язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 603-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 603




МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ҲУЗУРИДА   ИНТЕЛЛЕКТУАЛ   ДАСТУРИЙ

ТИЗИМЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, рақобатбардош ва экспорт учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ривожлантириш, янги ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

иқтидорли талабалар ва ёшларнинг дастурий маҳсулотларни лойиҳалаштириш бўйича кўникмаларини ривожлантириш, уларда инновацион фикрлашни шакллантириш, интеллектуал салохиятларини намоён этишларига ҳамда дастурий таъминот соҳасида бизнес режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш;

дастурий маҳсулотлар трансфери, уларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш орқали маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш;

дастурий маҳсулотлар соҳасида илмий изланишларни олиб бориш, мазкур йўналишларда фундаментал, амалий инновация лойиҳаларини амалга ошириш;

дастурий махсулотлар ишлаб чиқиш бўйича жаҳоннинг етакчи компания ва университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Миллий университетининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) бюджетдан ташқари (тўлов-контракт маблағлари) манбалари ҳисобига сақланадиган Университет ректорининг илмий консультанти лавозимини жорий этсин.

Белгилансинки, Университет ректорининг илмий консультанти меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори мос равишда Университет проректорлари меҳнатига ҳақ тўлаш базавий лавозим маоши миқдорларига тенглаштирилади.


4. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Миллий университети ректори ва унинг илмий консультанти билан келишган ҳолда Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган тижоратчи ташкилот бўлмаган муассаса шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий ҳамда инновация ишларининг давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Университет ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Университет ректорининг илмий консультанти Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Марказнинг моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун талаб этиладиган маблағлар 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажаришда Республика илмий-ихтисослаштирилган марказлар, шунингдек, Ўзбекистон Рсспубликаси Фанлар академиясининг институтлари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Марказ устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Марказнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, математика ва информатика соҳасида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини таъминласин.


7. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси қурилиши тугаллангунга қадар Университетнинг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қопламаган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси манзилидаги биносига, бино қурилиши тугалланганидан сўнг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (илмий ва ёрдамчи ходимлардан ташқари Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун);

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Марказга битта енгил хизмат автотранспорт воситаси учун лимит ажратилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбскистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

603-сон қарорига

ИЛОВА



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий

тизимлар илмий-амалий марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Университет ректорининг илмий консультанти




Директор*




















































































Директор ўринбосари*

1







Бош ҳисобчи*

1









































Криптография ва юқори технологик қурилмаларни мослаштириш лабораторияси

4



Бизнес-инкубатор ва акселерация бўлими

4


Юрисконсульт*

1


















Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис*

1





















Информацион-қидирув тизимлари ва мультимедиа лабораторияси

4



Тасвирларни аниқлаш лабораторияси

3



































       

Марказ ходимларининг чекланган умумий сони - 20 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалдаги нормативларига асосан аниқланади. Илмий-техника лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.


*) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июль