ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2019 й. 619-сон "Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2019 й.

N 619



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ГЎШТ-СУТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ЙЎНАЛИШИДАГИ

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жиззах вилоятида агросаноат кластерини жадал ривожлантириш, наслли чорва моллари сонини, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган сифатли гўшт-сут маҳсулотлари ва гўшт маҳсулотлари ҳажмларини режали кўпайтириш, қорамолларнинг янги наслларини, шу жумладан гўшт берадиган қорамоллар боқишни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Delmor" (ХХР) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан:

Жиззах вилоятида гўшт-сут йўналишида йилига 2,5 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга ва қорамоллар умумий сони 10 минг бошни ташкил этадиган қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган замонавий агросаноат кластерини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;

ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида "Jizzax organic" хорижий корхонаси (кейинги ўринларда "Jizzax organic" МЧЖ ХК деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йилда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун умумий майдони 10 775 гектар бўлган ер участкаларини, шу жумладан Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларида 8 964 гектар суғориладиган ерларни "Jizzax organic" МЧЖ ХКга узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, суғориладиган ерлар инвестор ва "Jizzax organic" МЧЖ ХК томонидан қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ажратилади:

2019-2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 100 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестициялар киритиш;

замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича ўз маркази, сўйиш цехи ва биогаз қурилмаларини барпо этиш;

фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялардан, шу жумладан ерларни лазерь ёрдамида режалаштириш ва янги сеялкалардан фойдаланиш;

илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишни жорий этган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак бўладиган навлари етиштирилишини ташкил этиш;

1000 та янги иш ўрни ташкил қилиш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини жорий қилиш.


4. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига инвестор ва "Jizzax organic" МЧЖ ХК томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳар ойда ахборот киритсин;

инвестор ва "Jizzax organic" МЧЖ ХК томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда тақдим этилган ер участкалари захира ерларга қайтарилишини таъминласин.


5. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:

"Jizzax organic" МЧЖ ХКга - 2019 йил 1 сентябргача бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини (ишчи лойиҳа), шу жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга;

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУКка - маҳаллий ёки шартли кординаталар тизимларида бериладиган ер участкалари бўйича топографик суратга олиш материалларини "Jizzax organic" МЧЖ ХКга беришга рухсат этилсин.


6. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ "Jizzax organic" МЧЖ ХКга ташкил этилаётган агросаноат кластерини ташқи муҳандислик ҳамда транспорт коммуникацияларига улашда зарур ёрдам кўрсатсинлар.


7. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

инвестор томонидан лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 25 фоизи миқдорида йўналтириладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

халқаро молия институтларининг наслли қорамоллар, юқори технологик импорт ускуналар, машина ва механизмлар, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жалб этиладиган ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ орқали қайта молиялаштириладиган кредитлари;

"Jizzax organic" МЧЖ ХКнинг фоизлар ва комиссияларни тўлаш, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ кредитларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга йўналтириладиган инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга тақдим этилган юридик шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар "Jizzax organic" МЧЖ ХКга ҳам татбиқ этилади.


9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023 йил 31 декабргача бўлган муддатда:

а) "Jizzax organic" МЧЖ хорижий мутахассислар жисмоний шахслар даромад солиғини ва ижтимоий солиқни тўлашдан;

б) "Jizzax organic" МЧЖ ХК, Сингапурнинг "Enter Engineering Pte.Ltd" компанияси (бош пудратчи) ва унинг субпудратчи ташкилотлари:

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича ускуналар, махсус транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, моддий-техника ресурслари, хом ашё, материал ва ўсимликларни олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлардан ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари);

республикада аккредитациядан ўтган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган ҳолларда - импорт қилинадиган материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар ва асбобларни мажбурий сертификатлаштириш тартиботларидан озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга "Jizzax organic" МЧЖ ХК буюртманомалари бўйича кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга "Jizzax organic" МЧЖ ХК буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасида визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Jizzax organic" МЧЖ ХКнинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини ва мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) жалб қилишга рухсатнома берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июль









































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск