Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.1997 й. ПФ-1869-сон "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.10.1997 й.

N ПФ-1869


ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ,

БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА

ЕТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш мақсадида:


1. "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб ҳисоблансин.

Республикада таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб олинишига ҳар томонлама шароит яратиш - давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг долзарб вазифалари этиб белгилансин.


2. Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш Республика комиссияси иловага* мувофиқ тузилсин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Таълим тўғрисида"ги Қонунни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш;

республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ этиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

кадрлар тайёрлаш тизими ҳуқуқий-меъёрий асосини Миллий дастур талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишни ташкил қилиш;

узлуксиз таълимнинг барча босқичлари учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга татбиқ этишни таъминлаш;

узлуксиз таълим тизимининг Миллий моделини амалга оширишни таъминлаш;

кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш асосида таълим тизимининг истиқболли йўналишларини белгилаш;

уч йиллик академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари тизимини Миллий дастур талаблари асосида ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

халқаро донорлар, хорижий инвесторлар, жамғарма ва жамоат ташкилотларининг маблағларини жалб этиш ва улардан унумли фойдаланишга шароит яратиш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мониторингини олиб бориш;

Миллий дастурнинг бажарилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам маълумот бериб боришни ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари ва улар учун масъул ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳлар фаолиятига юқори малакали мутахассислар ва олимлар ҳамда хорижий экспертларни кенг жалб этиш назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонда белгиланган вазифалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.1622
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск