ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 606-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 606



ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ

КАДРЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

606-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги

304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув

юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва/ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига ўқишга фуқаролар билан тенг ҳуқуқларда қабул қилинади.


2. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларга ОТМ ёки ИТИнинг коллегиал органи хулосаси асосида бештадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин".


3. 14-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ОТМ ва ИТМ вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси ОТМ ва ИТМ тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади".


4. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талабгорлар ОТМ ёки ИТМ раҳбарининг ҳар чоракда 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь ва 5 декабргача эълон қилинадиган буйруғи билан мустақил изланувчиликка расмийлаштириладилар. Буйруқда, шунингдек, мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 июль








































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск