ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2019 й. 589-сон "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2019 й.

N 589



ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР ВА

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТЕХНОЛОГИК

ПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини самарали ташкил этиш, юридик шахсларни унинг резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилаш, "стартап-лойиҳаларни" ҳар томонлама, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясига (кейинги ўринларда - Дирекция):

юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин;

штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг бино ва иншоотларини давлат улушини кўпайтириш ҳисобига баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қиймат бўйича Дирекциянинг устав фондига бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 478-ф-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга Тошкент шаҳри Яшнабод туманида умумий майдони 6,5 га бўлган ер участкаси (собиқ 22-ҳарбий шаҳарча ҳудудининг бир қисми - Махтумқули кўчаси билан кесишгунгача) ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган давлат мулкининг бозор қийматини аниқлаш бўйича хизматлар тўлови Дирекция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг буюртманомалари бўйича Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда Технопарк деб аталади) фаолиятини ташкил этишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Дирекция 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда:

Технопарк биносини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг якунланишини;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юридик шахсларни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда истиқболли "стартап-лойиҳалар"ни кўриб чиқиш учун қабул қилиш ва танлаш бошланишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорининг 6-бандидан биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 июль






























Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск