ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 й. 620-сон "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2019 й.

N 620



ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА

ТАЪЛИМ ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади;

хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Бунда 2022 йил 1 январдан кейин олинган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олиш учун топширилганда, ҳужжатни берган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилган бўлиши талаб этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган электрон шаклдаги ҳужжатларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-амалий семинарлар ўтказилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўз ҳудудий бўлинмаларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши устидан назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июлдаги

620-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда):


1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 698-модда):


а) 2-банднинг олтинчи хатбошидаги "тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни" сўзлари "тан олишни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


8-банднинг олтинчи хатбошидаги "тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни" сўзлари "тан олишни" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг "д" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни" сўзлари "тан олишни" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидан "ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)" сўзлари "тан олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилганда талабгорга давлат намунасидаги" сўзлари "талабгорларга" сўзи билан алмаштирилсин.


в) 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июлдаги

620-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 3 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 222-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармони)" 2019 йил 29 мартдаги 261-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 528-модда



































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск