язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2019 й. 610-сон "Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2019 й.

N 610



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ШУ ЖУМЛАДАН,

ЭНЕРГИЯНИНГ ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН

МАНБАЛАРИДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ

ЧИҚАРАДИГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ЯГОНА ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИГА УЛАШ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси тасдиқланган Регламентнинг бажарилиши назорат қилинишини ва электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларининг ягона электроэнергетика тизимининг электр тармоқларига камситилмасдан уланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 июль