язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2019 й. 597-сон "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2019 й.

N 597



БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯСИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига республиканинг тегишли вазирлик ва идораларининг маслаҳат кўмагида Дастурнинг амалга оширилишини кенг ёритиш бўйича мавзуга оид кўрсатувлар ва мақолалар эълон қилинишини ташкил этиш тавсия қилинсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июлдаги

597-сон қарорига

ИЛОВА



Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул

қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга

бағишланган тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМНИНГ БАРЧА

БОСҚИЧЛАРИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ ТАЪЛИМ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Республика таълим тизимининг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни такомиллаштириш.


1. Бола ҳуқуқлари соҳасидаги тегишли йўналишларда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим босқичларида ўқув фанлари билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилган ўқув услубларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

август


Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Таълим тизимининг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа адабиётлар тайёрлаш.


2019 йил

август

3. Республика таълим тизими профессионал педагог ходимларини тайёрлаш ва ўқитишга бола ҳуқуқлари маслаларини киритиш.


2019 йил

сентябрь

2.

Ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларни Конвенция ва миллий қонунчилик қоидаларига мувофиқ бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида хабардор қилишга қаратилган маърифий тадбирлар ўтказиш.


1. Ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларни таълим муассасалари, ННТ, ўзини-ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари босқичида Конвенция қоидаларини ўзлаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш.


2019 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, ЮНИСЕФ


2. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатлари тўғрисида ота-оналар ва аҳолининг хабардорлиги масалалари бўйича ОАВ да махсус кўрсатувлар, мунозара ва муҳокамалар ташкил этиш.


2019 йил

1 августдан

бошлаб

доимий

равишда


3.

Мамлакатнинг барча мактабларида, лицейларида, коллежларида, олий таълим муассасаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказиш.


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий дарсни ташкил қилиш ва ўтказиш.


2019 йил

20 ноябрь


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Марказда ва жойларда Конвенция қоидаларини ўрганиш ва амалга ошириш, мамлакатда бола ҳуқуқлари масалаларида барқарор таълим тизимини шакллантириш билан боғлиқ ишларни йўлга қўйиш бўйича болалар ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш.


1. Туман ва шаҳар ахборот-ресурс марказлари ҳузурида болалар ва ота-оналарга ахборот хизматлари ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маълумот ва материаллар олишда уларга ёрдам бериш учун бола ҳуқуқлари бўйича бурчаклар шакллантириш.


2019 йил

июль


Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети

2. Мазкур Марказларни тегишли адабиётлар билан таъминлаш.


2019 йил

июль-август


5.

Барча даражадаги таълим муассасаларида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда мустаҳкамланган таълимда ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, сифатли таълим олиш имконияти, ўқувчиларга нисбатан камситиш ва зўравонликка йўл қўйилмаслиги принципларига асосланган зарур шароитларни яратиш.


Барча даражадаги таълим муассасаларида ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, зўравонлик ва камситишдан ҳоли бўлган хулқ-атвор ва тарбия қоидалари, муҳокама қилинадиган ахборот-маърифий тадбирлар (семинарлар, тренинглар) ўтказиш.


2019 йил

октябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

"Йилнинг энг яхши мактаби" танловини ўтказиш дастурига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг принцип ва нормаларига мос келадиган элементларни киритиш.

1. Таълим муассасаларининг Конвенция талабларига мос келадиган баҳолаш тизимини аниқлаш.


2019 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ишлаб чиқилган баҳолаш тизими ҳисобга олинган ҳолда қуйидагилар бўйича ҳудудий танловлар ўтказиш:

бола ҳуқуқлари соҳасида ўқувчилар ва ўқитувчилар билим даражасини аниқлаш, ўқув дастурининг барча босқичларига бола ҳуқуқлари масалаларини киритиш;

ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда бола ҳуқуқлари масалалари бўйича таълимнинг уларнинг талаб ва эҳтиёжларига мувофиқлиги;

таълимнинг ўқувчиларнинг муаммолари, амалиёт ва ҳаёт муаммолари билан боғлиқлиги;

ҳар бир ўқувчи қадр-қимматини ҳурмат қилишга йўналтирилган таълим услубларини қўллаш ва бошқалар.


2019 йил

октябрь

II. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА,

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

УСУЛЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7.

Давлат органларининг расмий веб-сайтларида болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ахборот бериш билан танишиш имконини берадиган махсус бўлимлар яратиш.

1. Давлат органларининг расмий веб-сайтларида махсус бўлимлар яратиш.


2019 йил

июль-август


Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Давлат органлари расмий веб-сайтларининг махсус бўлимларида болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш тўғрисида ахборотни жойлаштириш.


2019 йил

августдан

бошлаб

доимий

равишда


8.

Барча даражадаги таълим тизими органларининг расмий веб-сайтларида бола ҳуқуқлари соҳасида маърифатга қаратилган ўқув саҳифаларини, жумладан, ногирон болалар учун ҳам ташкил этиш.


Ўқувчиларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун таълим берувчи саҳифалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш.


2019 йил

сентябрдан

бошлаб

доимий

равишда


Халқ таълими вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш ва катталарнинг оилада, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда болаларга нисбатан ҳуқуққа хилоф бошқа хатти-ҳаракатлари масалаларини муҳокама қилиш бўйича онлайн-гуруҳлар яратиш.


"Болалар ва ҳуқуқ", "Болалар ва оила", "Бола ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш" интернет саҳифаларини яратиш ва электрон ОАВ фаолияти амалиётига киритиш.


2019 йил

сентябрь-

октябрь


Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқ таълими вазирлиги, Болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар


III. БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

ДОЛЗАРБ ЖИҲАТЛАРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО

АХБОРОТ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида Халқ таълими вазирининг умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотини эшитишни ташкил қилиш.


Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида Халқ таълими вазирининг умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотини эшитиш.


2019 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

"БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси доирасида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш" мавзусида давра суҳбати ўтказиш.


1. Давра суҳбати концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

июль


Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Судялар ассоциацияси, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ЮНИСЕФ


2. Давра суҳбатини ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини аниқлаб олиш.


2019 йил

июль


3. Давра суҳбатини ўтказиш.


2019 йил

август


12.

"БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилиш.

1. Халқаро илмий-амалий анжуман Концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

август


Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, ЮНИСЕФ

2. Халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.


2019 йил

сентябрь


3. Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларининг тавсиялари лойиҳасини тайёрлаш.


2019 йил

сентябрь


4. Хорижий экспертларни таклиф қилиш.


2019 йил

октябрь


5. Халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказиш.


2019 йил

октябрь


13.

"Бола ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини ижро қилиш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки" мавзусида семинар ташкил қилиш.


1. Семинарни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.


2019 йил

октябрь


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, "Оила" илмий-амалий маркази


2. Семинарни ўтказиш.


2018 йил

ноябрь


14.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича йиллик халқаро форум ўтказиш.

1. Форумнинг Концепциясини ва якуний ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


"Сен ёлғиз эмассан" фонди, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Болалар ижтимоий мослашув маркази, "Оила" илмий-амалий маркази, ЮНИСЕФ

2. Форумни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.


2019 йил

сентябрь


3. Хорижий экспертларни таклиф қилиш.


2019 йил

октябрь


4. Форумни ўтказиш.


2019 йил

ноябрь


IV. БМТНИНГ БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЁТЛАР ВА БОШҚА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЧОП ЭТИШ

15.

Педагогика олий ўқув юртлари талабалари учун ўзбек ва рус тилларида "Халқаро ҳуқуқ: бола ҳуқуқлари" дарслигини нашрга тайёрлаш.


1. Муаллифлар жамоасини шакллантириш.


2019 йил

июль-август


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси


2. Дарсликнинг концепцияси, мазмуни ва тузилишини тайёрлаш ва муҳокама қилиш.


2019 йил

июль -

сентябрь


3. Дарсликнинг бўлимларини тайёрлаш.


2019 йил

июль -

сентябрь


16.

"Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари фаолияти" мавзусида ўқув қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш.


1. Ўқув қўлланма концепциясини тайёрлаш.


2019 йил

июль-август

Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Адвокатлар палатаси


2. Муаллифлар жамоаси билан муҳокама қилиш.


2019 йил

июль-август


3. Ўқув қўлланмани чоп этиш.


2019 йил

июль-август


17.

БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ижтимоий роликлар, плакатлар ва баннерлар, анимация фильмларини тайёрлаш ва ОАВда, шу жумладан


1. Ижтимоий роликлар, плакатлар ва баннерлар концепциясини тайёрлаш.


2019 йил

июль


Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Журналистларни қайта тайрлаш маркази, "Ўзбекфильм" АЖ, ЮНИСЕФ


2. Мазкур материалларни тайёрлаш ва намойиш этиш.


2019 йил

июль -

сентябрь


18.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ахборот-маърифий тадбирларни телерадиоканалларда кенг ёритиб бориш.


1. Теледастурлар концепциясини шакллантириш.


2. Туркум радио ва теледастурлар тайёрлаш.


3. Радио ва теледастурларни эфирга узатиш.


2019 йил

июль -

сентябрь



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


19.

Оммавий ахборот воситаларида одил судлов соҳасида бола ҳуқуқларига бағишланган тадбирларни ўтказиш.


1. Оммавий ахборот воситаларида озодликдан маҳрум қилиш жойларида туғилган болаларга ғамхўрлик қилиш борасида ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари масалалари бўйича тадбирларни ўтказиш.


2019 йил

август


Бош прокуратура Академияси, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, ЮНИСЕФ


2. Тарбия колонияларида жазони ўтаётган вояга етмаганларни касбга йўналтириш масалаларига бағишланган ахборот тадбирларини ўтказиш.


2019 йил

октябрь

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июль