ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.01.2004 й. 1297-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 23.12.2003 й. 131-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 14 январда 1297-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 23 декабрдаги

131-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва акс эттириш, ҳамда ҳужжатлар айланишини амалга ошириш бўйича ягона тартибни ўрнатади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларга (бундан буён - корхоналар) (банклар ва нобанк кредит ташкилотлари бундан мустасно) татбиқ қилинади.

2. Корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.


3. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бошланғич ҳужжатларни ва регистрларни, шунингдек товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлари билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича қатнашчиларни идентификациялашни таъминлаган ҳолда тузилган ҳисоб ҳужжатларини ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялари орқали юритишга йўл қўйилади. Бунда, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши лозим.

4. Техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар бухгалтерия ҳисобида тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Электрон ҳужжатларни сақлашда уларни олиш ва қоғоз шаклидаги нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши шарт.

5. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш шароитларида бирламчи ҳужжатлар реквизитлари кодлар кўринишида қайд этилиши мумкин. Бунда электрон шаклда тузилган бирламчи ҳужжат ва регистр ҳужжатнинг электрон рақамли имзо ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши учун жавобгар шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.


2-§. БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР ВА ҲИСОБ

РЕГИСТРЛАРИНИ ТУЗИШ, ХАТОЛАРНИ

ТУЗАТИШ, САҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Бирламчи ҳужжатлар қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) корхонанинг номи;

б) ҳужжатнинг номланиши ва рақами, уни тузиш санаси ва жойи;

в) хўжалик операциясининг номланиши, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган ҳолда миқдорий ўлчами (натура ва пул ифодасида);

г) хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари.

6-1. Бирламчи ҳужжатлар электрон шаклда тузилган ҳолларда, улар мазкур Низом ва электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим.

7. Бирламчи ҳужжатда қуйидаги қўшимча реквизитлар келтирилиши мумкин: корхонанинг манзили, ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос, ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операциясининг хусусияти белгилайдиган бошқа қўшимча реквизитлар.


8. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган бирламчи ҳужжатлар амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш учун асос бўлади.


9. Бирламчи ҳисоб ҳужжатларини тузган ва имзолаган шахслар ҳужжатнинг ўз вақтида тузилиши ва тўғрилиги, ишончлилиги ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишига белгиланган муддатда топширилиши учун жавобгардирлар.


10. Бирламчи ҳужжатлар мазкур Низом талабларига риоя

...
Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск