ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1991 й. 316-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1991 й.

N 316



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИНИ ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ

ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида”ги қарорини амалда жорий этиш тўғрисида” 1991 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисида”ги Низомни қўлланиш юзасидан Инструкцияни тасдиқлаш тўғрисида” 1974 йил 14 октябрдаги 475-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 10-сон, 57-модда);

Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги Низомни кўлланиш юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 14 октябрдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида” Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 11 июлдаги 384-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 7-сон, 27-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги Низомни қўлланиш ҳақидаги Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 1981 йил 21 августдаги 684-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 8-сон, 24-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги Низомни қўлланиш бўйича Инструкцияга қўшимчалар киритиш ҳақида” 1984 йил 27 сентябрдаги 498-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 9-сон, 48-модда).



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 30 декабрдаги

316-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини

тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш

ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикасинииг Давлат байроғи ва унинг тасвири, уларнинг ҳажмларидан ташқари, ҳар доим Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида”ги Қонунига илова қилинган схематик ва рангли тасвирга мос бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг эни 125 см, узунлиги - 250 см бўлади. Байроқнинг ҳажми бошқача бўлиши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш маҳаллий саноат корхоналари зиммасига юкланади. Улар байроқлар тайёрлаш бўйича буюртмани биринчи навбатда бажаришлари керак. Тайёрланган байроқлар сифати бўйича корхоналарнинг техникавий назорат бўлими хизматлари ва раҳбарлари (директор ёки бош муҳандис) томонидан қабул қилинади. Байроқларнинг сифати ва аниқ бажарилганлигини текшираётганда маҳаллий саноат корхоналарининг раҳбарлари ва техникавий назорат бўлими хизмати Қонунга илова қилинган тасвирга амал қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини сақлаш корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, уй-жойлардан фойдаланиш учун жавоб берувчи мансабдор шахслар, (хусусий мулк ҳуқуқи асосидаги) уй эгалари томонидан таъминланади.

Давлат байроқлари бус-бутун, ранги бузилмаган ҳолда кўтарилади.

Давлат байроғининг сақланиши учун жавоб берувчи шахслар дастлабки рангини йўқотган байроқларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмитасига акт бўйича топширадилар.

Халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия, овул, посёлка, қишлоқ Кенгашлари ижроия қўмиталарида комиссиялар тузилиб, улар бундан кейин фойдаланиб бўлмайдиган байроқларни утилизация қилиш ҳақида қарорлар қабул қиладилар ва бу ҳақда тегишли акт тузилади.



































Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск