язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.07.2019 й. 609-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 июлдаги

609-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал

мулк агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Агентлик интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) бўйсунади.


3. Агентлик Адлия вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, унга умумий раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Адлия вазирлигининг қарорларига амал қилади.


5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Агентлик ўз фаолиятини Адлия вазирлиги бўлинмалари, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотида ва интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади.


7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадир.


8. Агентликнинг расмий номи:

1) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, қисқартирилган номи - Интеллектуал мулк агентлиги;

2) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по интеллектуальной собственности при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство по интеллектуальной собственности;

3) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Intellectual Property Agency under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Intellectual Property Agency.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимояси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, мазкур соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўзаро муҳофаза қилиш ҳақида халқаро шартномаларни тузиш орқали ўрнатиш ва мустаҳкамлаш;

интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқотлар ва бошқа ишларни амалга оширишда иштирок этиш;

жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларини ишлаб чиқади ҳамда Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентларида белгиланган муддатларда кейинчалик келишиш (виза қўйилиши) учун киритади;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда ЭҲМ деб аталади), маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияси учун муҳофаза ҳужжатларини бериш юзасидан талабномаларни кўриб чиқишга қабул қилади;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номларини давлат экспертизасидан ўтказади, талабнома топширилган объектларнинг устуворлигини белгилайди, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияларининг расмий экспертизасини ўтказади;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини давлат рўйхатидан ўтказишни, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказишни ҳамда интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади, муҳофаза ҳужжатларини беради, Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари Рўйхати ва тегишли реестрларини юритади;

ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияларига топширилган талабномаларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича муҳофаза ҳужжатларини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

кўрсатилган селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлигини белгилаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси хулосалари асосида муҳофаза ҳужжатларини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

муҳофаза ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;

депозитарийда сақланаётган интеллектуал мулк объектларининг очиқлиги ва улардан эркин фойдаланишни таъминловчидепозитарий функциясини бажаради, шу жумладан депозитарийга зарур бўлган нусхани депозитарий билан шартнома асосида олиш учун мурожаат қилган ҳар қандай шахсга имконият яратади;

интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишга ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек уларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказади ва тегишли реестрларни юритади;

интеллектуал мулкнинг расмий рўйхатдан ўтказилган объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;

Давлат патент фондини жамлаш ишларини ташкил этади ва амалга оширади, ундан иқтисодиётнинг реал секторидаги хўжалик юритувчи субъектлар, илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар томонидан самарали фойдаланиш учун унинг сақланиши ва қулайлигини таъминлайди;

Агентликнинг бюллетенларини ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни чоп этишни ташкил қилади ҳамда амалга оширади;

патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади, патент вакилларининг давлат реестрини юритади;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш ва фонограммаларни тайёрлашга лицензиялар беради, шунингдек лицензиатлар томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;


2) интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимояси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, мазкур соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, жумладан, ушбу соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар методологияси ва мезонларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама таҳлил қилади ва баҳолайди;

интеллектуал мулк объектларини ишончли ҳуқуқий ҳимояси ва муҳофазаси таъминланишига, шунингдек, ушбу соҳани ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни таҳлил қилади ҳамда натижаси бўйича уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

интеллектуал мулк соҳасининг келгусидаги ривожи ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифларни тайёрлайди ва киритади;

замонавий тенденциялар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликни изчил ривожлантиришга, интеллектуал мулк соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларни миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда киритади;

интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини ўтказади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеини, жумладан, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холисона ахборот етказиш орқали мустаҳкамлаш, обзорли, маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш чораларини кўради;


3) интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасида:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг татбиқ этилиши амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади;

аниқланган қонунбузарликлар, уларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича умумлаштирилган материалларни давлат органлари ва ташкилотларига юборади;

интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ва зиддиятли қўллаш амалиётини, шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ёрдам берадиган салбий омиллар, сабаблар ва шароитларни бартараф этишга доир амалий чоралар кўради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз хулосасини шакллантиради ва етказади;

қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилади, унинг асосида ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқади;

интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун бузилишлари тўғрисида белгиланган тартибда хулоса беради;

қонунчиликка мувофиқ равишда интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя этиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;


4) интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш соҳасида:

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни амалга оширади;

халқаро шартномаларни тузиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритади, интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириғига кўра ушбу шартномаларни имзолайди;

тегишли халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб боради ва интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида белгиланган тартибда идоралараро шартномалар тузади;

хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга оширади, интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда интеллектуал мулк соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади ва ушбу ҳамкорлик доирасида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ишида иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминлайди;


5) интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқотлар ва бошқа ишларни амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш соҳасида:

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида манфаатдор шахсларга услубий ёрдам кўрсатади;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси масалалари бўйича идоралараро ахборот алмашинувини амалга оширади;

интеллектуал мулк соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилади ва уларда иштирок этади;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши учун интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилишнинг мақсади ва аҳамиятини кенг тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказади;

интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро ва миллий илмий анжуманлар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилади ҳамда уларда иштирок этади;

интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш ва улардан қонуний фойдаланиш масалаларида аҳоли кенг қатламларининг ҳуқуқий маданияти ҳамда саводхонлигини ошириш тадбирларини амалга оширади;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида ўз ваколати доирасида тегишли тадбирларни амалга оширади ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

1) Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

2) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш;

3) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига интеллектуал мулк соҳасида аниқланган қонунбузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

4) интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

5) интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш;

6) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

8) давлат органлари ва мансабдор шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан статистик маълумотларни сўраш ва текин олиш;

9) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;

10) тешкириш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимларини чақириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

11) Адлия вазирлигига белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни киритиш;

12) Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат ва тарифларга мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш;

13) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро характердаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

14) Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;

15) Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

16) Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;

17) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирларда иштирок этиш;

18) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

19) интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларини тузиш;

20) ҳуқуқ эгаларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари ҳимояси юзасидан давлат божини тўламасдан судларга ариза ва даъволар киритиш;

21) ўз ваколати доирасида лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этишни юкловчи кўрсатмалар бериш;

22) ихтирочилик ва ижодкорликнинг бошқа турлари соҳасидаги улкан ютуқлар учун Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

23) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияси бўйича талабномаларни кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материалларни талабнома топширувчилардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

24) интеллектуал мулк объектлари бўйича талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокамасини ташкил этиш ва ўтказиш;

25) интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси масалалари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

26) ўз ваколати доирасида қонунчиликни бузиш орқали маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузиш;

27) Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда Адлия вазирлиги Ҳайъати йиғилишларида иштирок этиш;

28) ўз ваколати доирасида хорижий давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан бевосита алоқаларни сақлаш;

29) қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар фондини шакллантириш;

30) Агентлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

31) Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Агентлик фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли тузилмаларни ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Агентлик:

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофазава ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши;

Агентлик таркибий бўлинмаларининг Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича ишларининг ташкил этилиши;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизматлар кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи, интеграл микросхемалар топологиялари бўйича талабномаларнинг давлат экспертизасидан ўз вақтида, сифатли ва махфий ўтказилиши;

Агентлик томонидан Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган буйруқларнинг сифатли тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши;

интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, ишлар режаси, тадбирлар, "йўл харита"лари ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


13. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) интеллектуал мулк соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

6) интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўришда Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг топшириқларини бажариш;

8) ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

9) Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

11) Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

12) Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

15) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

16) интеллектуал мулк соҳасида Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйилиши) учун Адлия вазирлигига ўз вақтида киритиш;

17) Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклфилар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Агентлик ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

25) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

26) Агентлик бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

27) Агентлик ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

28) Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда Агентлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк консультатив маркази директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

29) Агентлик ва Агентлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк маслаҳат маркази мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

30) ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


14. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Директор вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан матасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Адлия вазирлиги ҳайъати, Адлия вазири ва Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, кейинчалик уларни Адлия вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш,

11) Агентликка тақдим этилган интеллектуал мулк соҳасидаги таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

14) интеллектуал мулк соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) интеллектуал мулк соҳаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;

19) "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


15. Қуйидагилар Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;

5) Адлия вазирлиги Ҳайъати қарорлари, Адлия вазири ҳамда директор ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятига интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий ҳимояси бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

8) Агентлик фаолиятини ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

9) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорнинг мутасаддилик қилинадиган ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Адлия вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Адлия вазирлиги раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиши ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

12) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

13) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

14) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

15) интеллектуал мулк соҳаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

18) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


16. Агентлик директори:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


17. Агентлик директорининг ўринбосарлари:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун (директор бўлмаган даврда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш юкланган ҳолатларда);

2) ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича (директор бўлмаган даврда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш юкланган ҳолатларда);

3) ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


18. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Агентлик раҳбарияти


19. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган адлия вазири ўринбосари - директор (кейинги ўринларда директор деб аталади) раҳбарлик қилади.


20. Директор:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ҳисобдордир.


21. Директор ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:

1) Агентлик фаолиятига раҳбарлик қилади;

2) Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

3) директор ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

4) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:

Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;

Агентлик, ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни;

ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш юзасидан тақдимномаларни;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш бўйича таклифларни, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тақдимномаларни;

Агентлик фаолиятининг якунлари бўйича ҳисоботни киритади;

5) ўз ваколати доирасида Агентликнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишларни чиқаради, кўрсатмалар беради;

6) қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентлик ходимларига тўланадиган устамалар, мукофотлар ва бошқа тақдирлаш пулларини тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;

7) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;

8) Агентлик таркибий бўлинмалари ва Агентлик ходимларининг лавозим мажбуриятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.

9) Ходимларнинг умумий ўрнатилган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Директор қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


22. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини директор ўринбосарларидан бири тегишли буйруқ асосида бажаради.


23. Директор лавозими бўйича Адлия вазирлиги ҳайъати таркибига киритилади.


24. Агентлик таркибий бўлинма бошлиқлари, шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази директори директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Агентликнинг бошқа бошқарув ходимлари, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



2-§. Агентликнинг Адлия вазирлиги марказий

аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий

бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги


25. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, Адлия вазирлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда Адлия вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал этади.


26. Агентлик:

Адлия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлиги бевосита директор ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади;

Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда Адлия вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари билан фақат директор томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири билан келишган ҳолда таъминланади.


27. Агентликнинг Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, сўнгги қарор бевосита Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан қабул қилинади.



3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқарув

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


28. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



4-§. Агентликнинг кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари


29. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг энг муҳим масалалари бўйича муаммоларни илмий таҳлил қилиш, тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун Агентликда юқори малакали ходимлар, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари, интеллектуал мулк соҳасидаги етакчи олим ва мутахассислардан иборат илмий-техник кенгаш ташкил этилади.

Илмий-техник кенгаш низоми ва унинг шахсий таркиби Директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.


30. Агентлик Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк бўйича аппеляция кенгашининг ишчи органи функциясини амалга оширади.


31. Агентликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

Агентлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


32. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.


33. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


34. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларинига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади.



8-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ,

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


35. Агентлик қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

моддий-техник базани шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва Агентлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш - Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.


36. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантиради:

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 20 фоизи;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 80 фоизи;

ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилган тўловлар;

интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жарималар суммалари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

адлия муассасалари ва органларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


37. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан:

Агентликни моддий-техник таъминлаш;

Агентлик бино ва иншоотларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;

Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;

лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича бир ярим баробар миқдорида коэффициент қўлланилгандаги харажатлар;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Агентликнинг ходимларига мартаба даражалари учун қўшимчалар ҳамда кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш;

Агентлик ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилиш;

Агентлик ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировка ўташига, шу жумладан уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

Агентликнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Агентликнинг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;

Агентлик фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.


38. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


39. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган пул маблағлари етарли бўлмаганда, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган харажатларга йўналтириш ҳуқуқига эга.


40. Агентлик ходимлари мақоми, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра тегишли равишда Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларини бериш, шунингдек Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган алоҳида меҳнат шароитлари учун устамалар тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.


41. Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Агентлик ходимларининг Агентликда ишлаган даври кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлашда зарур бўлган иш стажига қўшиб ҳисобланади.


42. Агентликнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун вазир томонидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган шахсий устамалар меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 30 фоизини ушбу мақсадларга йўналтириш орқали белгиланиши мумкин.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ОЛДИДАГИ ҲИСОБДОРЛИГИ


43. Директор тизимли равишда Агентлик фаолияти бўйича Адлия вазирлигига ҳисобот беради.


44. Адлия вазирлиги Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


45. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Агентликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 июль