ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 608-сон "Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 608




АСТРАХАНЬ ДАВЛАТ

ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДАГИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3997-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Тошкент давлат аграр университети ва Астрахань давлат техника университетининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда Бош муассаса деб юритилади), Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

балиқчилик тармоғи эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш ва энг муҳим илмий-тадқиқот вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

аквакультурани ривожлантириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш, шунингдек, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш, балиқларни парваришлаш, инкубациялаш, озиқлантириш, товар балиқ етиштириш, хориж технологияси асосида совуқ сувда яшовчи балиқларни республика иқлим шароитига мослаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

Бош муассасанинг бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш;

инновацион ва замонавий интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шу жумладан, қафас (садок) усулида, ёпиқ сув таъминоти қурилмаларида балиқ етиштириш, сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш;

ўқув режаси ва фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурсларни тежайдиган илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш орқали битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал Бош муассасанинг Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳуқуқлари бўлган ҳамда унинг функцияларини низом асосида амалга оширувчи алоҳида бўлинмаси сифатида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилиги ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ ташкил этилади;

Филиал Бош муассаса томонидан таъсис этилади ва кадрларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда келишилган асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассислар, жумладан, илмий-педагог кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;

Бош муассаса ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга, шунингдек, Филиалнинг кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашади;

2019/2020 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Бош муассаса билан ҳамкорликда "Сув биоресурслари ва аквакультура" бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги шаклда қўшма таълим дастури асосида икки томонлама тан олинадиган диплом бериш учун тўлов-контракт асосида рус гуруҳида кадрлар тайёрлашни давом эттиради;

Филиалнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрлари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Бош муассаса билан келишган ҳолда тайёрланган таклифлар асосида Филиалининг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;

Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Бош муассаса томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;

Филиал битирувчиларининг аттестацияси Бош муассаса томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига ўқишни тамомлаганидан сўнг Бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва ушбу диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.


4. Қуйидагилар:

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалида мутахассислар тайёрлашнинг бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгаши икки ой муддатда Филиалнинг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин.


5. Филиал Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент давлат аграр университетининг зоотехния факультети биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Филиал таъсис ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

2020 йил 1 августга қадар Филиал малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан танлов асосида тўлдирилишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

а) Филиал фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига талабаларни, бироқ Филиалга таълим олиш учун қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда, давлат гранти асосида ўқитишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;

халқаро (хорижий) молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

б) Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади;

в) Филиални сақлаш учун бюджет маблағлари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлари параметрлари доирасида ажратилади, 2021 йилдан бошлаб эса мазкур соҳанинг йиллик харажатлар параметрларида назарда тутилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш юзасидан лойиҳалар ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


9. Филиалнинг ўқув жараёнига хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан жалб қилинган олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиалнинг буюртманомаларига кўра мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқарув ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиалнинг буюртманомаларига кўра Филиалнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимларига, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини ҳамда уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Филиалнинг буюртманомаларига кўра Филиал фаолиятини ташкил этишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

608-сон қарорига

1-ИЛОВА



Астрахань давлат техника университетининг

Тошкент вилоятидаги филиалида мутахассислар

тайёрлашнинг бакалавриат таълим йўналишлари

(магистратура мутахассисликлари)

РЎЙХАТИ


1. Сув биоресурслари ва аквакультура


2. Экология ва табиатдан фойдаланиш


3. Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси


4. Балиқчилик хўжалиги иқтисодиёти






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

608-сон қарорига

2-ИЛОВА



Астрахань давлат техника университетининг

Тошкент вилоятидаги филиали Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Васийлик кенгаши раиси


У.Ш. Бегимкулов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


О.М. Мусаев

-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси


Лавозими бўйича

-

Астрахань давлат техника университети вакили (Россия Федерацияси) (келишув асосида)


Б.Б. Ашрафханов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби


     

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 июль










































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск