ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ер. Ер ости. Сув ресурслари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2019 й. 599-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2019 й.

N 599




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРНИНГ ЕР КАДАСТРИГА ДОИР АХБОРОТНИ

ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ РАСМИЙ

ВЕБ-САЙТЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотдан эркин фойдаланишнинг замонавий ва шаффоф механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 августдан бошлаб жойларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришни ҳамда ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июль











































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск