ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2019 й. 598-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2019 й.

N 598




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЯТ

ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ВА

САНЪАТ АШЁЛАРИНИ РЕСТАВРАЦИЯ ҚИЛИШ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишининг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарма раисига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Марказга иккита, шу жумладан, шахсан бириктирилган битта енгил автомобиль ва битта юк автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказни Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилдаги Франция маданият марказининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси:

етакчи чет эл реставрация муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва Марказни жиҳозлаш учун техника ва мебеллар рўйхатини шакллантирсин;

Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш учун техник-иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкил қилсин;

Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш, зарур лаборатория асбоб-ускуналари, техника ва мебеллар билан жиҳозлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутиш учун ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июлдаги

598-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари

ва санъат ашёларини реставрация қилиш

илмий-тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

Тасвирий санъат бўлими

2

Физиқ-кимёвий тадқиқотлар лабораторияси

2

Бош бухгалтер

1

Декоратив-амалий санъат бўлими

2

Рентгенографик ва фотолаборатория

лаборатория

2

Канцелярия

1

Археология ва тадқиқотлар бўлими

2

Баҳолаш ва экспертиза бўлими

2


Бош юристконсульт

1

Қўлёзмалар бўлими

2

Вақтинча сақлаш бўлими

2


Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 21 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июлдаги

598-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва

санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот

маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф

сеткаси бўйича ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

Директор

15

Директорнинг ўринбосари

14

Бўлим бошлиғи

13

Бош бухгалтер

13

Бош юрисконсульт

14

Бош мутахассис

11

Етакчи мутахассис

10

Мутахассис

9

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июль









































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск