объектив баҳолаш мақсадида раҳбар ва педагог таркибларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш. Замон талабларига жавоб берувчи малакали кадрлар билан "Темурбеклар мактаби" ҲАЛни бутлаш ва уларни алмашинувини ўтказиш.

Вазирлик ва идораларнинг шахсий таркиб бўйича тегишли қарорлари


2019 йил

1 сентябрга қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ

Вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳлари

3.

Олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари базаларининг тегишли ҳудудий (соҳа) марказларида раҳбар ва педагог таркибларнинг таълим олишини ташкиллаштириш.

"Темурбеклар мактаби" ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш режаси


Ҳар йили, алоҳида режалар бўйича

МВ (А.Икрамов),

ДХХ (Ф.Мухтаров),

ИИВ (Р.Хатамов),

МГ (Ш.Шакиров),

ФВВ (А.Кулдашев),

ОЎМТВ (У.Бегимкулов)

4.

Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида ташкиллаштириладиган конференцияларда раҳбар ва педагог таркибнинг иштирокини таъминлаш, шунингдек улар учун АКТ ўрганиш бўйича интенсив курслар ва хорижий тилларни ўрганишини ташкиллаштириш.

Вазирлик ва идораларнинг алоҳида режалари бўйича

Ҳар йили, алоҳида режа бўйича

Вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари

5.

Илғор педагогик тажрибани оммалаштириш мақсадида ўқув-методик семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш.

6.

Машғулотларни, шу билан бир қаторда, таълим беришнинг инновацион усуллари бўйича ўқув жараёнига юқори малакали миллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш самарали механизмини татбиқ этиш.

7.

Мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида раҳбар ва педагог таркибларнинг стажировкасини ташкиллаштириш.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

  

Директор

1 (0-0-0-1)

Илмий-педагогик кенгаш

Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари*

1 (1-0-0-0)

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)

Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)

Ахборот-ресурс маркази

3 (0-0-0-3)

Тўгараклар

4 (0-0-0-4)


Ўқув бўлими

2 (0-0-0-2)


Ахборот-

лаштириш

ва алоқа бўлинмаси

3 (0-0-0-3)

Маъмурий бўлинма

3 (0-0-0-3)

Хўжалик бўлинмаси

15*** (0-0-0-15)


Кадрлар бўлинмаси

2 (0-1-0-1)














Психолог

1 (0-0-0-1)




Қўриқлаш бўлинмаси

8 (0-0-0-8)

Тиббиёт бўлинмаси

4 (0-0-0-4)


Молия хизмати

3 (0-1-0-2)


<Notes>ЎзР Президентининг 03.08.2022 й. ПҚ-344-сон Қарорига мувофиқ блок чиқариб ташланган


Ўқув бўлими котиби

1 (0-0-0-1)



Лаборатория

3 (0-0-0-3)


Ўқув курси

106 (1-5-100-0) (158 (1-7-150-0)****)










Аниқ фанлар ўқув қисми

16**(0-0-0-16)


Ижтимоий-

гуманитар фанлар ўқув қисми

12**(0-0-0-12)











Ўқув гуруҳи

26 (0-1-25-0)




Автомобиль

секцияси

5** (0-1-0-4)





Изоҳ:

*) фуқаро ходимлари эгаллаши мумкин бўлган лавозим;


**) ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;


***) иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;

****) ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган "Темурбеклар мактаби" учун;

*****) ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган "Темурбеклар мактаби" учун ўқув гуруҳлари сони 6 тадан иборат бўлади.

Қавсда қуйидагилар кўрсатилган:

1-рақам - ШАҲХ офицерлар таркиби;

2-рақам - ШАҲХ сержантлар таркиби;

3-рақам - ўқувчилар;

4-рақам - ишчи ва хизматчилар.

        

Шахсий таркиб сони

         

Жами

Офицерлар

Сержантлар таркибига мансуб контракт

бўйича ҳарбий хизматчилар


Ўқувчилар

Ишчи ва хизматчилар

қитувчилар)

         

Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик

хизмати "Темурбеклар мактаби"

         

300


3

13

200

84 (32)

        

Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ва Миллий гвардия "Темурбеклар мактаби"

         

404


3

17

300

84 (32)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик

лицейларга бириктирилган олий, олий ҳарбий ва

ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг

РЎЙХАТИ

     

Т/р

"Темурбеклар мактаби"

ҲАЛнинг номи

ҲАЛга бириктирилган олий таълим

муассасанинг номи

ҲАЛга бириктирилган олий ҳарбий ва

ихтисослаштирилган таълим

муассасанинг номи

1.

Фарғона "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейи

Фарғона давлат университети

Қуролли Кучлар Академияси

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" харбий-академик лицейи

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари

университети

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси

3.

Нукус "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейи

Бердақ номидаги Қорақалпоғистон

Давлат университети

Ички ишлар вазирлиги Академияси

4.

Тошкент "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейи

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон миллий университети

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

5.

Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби"

ҳарбий-академик лицейи

Қарши давлат университети

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар

вазирликлари таркибига берилаётган Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар

коллежлари ва академик лицейларининг

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Таълим муассасасининг

амалдаги номи

Жойлашган жойи

Таълим муассасасининг

янги номи

Таркибига коллеж (лицей)

берилаётган вазирлик ва

идоралар номи

1.

Қибрай қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 3-уй

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Давлат хавфсизлик хизмати

2.

Тошкент педиатрия тиббиёт

институти Нукус филиали қошидаги

академик лицей

Қорақалпоғистон Республикаси,

Нукус шаҳри, Чимбой кўчаси,

"Айдын жол" ҚФЙ

Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Ички ишлар вазирлиги

3.

Шаҳрисабз иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри,

Тепарқилиқ кўчаси, 1-уй

Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 июндаги

ПҚ-4375-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдан

бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 майдаги "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-641-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги ПҚ-2738-сон қарорининг 8-банди ва 2-иловаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорининг 3-иловаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3776-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги "Ҳарбий-академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 21-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги 367-сон қарорининг 2-иловаси.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 апрелдаги "Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 227-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 июнь



























































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск