Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 27.06.2019 й. 532-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

532-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва

чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Агентлик республикада чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқлари ҳамда наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмитанинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


5. Агентлик, унинг таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Чорванасл" марказлари (кейинги ўринларда Ҳудудий марказлар деб аталади), "O'znaslchilik" давлат корхонаси ва "Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.


6. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат Қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги, қисқартирилгани - "Ўзбекчорванасл" агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Аgency of "Uzbekchorvanasl" under the Veterinary and livestock development State Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани - "Uzbekchorvanasl" agency;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство "Узбекчорванасл" при Государственном Комитете ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан, қисқартирилгани - Агентство "Узбекчорванасл".


7. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100123, Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлари;

"O'znaslchilik" давлат корхонаси, "Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси ва уларнинг республика ҳудудларидаги бўлинмалари (филиаллари).



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Агентликнинг вазифалари ва функциялари


9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш;

чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш;

чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш;

озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;

паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озиқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасига доир тармоқ дастурлари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган тармоқ дастурлари, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини ваколатлари доирасида ташкил этади;

чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш ҳамда наслчилик ишларини такомиллаштириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, чорвачилик тармоқларини узоқ муддатли илмий-технологик, иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқади;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча йўналишдаги чорвачилик билан шуғулланувчи субъектларга замонавий технологиялар ва инновацион ишланмаларни татбиқ этади;

чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланиш, шунингдек наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда раҳбариятга тақдим этади;

хорижий давлатлардаги чорва молларини озиқлантириш ва наслчилик ишига оид илғор тажрибаларни ўрганиб боради ҳамда илм-фан ютуқларини ва ўрганилган тажрибаларни амалиётга кенг кўламда жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинларини экиш учун уруғлик билан таъминлашда озуқабоп экинлар ва яйлов уруғчилиги тизимини мувофиқлаштиради, озуқабоп экинлар етиштириш агротехникаси ва чорвачилик тармоқларидаги чорва молларини озиқлантиришнинг самарали услубларини ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилади;

чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ҳужжатлари, мажлис баёнлари, Қўмита буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тизим ташкилотларида белгиланган тадбирларни бажарилишини мувофиқлаштиради ва уларни мониторингини юритади;

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этади, маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаш, мавжуд муаммолар сабабларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасаларининг соҳани ривожлантириш борасидаги долзарб мавзуларини белгилаш, замонавий илмий ишланмалар, инновацион ғоялар ва технологиялари, илмий-технологик ишланмаларини, шунингдек, илғор хорижий технологиялар ва тажрибаларни ўрганиш, тарғиб қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

чорва молларини сунъий уруғлантириш ва уларни такрор кўпайтириш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифат кўрсатгичларини такомиллаштириш бўйича қўлланмалар ва услубий тавсияномалар ишлаб чиқади;

идентификация қилинган чорва ҳайвонларини ягона маълумотлар базасини юритади ҳамда идентификация қилинган ҳайвонларни ҳисобга қўйилишини ва ҳисобдан чиқарилишини мониторинг қилади;

чорва ҳайвонларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифат кўрсатгичларини яхшилаш учун наслли маҳсулотларнинг ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этади;

аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонларини идентификация қилишнинг афзалликлари ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ҳамда тарғибот ишларини олиб боради;

етакчи хорижий давлатлардаги илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасаларида чорвачилик тармоқлари ва наслчилик субъектларидаги кадрларнинг малакасини ошириш чораларини кўради;


б) чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

истиқболли селекция наслчилик иши дастурларини ва чорва ҳайвонларини жуфтлаш режаларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича мониторинг юритади;

наслчилик ишларини, шунингдек чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва қорамолларни зоти бўйича районлаштиришни ташкил этади;

Ҳудудий марказлар, "Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси ва "O'znaslchilik" давлат корхонаси ҳамда наслчилик субъектлари орқали фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига наслдор ҳайвонлар етказиб беришни ташкил этади;

жаҳон генофондига хос юқори маҳсулдор наслдор ҳайвонларнинг генофондларидан самарали фойдаланишни жорий этиш, хўжалик фойдали белгилари юқори бўлган ҳайвонларни четдан келтириш ва улардан наслчилик ишларида самарали фойдаланишни ташкил этади;

республикадаги мавжуд генофондни сақлаб қолиш ва уни кўпайтириш чораларини кўради;

илғор наслчилик хўжаликлари иш фаолиятини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиб, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этади;

юқори маҳсулдор наслдор буқачаларни парваришлаш, уларни баҳолаш ва танлаш асосида, селекция-наслчилик ишларида ва чорва молларини сунъий уруғлантиришда кенг фойдаланишни ташкил этади;

юқори маҳсулдор (рекордист) сигирлардан эмбрион кўчириб ўтказишда ҳамда сигирларни сунъий уруғлантиришда замонавий селекция усулларидан фойдаланади;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш ишларини ташкил этади, шунингдек наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;

юқори маҳсулдор моллар каталоглари, бюллетенлари ва давлат наслчилик китобларини шакллантиради ва нашр қилишни ташкил этади;

чорвачилик тармоқлари ва наслчилик иши соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;


в) чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида:

чорва моллари ва паррандалар бош сони, асалари уялари сонини ошириш, маҳсулотлар етиштириш, маҳсулдорликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни амалиётга жорий қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб боради;

деҳқон ва фермер хўжаликларида, аҳоли томорқаларида чорва моллари бош сонларини кўпайтириш, уларнинг наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш, озуқага бўлган талабини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли томорқаларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда интенсив технологияларни кенг кўламда жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

хориждан келтирилиб маҳаллий шароитга мослашган истиқболли балиқ турларини парваришлашни йўлга қўйишда ва илғор инновацион лойиҳаларни бажариш орқали турли ассортиментдаги балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, уларни озуқа билан таъминлаш тадбирларида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;

селекция ютуғи экспертизаси ва синовини белгиланган тартибда ўтказади;

наслчилик маҳсулоти (материали)га белгиланган тартибда сертификат беради;

наслдор чорва моллари етиштирувчи чет эл ташкилотлари билан ўз ваколати доирасида шартномалар тузади;

наслчилик хизмати мутахассислари малакасини ошириш ва наслдор ҳайвонларнинг кўргазмаларини ташкил этади;

наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва импорт қилишда иштирок этади;

фермерлар ва деҳқон хўжаликларидаги чорва молларига наслчилик хизмати кўрсатишни ташкил этади;


г) озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш соҳасида:

асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинларини илмий асосда жойлаштириш, маданий яйловларни барпо этиш бўйича таклифларни тайёрлаш, Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятларни озуқабоп экинлар уруғликлари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга бўлган талабини аниқлаш, шунингдек, озуқа экинларини навлар ва турлар бўйича жойлаштирилиши, экилиши ва етиштирилишини мониторингини ташкил этади;

асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинлари ҳамда яйлов ўтлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва уруғликка бўлган талабни тўлиқ таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади.

туман ҳокимликлари билан озуқа экинлари учун ажратилган ер майдонларига озуқабоп экинларни жойлаштирилишини келишади;

чорвачилик хўжаликларидаги шартли мол бош сонига нисбатан ер майдонларини ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишни мониторингини амалга оширади;

пахта ва ғалла экин майдонларида алмашлаб экишни жорий қилишда чорва озуқаси учун экилиши белгиланган бедани тўлиқ экилишини ҳамда етиштириладиган ҳосилни чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказилишини мониторинг қилади;


д) паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш соҳасида:

паррандачилик ва қуёнчилик тармоқларини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

парранда ва қуёнларни парваришлаш технологиялари бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда таҳлилий ишларни амалга оширади;

экспорт қилиш қоидалари (шартлари) бўйича таклифлар тайёрлайди;

экспорт масалалари бўйича ҳалқаро шартномалар ва битимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда соҳадаги тадбиркорларни бошқа компаниялар билан халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади;

ички ва ташқи бозларнинг ҳолати ва маҳсулотга бўлган талабини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

паррандачилик ва қуёнчилик соҳасида тезкор онлайн-мониторинг юритиш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантиради ва юритади;

е) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:

аҳоли ўртасида паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларининг истеъмол даражасини ошириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;

оммавий ахборот воситаларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ижтимоий тусдаги, шу жумладан, парранда ва қуён гўштининг фойдали томонлари, парранда ва қуён боқиш авфзалликлари ҳақидаги маълумотларни ёритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга оширади;

маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш чораларини кўради;

ж) парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

парранда ва қуёнларни тўла қийматли озиқлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

озуқа ем тайёрлашни кўпайтириш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тадбиркорларга етказади;

паррандачилик ва қуёнчилик тармоғи озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида интенсив технологияларни қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганади;

чет давлатлардан сифатли озуқалар ва уларнинг қўшимчалари келтиришни ташкил этиш бўйича хамкорликдаги ишларни ташкил этади;

з) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш соҳасида:

агентлик мутахассисларини ва ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тегишли малака ошириш курсларига, шу жумладан, хорижга юбориш орқали қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;

инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

инновацион технологиялар ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, илмий-тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқади.

11. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


12. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек таркибига кирувчи давлат органлари орқали ҳамда "Қоракўлчилик" Республика уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.



§ 2. Агентлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


13. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва уларнинг туманлардаги вакилликлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

чорвачилик ва наслчиликнинг амалдаги ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида уларни ривожлантиришга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек амалга оширилишини ташкил этиш;

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида таклифлар тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;

чорвачилик тармоқларининг янада ривожалантириш борасидаги тадбирларни "Қоракўлчилик" Республика уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмалари билан биргаликда жойларда ишларни ташкил этиш, мониторингини юритиш;

озуқабоп экин майдонларига экинларни жойлаштириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифларини кўриб чиқиш ва озуқабоп экинлар экилишини мониторинг қилиш;

фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқабоп экинларни жойлаштириш режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.


14. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қўмитанинг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назоратни таъминлайди;

Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва наслчилик ишлари соҳасига оид ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади;

Агентлик фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

Агентликнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш - хўжалик масалаларини ҳал этади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.



§ 3. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб

ташкилотларининг вазифалар ва функциялари


15. Қуйидагилар Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агентликка юкланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш;

туман вакилликларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

чорвачилик ва наслчиликнинг амалдаги ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида уларни ривожлантиришга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек амалга оширилишини ташкил этиш;

чорвачилик тармоқларини ривожлантиришда чорвачилик субъектларига наслдор ҳайвон ва наслли маҳсулотлари (материаллар)ни етказиб бериш;

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида таклифлар тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;

чорвачилик тармоқларининг янада ривожалантириш борасидаги тадбирларни "Қоракўлчилик" Республика уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмалари билан биргаликда ташкил этиш ва мониторингини юритиш;

озуқа майдонларига экинларни жойлаштириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифларини келишиш учун Агентликка тақдим этиш;

ваколатли органлар билан озуқабоп экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;

фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқабоп экинларини жойлаштириш режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.


16. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қўмита ва Агентликнинг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди;

Қўмита ва Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида иштирок этади;

Агентлик фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишида иштирок этади;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш - хўжалик масалалари ва бошқа масалаларини ҳал этади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек Қўмитанинг ҳудудий ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

МАРКАЗЛАР ҲАМДА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик наслчилик-селекция ва бошқа хизматлар кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Қўмитага тақдим этиш;

Қўмитанинг ҳайъат мажлисига чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни киритиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Қўмитага киритиш;

Агентлик марказий аппаратининг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик ходимларини иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва шахсий устамалар ҳамда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

Қўмитага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш;

Қўмита, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахсларидан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини шу худудга районлаштирилган зот бўйича сунъий уруғлантириш, чорва озуқаси етиштириш учун ажратилган ер майдонларида озуқабоп экинларни жойлаштириш ва тўлиқ экилишини талаб қилиш;

ҳайвонларнинг идентификация қилиниши ва ветеринария паспортларининг юритилишини мониторинг қилиш;

озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ёки белгиланган экинлардан бошқа турдаги экинларни жойлаштириш ҳолатлари кузатилганда, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича ваколатли орган ва муассасаларга тақдимнома киритиш;

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Агентлик:

ушбу Низом ва бошқа Қонун ҳужжатлари билан ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Агентликда, шунингдек тизим ташкилотларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида раҳбариятга хабар берилиши;

ходимларнинг белгиланган тартибда ва муддатларда малака оширишини таъминлаши шарт.

Агентлик ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Агентлик:

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, чорвачилик ва наслчилик соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

Агентлик фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, агентлик томонидан қабул қилинаётган буйруқларини сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

чорвачилик тармоқарларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.


21. Агентлик ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



§ 2. Агентлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва мажбурияти


22. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан Қўмитанинг ва Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраб олиш;

Қўмита ва Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун юбориш;

Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Қўмита ҳамда Агентлик ва улар раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда назорат қилиш;

Агентлик марказий аппарати чорвачилик ва наслчиликни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларини, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Агентлик марказий аппарати:

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг Агентлик фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил этиш;

Қўмита томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Қўмита қабул қиладиган тегишли қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда Қўмита раҳбариятига киритиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва соҳани, шунингдек, тегишли тармоқда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.



§ 3. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб

ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


24. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

Ҳудудий марказлар директорлари молия органлари билан келишган ҳолда ҳар йили наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун Агентлик томонидан белгиланган миқдор ва намунавий шартнома шартлари асосида ишчиларни жалб қилиш;

чорвачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасига оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш.


25. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар:

Агентликнинг туман (шаҳар) вакиллари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


26. Қуйидагилар Агентлик бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қўмита қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентликнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишининг танқидий ва чуқур таҳлилини олиб бориш;

Агентлик, шунингдек, унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой - жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Қўмитага киритилишини ташкил этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ соҳага оид қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятида иштирок этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда Қўмитага келишиш (виза қўйиш) учун тақдим этиш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари, Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Агентликнинг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

Агентлик ва унинг Ҳудудий марказлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

Агентликнинг Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

штат бирликларининг белгиланган сони асосида Агентлик марказий аппаратининг, шунингдек, Ҳудудий марказларнинг ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлаш;

Агентлик марказий аппарати ходимлари, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Агентлик, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасида кадрларни тайёрлаш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун шартнома асосида ишчиларни жалб қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Агентлик тизимининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни кўриш.


27. Қуйидагилар Агентлик бош директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик бош директори вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентликнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ҳамда Қўмита қарор, буйруқ ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита ва Агентликнинг Ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг ва Агентлик бош директорининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой - жойига қўйиш бўйича агентлик бош директорига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини бош директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши учун киритиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишида иштирок этиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Агентликнинг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Агентлик бош директорига таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


28. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Қўмита ва Агентлик ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита ва Агентлик Ҳайъати қарорлари, буйруқлари ва топшириқларини ҳамда уларнинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Ҳудудий марказлар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой - жойига қўйишда Агентлик бош директорига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини Агентлик раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши учун киритиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари топшириғига асосан иштирок этиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Агентлик томонидан тасдиқланган Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


29. Қуйидагилар Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қўмита ва Агентликнинг ҳужжатлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ҳудудий марказлар туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳамда вакилликларини чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қўмита ва Агентликнинг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита ва Агентлик Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмаларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой - жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва кадрлар захирасини шакллантириш;

юқори ташкилотларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини мукофотлаш, лавозим маошига устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари манфаатларини ифодалаш.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


30. Агентлик бош директори:

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


31. Агентлик бош директорининг ўринбосарлари:

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Агентликнинг ўзлари назорат қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


32. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


33. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари:

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Агентлик раҳбарияти


34. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор бошчилик қилади.


35. Агентлик бош директори мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


36. Агентлик бош директорининг ўринбосарлари Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;


37. Агентлик бош директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


38. Қуйидагилар:

Ҳудудий марказ директорлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари тақдимига биноан Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Ҳудудий марказ директорлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ҳамда вилоятлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.

Ҳудудий марказ директор ўринбосарлари Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

"O'znaslchilik" давлат корхонаси директори Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

"Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси директори Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


§ 2. Агентлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг унинг Ҳудудий марказлар ва

идоравий мансуб ташкилотлари билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби


39. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


40. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўрадилар;

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.


41. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот берадилар;

фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентлик марказий аппаратига ахборот тақдим этадилар;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

Агентликнинг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар;

Агентликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборадилар;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.


42. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик бош директори топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик бош директори томонидан қабул қилинади.



§ 3. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби


43. Агентлик ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


44. Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.



§ 4. Агентликнинг ҳайъати


45. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик бош директори тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.


46. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида ҳамда Қўмита томонидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилиш, таркибий ва Ҳудудий марказлар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;

ҳар чоракда ва тизимли тарзда Агентлик фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;

Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қўмитага киритиш;

Агентлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жой - жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қўмита раисининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Шунингдек, Ҳайъат Агентлик ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.


47. Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.


48. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


49. Ҳайъат қарорлари Агентлик бош директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


50. Агентлик бош директори ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бош директор Қўмита раисига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Бундай вазиятда Ҳайъат аъзолари Қўмита раисига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.


51. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


52. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.


53. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


54. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазолаш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


55. Агентлик марказий аппарати, Ҳудудий марказлар ва идоравий мансуб ташкилотларини моддий - техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


56. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.


57. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


58. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь
















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск