ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.07.2019 й. 589-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 июлдаги

589-сон қарорига

ИЛОВА



Дастурий маҳсулотлар

ва ахборот технологиялари технологик парки

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ва мақомдан маҳрум этиш, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилишини, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


бизнес-режа - компания, товар, уни ишлаб чиқариш, кўрсатиладиган хизматлар, маҳсулот сотиладиган потенциал бозорлар, маркетинг стратегияси, операцияларни амалга оширишни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган режа, компаниянинг ҳаракатлари, бизнес-операцияларни амалга ошириш дастури;


стартап-лойиҳа - фойда олиш ноаниқ ва молиявий таваккалчилик юқори бўлган шароитларда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари соҳасида янги маҳсулот яратишни ёки хизматни жорий этишни кўзда тутувчи лойиҳа;


Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - Технопарк) - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг максимал даражада қулай шароитларини яратиш учун республиканинг бутун ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда ишлайдиган ташкилот;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) - Технопарк фаолиятини оператив бошқарувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс;


Резидентларнинг ягона реестри - ушбу Низомга мувофиқ Технопаркда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар рўйхати мавжуд бўлган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;


Технопаркнинг резиденти - белгиланган тартибда Технопаркда рўйхатдан ўтказилган ва Резидентларнинг ягона реестрига киритилган юридик шахс;


ариза берувчи - Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилувчи юридик шахс;


стартап-лойиҳа ташаббускори - стартап-лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф тақдим этган жисмоний ёки юридик шахс;


ментор - стартап-лойиҳани ривожлантириш ва илгари силжитиш мақсадида уни ўз билимлари ва тажрибаси билан қўллаб-қувватлайдиган маслаҳатчи;


Маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) - ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ инкубация ёки акселерация дастурларига қабул қилиш учун номзодларни танлашни, шунингдек, менторларни саралашни таъминлаш мақсадида Дирекция ҳузурида ташкил этиладиган орган;


акселерация дастури - менторлар ва бозор экспертлари ташкилий ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест синовидан ўтказиш ва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап-лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-амалий дастур;


инкубация дастури - унинг доирасида стартап-лойиҳа ғояси шакллантириладиган ва ишлаб чиқиладиган таълимий-амалий дастур;


веб-портал - Технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш, Дирекция ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқаларни қабул қилиш учун мўлжалланган Дирекциянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтидаги бўлими. Веб-порталнинг ишлаш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;

Эксперт кенгаши - Дирекция ҳузурида резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари малакали мутахассислари ва бошқа мутахассислардан ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;

Эксперт кенгаши - Технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;

Истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳамда менторларни танлаш бўйича эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссияси деб аталади) - акселерация дастуридан муваффақиятли ўтган стартап-лойиҳаларни кейинчалик молиялаштириш учун кўриб чиқиш ва ўрганишни ташкил этиш, шунингдек, менторларни танлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган орган;


Эксперт гуруҳи - "IT-visa"га эга бўлиш учун Дирекциянинг тавсиясини олиш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт гуруҳининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;

виртуал офис - Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, компания билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) билан мулоқот қилиш имконини берувчи жой.

3. Қуйидагилар Технопаркнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

Технопарк резидентларига фаолиятни амалга ошириш учун зарур инфратузилма, шу жумладан, замонавий лабораторияларни бериш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, акселерация дастурлари бўйича хизматлар кўрсатиш;

стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида бошловчи ва кичик корхоналарга инновацион фаолият натижаларида кўмаклашиш;

шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансфери ҳисобига лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этишда резидентларга кўмаклашиш;

юқори технологик маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун илмий, илмий-тадқиқот, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолияти ўзаро интеграциясига кўмаклашиш;

ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларнинг замонавий синфини шакллантириш мақсадида аҳоли ва ёшлар ўқитилишини ташкил этиш;

ахборот технологиялари соҳасида етакчи компаниялар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ўтказиш.



2-БОБ. ТЕХНОПАРК ДИРЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Дирекцияга "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.

Бош директор Дирекцияга юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва Рақамли технологиялар вазирлигининг сўрови бўйича Технопарк ва Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.

5. Дирекция фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

Технопарк резидентларининг Дирекцияга ҳар ойлик жами даромаднинг бир фоизи миқдорида ўтказиладиган ажратмалари;

хизматлар кўрсатишдан, шунингдек, Дирекцияга бириктирилган кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;

стартап-лойиҳаларни венчур молиялаштириш натижасида олинган даромадлар;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Дирекция:

Технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, шунингдек, Технопарк резидентларини Резидентларнинг ягона реестрига киритиш ва резидент мақоми берилганлиги тўғрисида тегишли гувоҳномани бериш орқали резидентларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ушбу Низомга мувофиқ юридик шахслар ва стартап-лойиҳалар ташаббускорлари томонидан тақдим этилган бизнес-режалар, шу жумладан, экспертларни (илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни) жалб қилиш орқали экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Эксперт кенгаши ва Эксперт гуруҳининг низомлари ҳамда таркибларини тасдиқлайди;

шартнома асосида Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ускуналар, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага ва субижарага беради, шунингдек, виртуал офис ва янги юридик шахсларни ташкил этиш (one stop shop) бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатади;

ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчиларига (иштирокчиларига) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда "IT-visa"ни тақдим этиш бўйича тавсия беради;

ахборот технологиялари (дастурлаш, сунъий интеллект, электрон тижорат ва бошқалар) соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашади;

Технопарк ва унинг резидентлари фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этади;

ўз ваколатлари доирасида ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлайди ва нашр қилади;

ўз фаолиятини бошлаётган юридик шахсларга инвесторлар ва кредиторлар билан шартномалар тузиш жараёнида молиявий, юридик ёки бошқа маслаҳат ёрдами беради;

Технопарк резидентларига уларнинг стартап-лойиҳалари учун инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашади;

Технопарк резидентларининг маҳсулотлари ва хизматлари ички ва ташқи бозорларга кириб боришини ташкил қилади;

Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган ахборот технологиялари маҳсулотларининг халқаро ярмарка ва кўргазмаларини ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, Технопарк резидентларининг халқаро семинарлар, конференцияларда ва республикада ҳамда халқаро кўламда ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этишга кўмаклашади;

юридик шахсларни Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш бўйича қарор қабул қилади;

Дирекция уставига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

Дирекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис бўлишга ёки бошқа юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этишга ҳақлидир.



3-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ТЕХНОПАРК

РЕЗИДЕНТЛАРИ СИФАТИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.


8. Технопарк Дирекциясининг резидентларни рўйхатга олиш бўйича ишларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлишлари керак:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак;

б) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ фаолият турини (турларини) (кейинги ўринларда - рўйхат) амалга ошириш;

в) рўйхатда белгиланган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш. Бизнес-режада рўйхатда кўрсатиб ўтилган бир ёки бир нечта фаолият турларини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар, хизматларни сотиш учун мўлжалланган хизмат турлари ва уларнинг ҳажми, уларни амалга ошириш зарурлиги асосланиши, таклиф этилаётган лойиҳанинг монетизация модели, режалаштирилаётган молиявий-иқтисодий фаолият натижалари кўрсатилади. Бизнес-режанинг шакли ва унга бўлган талаблар Дирекция томонидан тасдиқланади;

г) солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш;

д) ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Технопарк ҳудуди ёки Дирекция филиалларининг юридик манзилида рўйхатдан ўтган ва ушбу манзилда жойлашган бўлиши;

е) киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Дирекция томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши.

10. Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи веб-портал орқали Технопаркнинг резиденти сифатида амалга ошириш таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза беради.

Технопарк резиденти мақомини олиш учун ариза берган юридик шахсдан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик ариза берувчига юклатилади. Ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда ариза берувчи беш иш кунида ундаги камчиликларни бартараф этиб, қайта тақдим қилиши мумкин. Мазкур муддатда ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилмаса, Дирекция аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли.

Юридик шахснинг барча зарур шаклларни веб-порталда тўлдирганидан сўнг ариза бериши, Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) тузилишига розилик бериши ҳисобланади.

11. Ариза берувчи Дирекцияга буюртманома берилган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида бу ҳақида ёзма хабар берган ҳолда аризани қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.

12. Бизнес-режаларнинг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги, лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Технопарк резиденти сифатида юридик шахс томонидан жорий қилиниши таклиф этилаётган лойиҳанинг инновацион ва оммабоплиги бўйича экспертизадан ўтказиш мақсадида топширилган ариза ва ҳужжатлар 3 иш куни мобайнида Дирекция томонидан Эксперт кенгашига юборилади.

Эксперт кенгаши бизнес-режа тақдимотини ўтказиш учун ариза берувчини таклиф қилиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Эксперт кенгаши бизнес-режа экспертизасини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказади.

Эксперт кенгаши экспертиза натижаларига кўра тақдим этилган бизнес-режанинг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

13. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчини Технопаркнинг резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


14. Қуйидагилар ариза берувчини Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликларнинг берилган муддат ичида бартараф этилмаслиги;

Эксперт кенгаши хулосасига кўра ариза берувчи фаолияти маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши;

амалга оширилиши таклиф этилган бизнес-режанинг рўйхатда кўрсатилган фаолият йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишлари ташқарисига чиқиб кетиши;

юридик шахс ёки у билан боғлиқ шахсларнинг Технопарк олдида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганлиги.

Рад этишнинг асоси Дирекциянинг ариза берувчини Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади ва веб-портал орқали ариза берувчи хабардор қилинади.

15. Юридик шахсни Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 10-13-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Юридик шахсни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши юридик шахснинг Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага розилигини англатади.

Шартноманинг шакли "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади, Дирекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда оммавий оферта шаклига мувофиқ бўлади.

17. Технопарк резиденти:

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

виртуал офисдан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш;

экспорт контрактисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Технопарк резиденти:

фақат рўйхатдаги фаолият турларига асосланган бизнес-режада кўрсатиб ўтилган фаолият турларини амалга ошириши;

Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага амал қилиши;

ўз фаолияти тўғрисида Дирекция томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ахборот, жумладан, статистик ва солик ҳисоботини веб-портал орқали тақдим этиши;

ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига жами даромаднинг бир фоизи миқдорида ажратма ўтказиши;

ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботининг ҳамда аудиторлик хулосасининг нусхасини веб-портал орқали Дирекцияга юбориши, бунда махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботида юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти, рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги масалалари ҳамда молиявий йил давомида амалга оширилган фаолият турлари ва уларни амалга ошириш натижасида олинган умумий тушумдаги улуш ҳисобга олиниши, аудиторлик хулосасида эса, олинган тушум ва юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги кўрсатилиши;

Технопарк резиденти тақдим этилган бизнес-режада кўрсатиб ўтилмаган янги фаолият турларини Дирекция томонидан янги (қўшимча) бизнес-режа тасдиқлангандан кейин амалга ошириши;

ўқув курслари ташкил этилган тақдирда ҳар йили Дирекцияга ахборот технологиялари бўйича ўтказилган ўқув курслари ҳақида маълумот бериши ҳамда ушбу курслар доирасида ўқув дастурини келишиши;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш;

Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин;

ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаслигини таъминлаши шарт.

19. Технопарк резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Дирекция 3 иш куни мобайнида:

юридик шахснинг номи, фаолияти тури, почта ва электрон манзиллари кўрсатилган ҳолда Резидентларнинг ягона реестрига юридик шахс рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзувни киритади;

юридик шахсга Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига юридик шахс Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий билдиришнома юборади.


20. Юридик шахс ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда Технопарк резиденти мақоми давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб барча ҳуқуқлар ва олдин қабул қилинган мажбуриятлар сақланган ҳолда ўзгартирилган юридик шахсга ўтади. Бунда давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатда юридик шахс резидентларнинг ягона реестрига ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун ёзма равишда Дирекцияга мурожаат қилади. Бундай тартиб юридик шахснинг номи ўзгарганда ҳам қўлланилади.

Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгариши тўғрисидаги хабарномаси асосида Дирекция Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юридик шахснинг Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида хабарнома юборади.



4-БОБ. ЮРИДИК ШАХСНИ ТЕХНОПАРК

РЕЗИДЕНТИ МАҚОМИДАН МАҲРУМ

ҚИЛИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


21. Қуйидагилар Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишнинг асоси ҳисобланади:

Технопарк резиденти амалдаги фаолиятининг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқ эмаслиги;

Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик;

Технопарк резидентининг банкрот деб эътироф этилиши;

Технопарк резиденти резидент мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши;

ўз фаолияти, солиқ ва статистика ҳисоботлари, бизнес-режа, шунингдек, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги;

ушбу Низомнинг 18-банди бешинчи хатбошисида белгиланган ажратмаларнинг тўланмаганлиги;

юридик шахс қайта ташкил этилганлиги;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганда;

ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошганда;

венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланаётган Технопарк резидентлари Технопарк ва унинг филиалларидан рўйхатдан ўтган юридик манзилини бошқа манзилга ўзгартирганда;

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқа асослар.


22. Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор Дирекция томонидан қабул қилинади. Қарор қабул қилингандан кейин юридик шахсга бу ҳақда хабар юборилади ҳамда Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш юридик шахснинг Низомда белгиланган мажбуриятлари тугашига олиб келмайди.

24. Дирекция юридик шахснинг Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилингани тўғрисидаги ёзувни Резидентларнинг ягона реестрига киритган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ва юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабар беради.


5-БОБ. ТЕХНОПАРК РЕЗИДЕНТЛАРИ УЧУН СОЛИҚ

ВА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:

а) Технопарк резидентларига:

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан озод этиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;

виртуал офис мавжуд бўлганда уларнинг ходимлари юридик (почта) манзилида жисмоний жойлашмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

экспорт контрактисиз онлайн дўконлар орқали экспортни амалга ошириш;

экспорт қилинган товар (хизмат)ларнинг ҳажми ўн икки ой давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошганда 25 фоизга, 20 миллион АҚШ долларидан ошганда 50 фоизгача Дирекцияга ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини пасайтириш;

б) Технопарк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:

7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади;

солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди;

в) 2025 йил 1 январга қадар Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резидентлари сингари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг беш фоиз ставкаси татбиқ этилади.

26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган имтиёзлар:

солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича - юридик шахс Резидентларнинг ягона реестрига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;

божхона тўловлари бўйича - божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб қўлланилади.


27. Технопарк резиденти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган фаолиятлардан солиқлар ва йиғимларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олиш ҳуқуқига эга, шу билан бирга рўйхатга мувофиқ фаолият турини амалга оширганда, ушбу модданинг учинчи қисмидаги 1, 9, 16 ва 18-бандлари бўйича барча солиқларни тўлашдан озод қилинади.

28. Технопарк резидентлари ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда Технопарк резиденти мақомидан маҳрум этилади ва Дирекциянинг хабарномасига биноан давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга қўлланилишини бекор қилиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш бўйича мажбуриятларни тиклаш чораларини кўради.

29. Юридик шахс Технопаркнинг резиденти мақомидан маҳрум этилганда қуйидаги имтиёзлардан:

солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича - Технопарк резиденти мақоми бекор қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;

божхона тўловлари бўйича - резидент мақоми бекор қилинган кундан бошлаб фойдаланмайди.

Юридик шахснинг Технопарк резиденти мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши санаси юридик шахснинг аризаси Дирекцияга келиб тушган сана ҳисобланади.

30. Технопарк резиденти томонидан божхона тўловларидан озод қилинган товарлардан эркин муомалага чиқарилган санадан бошлаб уч йил мобайнида ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ушбу резидент - солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текширувини ўтказиш чоғида аниқланган ҳолатлар тўғрисида тегишли ҳужжатлар тузади ва уларни 3 иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига юборади.

Ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланилган олиб кирилган товарлар улушига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилиши зарур.


30-1. Дирекция томонидан Технопарк резидентларига виртуал офис қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

Дирекциянинг веб-порталидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилган аризасига биноан;

Технопарк резидентининг ижро этувчи органи раҳбари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган тақдирда.

Виртуал офис Технопарк резидентининг ариза бериш вақтида солиқ органларида рўйхатдан ўтган жой бўйича тақдим этилади.

Технопарк резиденти виртуал офис шартномаси тузилганидан (бекор қилинганидан) кейин таъсис ҳужжатларидаги юридик (почта) манзилини белгиланган тартибда ўзгартириш мажбуриятини олади.

Виртуал офиснинг шартнома шакли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Виртуал офисни тақдим этиш хизматларининг нархи Дирекция томонидан белгиланади.

30-2. Дирекция билан виртуал офис шартномасини тузган Технопарк резидентларига, қуйидаги талаблар қўлланилмайди:

юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;

фаолият юритаётган ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;

кўчмас мулки, кўчмас мулк ижараси ва (ёки) ундан текин фойдаланиш шартномалари мавжуд эмаслиги ҳамда рўйхатдан ўтган юридик (почта) манзилида жойлашмаганлик учун юқори даражадаги таваккалчилик тоифали солиқ тўловчи мезонига киритиш, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилинишини тўхтатиб туриш ҳамда шу ҳолатлар бўйича солиқ назорати чораларини қўллаш.


6-БОБ. ИСТИҚБОЛЛИ СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАНЛАБ ОЛИШ ТАРТИБИ


31. Дирекция стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш жараёнини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этади.


32. Ахборот технологиялари, шунингдек, илғор ахборот технологияларини молия технологиялари, электрон тижорат, электрон таълим, қишлоқ хўжалиги, биотехнология, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, логистика соҳаларига жорий этиш, рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш ва бошқалар Технопарк резидентлари томонидан стартап-лойиҳаларни амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ҳисобланади.


33. Саралашда иштирок этиш учун араза берувчи - стартап-лойиҳа ташаббускори Дирекцияга (шахсан ўзи келиб, почта алоқаси орқали, электрон почта орқали ёки Дирекциянинг расмий веб-сайти орқали) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ҳужжатларни тақдим этади.

Ариза берувчи тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


34. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлигини, шунингдек, уларнинг ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва ўрганиш мақсадида Технопаркда инкубация ва акселерация дастурларига қабул қилиш учун истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Стартап-лойиҳалар бўйича қабул қилинган буюртманомаларни кўриб чиқиш 20 иш куни мобайнида амалга оширилади. Инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш бўйича қарор Кенгаш томонидан қабул қилинади.


35. Дирекция стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида узил-кесил қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳаси тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилиш ҳуқуқига эга.


36. Кенгаш ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг 4-иловада кўрсатилган зарур ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 45-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги бўйича танловни амалга оширади.


37. Кенгаш ўрганиб чиқиш натижаларига кўра стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида коллегиал қарорни қабул қилади.


38. Кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Кенгашнинг раиси ва котиби томонидан имзоланади.


39. Стартап-лойиҳани қабул қилиш рад этилганда Дирекция Кенгаш қарорига асосан рад этилиш асослари келтирилган ёзма хабарни ариза берувчига жўнатади.


40. Стартап-лойиҳани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Дирекция билан стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида Дирекция томонидан белгиланган муддатларда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузилади.


41. Акселерация дастуридан ўтган стартап-лойиҳаларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўрганиш, кейинчалик молиялаштириш ҳамда юқори малакали менторларни танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш, баҳолаш ва менторларни танлаш бўйича Эксперт комиссияси тузилади.


42. Дирекция акселерация дастурлари якунига кўра кейинчалик молиялаштириш учун маҳсулотлар (хизматлар) намойишини (намойиш кунини) ташкил қилади. Намойиш якунларига кўра молиялаштириш учун ариза тайёрланади ва Эксперт комиссиясига юборилади.


43. Эксперт комиссияси намойиш ўтказилгандан кейин 7 иш куни мобайнида лойиҳаларни ушбу Низомнинг 45-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ саралаш учун кўриб чиқади.


44. Келгусида иштирок этиш ва молиялаштириш учун тавсия этилган стартап-лойиҳалар Эксперт комиссияси қарори қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ёки унинг Эксперт комиссияси фаолияти учун масъул ўринбосари имзоси билан Жамғармага молиявий маблағларни ажратиш учун хат билан юборилади.

Бунда Жамғарма, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида 5 иш куни мобайнида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида шартнома тузилади.



7-БОБ. СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


45. Кенгаш ва Эксперт комиссияси ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ва стартап-лойиҳаларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:

ушбу Низомнинг 33-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг сифатини баҳолаш;

стартап-лойиҳанинг ушбу Низомнинг 32-бандидаги йўналишларга мувофиқлиги;

таклиф қилинаётган стартап-лойиҳанинг долзарблиги - лойиҳада ёритилган ғоянинг замонавий муаммо ва масалаларни ҳал этишдаги аҳамияти баҳоланади;

стартап-лойиҳанинг инновацион йўналтирилганлиги ва ғоясининг янгилиги - лойиҳа янги, такомиллаштирилган, илгари республикада қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) принципларни қўллаш, шунингдек, янги, республикада илгари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳамда янги хизмат жорий этилишини мўлжаллаган бўлиши керак;

стартап-лойиҳанинг натижаларга эришиш имкониятларини баҳолаш - лойиҳада баён қилинган натижаларга эришишга қаратилган масалаларни ҳал этиш учун таклиф этилаётган усуллар ва йўлларнинг мавжудлиги, асосланганлиги ҳамда етарли эканлиги баҳоланади;

бозорда маҳсулот ёки хизматга бўлган талабнинг мавжудлигини баҳолаш - маҳсулот ёки хизматнинг бозор талаби ҳамда тижорат истиқболлари баҳоланади;

стартап-лойиҳанинг тижоратлаштирилиши истиқболлари - келажакдаги маҳсулот татбиқ этилиш ва бозорга чиқиш истиқболига эга бўлиши, муайян истеъмолчига нисбатан қўлланилиши керак;

лойиҳанинг салоҳиятли рақобат афзалликларини баҳолаш - истеъмолчи учун маҳсулот/технологиянинг унинг амалдаги аналогларига нисбатан устунликлари мавжудлиги каби муҳим хусусиятлари баҳоланади;

лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги - қўшимча фойда келтирадиган ва инвестицияларни қопламаслик хавфини камайтирадиган қулай инвестиция ва инновацион шартлар ҳамда афзалликлар жамланмаси;

лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги - лойиҳани амалга оширишнинг молиявий натижаларини бевосита иштирокчилар учун ҳисобга ҳолда иқтисодий самарадорлик, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий оқибатларини акс эттирувчи бюджет самарадорлиги.



8-БОБ. СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ИНКУБАЦИЯ

ВА АКСЕЛЕРАЦИЯ ДАСТУРЛАРИДА ИШТИРОК

ЭТИШ ТАРТИБЛАРИ


46. Стартап-лойиҳанинг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиши тартиби ва мақсадга мувофиқлиги Дирекция томонидан белгиланади.


47. Дирекция билан стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида тузилган стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битимга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятлар ва ушбу Низомда белгиланган талаблар бажарилмаганда Дирекция Эксперт комиссиясининг қарори асосида стартап-лойиҳа ташаббускорини чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.


48. Алоҳида стартап-лойиҳа учун менторлар стартап-лойиҳа тақдим этилган соҳа бўйича иш тажрибасига ва маслаҳат бера олиш тажрибасига эга малакали мутахассислардан танланади.


49. Менторлар стартап-лойиҳа ташаббускори ва менторлар ўртасидаги шартнома шартларига асосан стартап-лойиҳани амалга оширишдан молиявий манфаатдор бўлишлари мумкин.



9-БОБ. ИСТИҚБОЛЛИ СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


50. Истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма маблағлари, Дирекциянинг ўз маблағлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

51. Стартап-лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма томонидан пул маблағларини беғараз ажратиш йўли билан, шунингдек, ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ Дирекция томонидан ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

52. Стартап-лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан имзоланган шартномага асосан ишлаш учун хоналар ва ускуналар ажратиш, юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш ва бошқалар, консалтинг хизматлари кўрсатиш ёки юридик шахс - стартап-лойиҳа ташаббускори ҳисоб рақамига мақсадли пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади.


53. Стартап-лойиҳани молиялаштириш венчур молиялаштиришни ўз ичига олади, бунда Дирекция стартап-лойиҳа муассислари таркибига киради. Дирекция ҳиссаси, улушларни тақсимлаш тартиби Жамғарма (Жамғарма томонидан молиялаштириш амалга оширилган ҳолларда), Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисидаги шартномада белгиланади.

Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичларини, ўзаро ҳисоб-китоб шартларини ҳамда Дирекциянинг стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан таъсис этилган юридик шахснинг муассислари таркибидан чиқиши тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилайдилар.


54. Эксперт комиссиясининг ижобий хулосаси стартап-лойиҳани молиялаштириш учун асос бўлади.



10-БОБ. МЕНТОРЛАРНИ ТАНЛАШ


55. Стартап-лойиҳада иштирок этиш учун менторларни танлаш Кенгаш тақдимномалари бўйича Эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.


56. Кенгаш Дирекциянинг стартап-лойиҳаларида иштирок этиши учун экспертларни, шу жумладан, чет эллик экспертларни дастлабки ўрганишни амалга оширади ва Эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун тавсия этилган мутахассислар рўйхатини киритади.


57. Комиссия тавсия этилган рўйхатни кўриб чиқиб, менторларни қуйидаги меъзонларга мувофиқ танлайди:

стартап-лойиҳа тақдим этилган соҳада амалий иш тажрибаси мавжудлиги;

бизнес юритиш тажрибаси (эҳтимол бошқа йўналишларда) мавжудлиги;

стартап-лойиҳанинг келажакдаги маҳсулотларини сотиш учун потенциал бозорлар конъюнктурасини билиш.

Менторларга стартап-лойиҳа ҳусусиятидан келиб чиқиб бошқа мезонлар қўлланилиши мумкин.


58. Эксперт комиссиясининг қарори Эксперт комиссияси раиси томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


59. Технопарк фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари

технологик парки Диркциясининг резидентларни

рўйхатга олиш ишини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (юридик шахс)


Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.


Заруратга кўра









2-босқич

Дирекция


Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда Эксперт кенгашига тақдим этади.


3 иш куни мобайнида









3-босқич

Эксперт кенгаши


1. Бизиес-режани экспертизадан ўтказади, экспертиза натижаларига кўра Дирекцияга тегишли хулоса беради.


2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.


10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









4-босқич

Дирекция


1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва резидент сифатида рўйхатга олиш (ёки рўйхатга олишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Рўйхатга олиш рад этилганда Дирекциянинг қарорида рад этишнинг асосини кўрсатади ва ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.


Ариза тушган кундан кейин 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









5-босқич

Ариза берувчи


Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритади.


Заруратга кўра









6-босқич

Дирекция


1. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади ва юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.


2. Давлат солиқ қўмитасига, Давлат божхона қўмитасига ва юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига расмий билдиришнома юборади.


Қарор қабул қилинган кундан кейин 3 иш куни мобайнида



         





Низомга

2-ИЛОВА

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари

технологик парки резидентлари томонидан амалга

оширишга рухсат этилган фаолият турлари

РЎЙХАТИ


1. Ҳар қандай платформалар учун дастурий таъминотни, шу жумладан компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ҳамда уларни сотиш (шу жумладан, дастурий таъминотдан фойдаланишга рухсат бериш, дастурий таъминотнинг мутлақ ҳуқуқини бериш (тақдим этиш).


2. Дастурий таъминотни жорий этиш ёки жорий этишда алоҳида босқичларни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ушбу дастурий таъминот билан ишлаш (малака ошириш)ни ўргатиш хизматлари.


3. Дастурий маҳсулотни такомиллаштириш ҳамда модификация қилиш.


4. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнида маълумотлар базаларини яратиш, ушбу маълумотлар базалари учун ёзувларни белгиланган форматда тайёрлаш ҳамда уларга киришни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш.


5. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш фаолияти.


6. Ўз дастурий таъминотида реклама учун жой тақдим этиш ёки дастурий таъминотнинг хусусиятларидан фойдаланган ҳолда бошқа қўшимча даромад олиш.


7. Автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


8. Юридик шахсларнинг ахборот эҳтиёжларини таҳлил қилиш (тизимли таҳлил, бизнес-таҳлил) ҳамда бизнес-жараёнларни инновация (реинжиниринг) қилиш мақсадида ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни жорий қилиш учун техник талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат бериш.


9. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш жараёнида фойдаланувчиларнинг ахборот эҳтиёжлари ва техник талабларига мувофиқлигини аудит қилиш.


10. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотда учинчи шахс сўровига биноан маълумотларни қидириш, танлаш, қайта ишлаш ва саралаш ҳамда уларга ахборот тақдим этиш бўйича автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш.


11. Дастурий таъминотдан (дастурий-аппарат воситаларидан) фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ёрдамчи ишлаб чиқариш, маъмурий ва бизнес жараёнларни бошқариш (амалга ошириш) бўйича хизмат кўрсатиш (бизнес-жараёнларни аутсорсинг қилиш).


12. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган материаллар, технологиялар, микро-, опто- ва наноэлектроника, микроэлектротехника тизимлари ҳамда улар билан мос келувчи дастурий таъминотни сотиш.


13. Маълумотларни узатиш тизимлари, технологиялар, қурилмалар ва радиолокация тизимлари, радионавигация, радиоалоқа, радиобошқарув, радиочастота идентификация ускуналарини ишлаб чиқиш (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш (қуриш), тест қилиш ҳамда техник синовдан ўтказиш) ва бундай ишланмалар натижаларини ишлаб чиқариш ёки ушбу хизматларни кўрсатмасдан туриб ўзлаштирилган ҳолда сотиш хизматлари.


14. Юқори технологияли қурилмалар ва тизимлар, дастурий-аппарат воситалари ва улар билан мос келувчи дастурий таъминотни (саноат характерига боғлиқ бўлмаган ҳолда) ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқаришнинг алоҳида босқичлари (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш, прототиплаш, синовдан ўтказиш) ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва (ёки) ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш ёки хизмат кўрсатмасдан сотиш.


15. Ахборотни техник ва (ёки) криптографик, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш орқали ҳимоя қилиш фаолияти.


16. Бир-бири ва ташқи муҳит билан ўзаро мулоқот қилиш учун ўрнатилган технологиялар билан жиҳозланган жисмоний объектларнинг ҳисоблаш-коммуникация тармоғи концепциясини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар.


17. Технопарк дирекцияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатиш фаолияти.

18. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш.


19. Мультимедиа ва дизайн соҳасида (веб-дизайн, графика дизайни, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн) хизмат кўрсатиш.

20. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

21. Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти.

22. Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.

Изоҳ. Фаолият турлари бўйича таснифлаш ҳамда уларга тушунтиришлар бериш Дирекциянинг эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари

технологик парки Дирекциясининг стартап-лойиҳаларни

танлаб олиш ва молиялаштириш ишини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Чора-тадбирлар



Бажариш

муддати


1-босқич

Стартап-лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс)


Стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Дирекцияга ариза беради.


Заруратга кўра



2-босқич

Дирекция ҳузуридаги стартап-лойиҳаларни баҳолаш бўйича маслаҳат кенгаши


1. Стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига ва белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва ўрганади.


2. Зарурат бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.


3. Стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш (ёки рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.


20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









3-босқич

Дирекция


Стартап-лойиҳани қабул қилиш рад этилганда, рад этишнинг асосини кўрсатган ҳолда ёзма маълумот юборади.


Олдинги босқич муддатлари доирасида









4-босқич

Дирекция, стартап-лойиҳа ташаббускори


Қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузадилар.


Дирекция томонидан белгиланган муддатларда









5-босқич

Дирекция, стартап-лойиҳа ташаббускори


Келгусида молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун стартап-лойиҳа маҳсулотлари (хизматлари) намойишини ўтказадилар.


Акселарация дастуридан ўтиш якунлари бўйича









6-босқич

Дирекция


Буюртманомани молиялаштириш учун буюртманомани стартап-лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш мезонларига мувофиқ Эксперт комиссиясига юборади.


Стартап-лойиҳа намойиши якунларига кўра









7-босқич

Ахборот технологиялари вазирлигининг Истиқболли стартап-лойиҳаларни баҳолаш бўйича Эксперт комиссияси


1. Лойиҳаларни кўриб чиқади ва баҳолайди.


2. Келгусида иштирок этиш ва молиялаштириш учун тавсия этилган стартап-лойиҳаларни АКТни ривожлантириш жамғармасига юборади.


7 иш куни мобайнида




3 иш куни мобайнида



8-босқич

АКТни ривожлантириш жамғармаси, Дирекция, стартап-лойиҳа ташаббускори


АКТни ривожлантириш жамғармаси, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида шартнома тузадилар.


5 иш куни мобайнида



       





Низомга

4-ИЛОВА


"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот

технологиялари технологик парки

Дирекцияси" МЧЖ Директорига

Истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ҳамда

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари

технологик паркининг инкубация ва акселерация

дастурларида иштирок этишга

АРИЗА

           

(лойиҳанинг номи)

        

(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи)

                 

(жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки ариза берувчининг юридик манзили)

истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этишини кўриб чиқишингизни сўрайман.


Иштирокчи тўғрисида маълумот:

               

(телефон рақами, электрон почта манзили)

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Жисмоний шахс бўлган тақдирда унинг паспорти нусхаси.

2. Стартап-лойиҳа бўйича батафсил маълумот.


          

      

(ариза берувчининг имзоси)

           

      

        

Cана: 20___ й. "____" ______________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 июль






















Время: 0.1343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск