ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази Устави (ЎзР ВМ 17.07.2019 й. 598-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июлдаги

598-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари

ва санъат ашёларини реставрация қилиш

илмий-тадқиқот маркази

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Жамғарма Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ҳамда ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.


3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларига, ўзининг номи ёзилган думалоқ муҳрга, фирма бланкаларига ҳамда штампга эга бўлади.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма қарорларига амал қилади.


5. Марказ ўз фаолиятини Жамғарма топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.


6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази, қисқартирилган номи - Реставрация маркази;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Research Centre for the Restoration of Cultural Heritage Assets and Artworks under the Arts and Culture Development Foundation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Restoration Centre;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Научно-исследовательский центр реставрации объектов культурного наследия и предметов искусства при Фонде развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Центр реставрации;

7. Марказ Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилида (почта манзили) жойлашган.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш;

шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш;

моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш.


9. Марказ унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш соҳасида:

маданий мерос объектларини муҳандислик жиҳатидан реставрация қилишнинг янги технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

реставрация қилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш материаллари ва шикастланишлар ҳолатини комплекс ташхис қилиш, лаборатория кимё-биологик тадқиқотларни амалга ошириш;

маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш, қайта тиклаш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш;

маданий мерос ашёларини асраш бўйича илмий-лойиҳа фаолиятини бажариш учун замонавий моддий-техник базани яратиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш;

музей ашёлари ва коллекцияларини илмий консервация қилиш, реставрация қилиш ва қайта тиклаш;

музей ашёлари ва коллекциялари эскириши, сақланишининг ҳолати ўзгариши принципларини ўрганиш;

тарих ва маданият ашёларини реставрация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;

маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилиш ва техник текшириш;


б) шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш соҳасида:

Марказ негизида, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли сертификатлар бериш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш;


в) моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

Марказга берилган маданий мерос объектларини сақлаш, фуқароларнинг улар билан танишишини таъминлаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган объектларни ўрганиш;

Марказга реставрацияга берилган маданий мерос объектлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш, уларнинг реставрацияга қадар ҳамда реставрациядан кейинги ҳолатини қайд қилиш ҳамда индентификациялаш;

моддий маданий мерос объектларини ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун махсус жой (хона) ажратиш ҳамда унда талаб этиладиган намлик ва ёруғлик шароитини таъминлаш, ишончли қўриқлаш тизимини йўлга қўйиш;


г) музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш соҳасида:

маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация қилиш соҳасида музей фаолиятини амалга ошириш амалиётлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва ўрганиш;

музей ашёлари ва коллекциялари сақланиши, консервация қилиниши ва асралишини таъминлашнинг энг яхши амалиётлари бўйича тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ушбу Уставнинг 6-бобида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг ғазна ҳисобварақларида жамлаш;

олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шартномалар тузиш, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;

шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;

Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;

консервация ва реставрация қилиш иши соҳасида маданият ва санъатни ривожлантиришнинг ҳар хил масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;

ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни Жамғарма билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ:

ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлашга;

Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари ижроси натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга;

ўз фаолияти тўғрисида Жамғарма раисига ҳисобот беришга мажбурдир.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Марказга Жамғарма раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор (кейинги ўринларда директор деб аталади) раҳбарлик қилади.

Директор барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда Марказнинг номидан иштирок этади.


13. Директор Жамғарма раиси билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Директор ўз фаолиятида Жамғарма раисига бўйсунади ва Марказ фаолияти тўғрисида унга ҳар чоракда ҳисобот беради.


5-БОБ. ДИРЕКТОРНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Директор:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

бошқарув ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғарманинг раиси билан келишган ҳолда келгуси йилга Марказ тадбирлари календарь режасини, тадқиқотларнинг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;

Марказ бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботини эшитади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ ходимларига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча пул, мукофот ва бошқа пулларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;

Марказга юкланган вазифалар учун шахсан жавоб беради;

Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор мажлислар ўтказади;

Марказ ходимларини интизомий жазога тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади;

ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Марказнинг алоҳида соҳаларига раҳбарлик қилиши борасида ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Марказ томонидан илмий-методик ишларни амалга оширишнинг тегишли даражасини таъминлайди;

белгиланган тартибда Марказ мулкини ва маблағларини тасарруф этади;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар билан шартномалар тузади;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа масалаларни белгиланган тартибда ҳал этади;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



6-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ,

МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ, ХОДИМЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Жамғарма сметасида белгиланган ҳажмдаги Марказни сақлаш ва унга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадлари учун ажратилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия хайриялари;

халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;

асосий фаолият бўйича ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


16. Марказ мулкини асосий фондлар (ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма воситалар, шунингдек, молиявий ресурслар ва барча молиялаштириш манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар ташкил этади.

Марказ мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.


17. Марказ ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.


18. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ Марказ буюртмасига биноан бошқа ташкилотлар томонидан бажарилган тадқиқотлар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.


19. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, хайрия, ҳомийлик маблағлари ва беғараз тушумлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.


20. Марказ директори Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан:

хизмат вазифалари ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарилишини рағбатлантириш мақсадида юқори малакали ходимларга лавозим маошининг 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилаш;

Марказнинг ўз вазифаларини виждонан бажарувчи ходимларини лавозим маошининг 50 фоизи миқдоригача ҳар чоракда мукофотлаш;

Марказ ходимларига бир ойлик ҳақ тўлаш фонди миқдоригача бирйўла моддий ёрдам бериш;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан белгиланган байрам кунлари муносабати билан Марказ ходимларини ҳар бир байрам учун бир лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;

ҳар ойда овқатланиш ва йўлкира учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида ҳақ тўланишини белгилаш ҳуқуқига эгадир.

Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга маблағлар етишмаслиги Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланади.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Жамғарма Марказга юкланган вазифалар самарали бажарилиши юзасидан доимий равишда Марказ фаолияти мониторингини олиб боради.


22. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


23. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июль






































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск