язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисида Битим (Москва, 2018 йил 7 сентябрь)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

атом электр станциясини қуришда

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


2018 йил 7 сентябрь, Москва


ЎзР Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги

ПҚ-3969-сонли қарори билан тасдиқланган.


(Ўзбекистон Республикаси учун

2018 йил 19 октябрдан кучга кирган)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

ҳар икки давлат Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг аъзоси эканлигини эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси 1968 йил 1 июлдаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома, 1979 йил 26 октябрдаги (2005 йил 8 июлдаги ўзгартиришлар билан) Ядровий қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида Конвенция, 1997 йил 5 сентябрдаги Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги бирлашган Конвенция иштирокчилари эканлигини ҳисобга олган ҳолда,

2017 йил 29 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга амал қилиб,

ўзаро иқтисодий манфаат тамойилига асосланган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия лойиҳаси бўйича сув-сувли энергетик реактор асосида, атом электр станцияси ҳар бир энергоблокининг белгиланган қуввати 1,2 ГВт гача бўлган 2 та энергоблок таркибида атом электростанциясини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш, ундан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш борасида ҳамкорликни амалга оширадилар.

Атом электр станциясини қуриш, башарти мазкур Битимга мувофиқ тузиладиган контрактларда бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, Россия Федерациясидаги референт атом электр станциясининг Томонлар ваколатли органлари тарафидан келишилган лойиҳаси асосида, худди шундай ёки шунга ўхшаш референт ускуна, тузилма ва тизимлардан фойдаланган ҳолда бажарилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади:

атом электр станцияси қурилиш майдонида атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш учун изланишлар ўтказиш;

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ишларини ўтказиш;

атом электр станциясини лойиҳалаш ва қуриш;

зарур ускуна ва материалларни етказиб бериш;

атом электр станциясининг бутун фойдаланиш даврига бошланғич юклаш ва кейинги қайта юклашлар учун ҳимоя ва бошқарув тизимининг тайёр тўпламли иссиқлик ажратувчи йиғмалари ҳамда ютувчи стерженларини лойиҳалаш ва етказиб бериш, шунингдек, ушбу етказиб беришларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш;

монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказиш;

атом электр станциясини фойдаланишга топшириш ва ундан кафолатли фойдаланиш;

атом электр станциясининг бутун фойдаланиш даврида ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш;

атом электр станциясининг энергоблокини (энергоблокларини) фойдаланишдан чиқариш;

атом электр станциясини қуриш, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун кадрларни тайёрлаш;

атом электр станциясининг бутун фойдаланиш даврида ундан фойдаланиш, унга техник хизмат

...