Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2019 год / Июль, 2019 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 607-сон "Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 607




ОЛИЙ МАЪЛУМОТ ТЎҒРИСИДАГИ

БАКАЛАВР ВА МАГИСТР ДИПЛОМЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ НАМУНАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат таълим стандартлари асосида давлат намунасидаги бакалавр ва магистр дипломларини бериш, диплом ва унинг иловасидаги ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни илғор хорижий амалиётда фойдаланиладиган намуналар кўринишига келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналари ва уларнинг тавсифлари 1-иловага мувофиқ;

Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари иловаларининг давлат намуналари 2-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва иловаларининг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ҳамда ушбу дипломлар иловалари бланкаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмалари асосида муҳофазаланган махсус қоғозларда тайёрлаб берилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари, уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари, уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва олий таълим муассасалари битирувчиларга топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) текин тарқатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда, QR-код тизими ҳамда унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 1999 йил 2 июндаги 282-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

607-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр

дипломларининг давлат намуналари ва

уларнинг тавсифлари


I. БАКАЛАВР ДИПЛОМИ


(Муқоваси)

B A K A L A V R

D I P L O M I

(Чап томони)





O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

BAKALAVR DIPLOMI


B N 000000




(ta'lim muassasasining nomi)




Davlat attestatsiya komissiyasining

20____ yil ___________dagi qaroriga binoan




(bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi)



ga














yo'nalishi bo'yicha




(ta'lim yo'nalishining nomi)








BAKALAVR

DARAJASI





...
Время: 0.0393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск