ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 й. 625-сон "2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2019 й.

N 625



2020-2021 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУЛЬТИИНДИКАТОР КЛАСТЕР

КУЗАТУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республикада болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида "Мультииндикатор кластер кузатуви" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Давлат статистика қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (кейинги ўринларда ЮНИСЕФ деб аталади) ўртасида уч томонлама келишув имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатуви"ни (кейинги ўринларда Кузатув деб аталади) ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Кузатувни ўтказиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

глобал "Multiple Indicator Cluster Survey" (кейинги ўринларда MICS деб аталади) дастури талабларига мувофиқ Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Кузатув ўтказиш учун ваколатли орган ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;

глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ Кузатув режаси ва бюджетини тасдиқлаш;

Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказилиши устидан назорат олиб бориш;

Кузатув саволномаларини тасдиқлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) Кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни амалга оширилишини таъминласин:

кузатилиши лозим бўлган уй хўжаликлари сони ва рўйхатини шакллантириш;

глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ Кузатув режаси ва бюджетини ишлаб чиқиш ва кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;

Кузатув саволномаларини ишлаб чиқиш ва кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;

Кузатувни ўтказиш учун экспертларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб этиш;

саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш;

Кузатув ўтказиш учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув тренинглар ташкил этиш;

жойларда Кузатувни ўтказиш.


5. Давлат статистика қўмитаси Кузатувни 2020-2021 йиллар учун мўлжалланган Давлат статистика ишлари дастурига киритилишини таъминласин.


6. Кузатувга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб қилинган шахслар учун Кузатув ўтказилиши белгиланган муддатларда асосий иш жойидаги иши (лавозими) ва ўртача иш ҳақи миқдори сақланиши белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Давлат статистика қўмитасига Кузатувни амалга ошириш доирасида халқаро ва донор ташкилотлар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат статистика қўмитасига, зарур ҳолларда, Кузатувда иштирок этувчи мутахассисларни ўқитиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кузатувни ўтказишда иштирок этадиган ходимларга болаларнинг иммунизация ҳолатини ўрганиш мақсадида Кузатув ўтказиладиган жойлардаги оилавий поликлиникаларда беш ёшгача бўлган болаларнинг индивидуал тиббий карталаридан фойдаланиш учун шароит яратиб берсин.


9. Кузатувни ўтказишда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги - жойларда ишларни ташкил этиш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси - кузатиладиган маҳаллаларнинг картасини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ваколатли органга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


10. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 октябргача Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Кузатувни ўтказишнинг муҳимлигини кенг ёритилишини ташкил этиш, шунингдек, телерадиоканалларда Кузатув ўтказиш билан боғлиқ ахборот роликларини жойлаштириш ва уларнинг мунтазам эфирга узатиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Боситхонова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июлдаги

625-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида

мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш учун

Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раиси


Боситхонова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси, кенгаш ҳамраиси


Ли Д.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори (келишувга асосан)


Бегалов Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, кенгаш раисининг ўринбосари


Грауманн С.

-

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили (келишувга асосан)


Шадманов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Кудбиев Ш.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Шин А.В.

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири


Абдуллаев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Усмонов Б.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари


Ашрафханов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Маматов Р.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Ташмухаммедова Д.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори


Зиядуллаев М.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, кенгаш котиби


       

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июлдаги

625-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида

мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочи


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







I босқич

Давлат статистика қўмитаси, ЮНИСЕФ


   

Кузатувни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари (кузатилиши лозим бўлган уй хўжаликлари сони ва рўйхатини шакллантириш, Кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини ишлаб чиқиш ва Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш, саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш, ўқув тренинглар ташкил этиш).

   


2019 йил

август -

2020 йил

июнь









II босқич

Давлат статистика қўмитаси, ЮНИСЕФ


Жойларда Кузатувни ўтказиш.


2020 йил

июль - ноябрь









III босқич

Давлат статистика қўмитаси, ЮНИСЕФ


Кузатув маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш.


2020 йил

декабрь -

2021 йил

февраль









IV босқич

Давлат статистика қўмитаси, ЮНИСЕФ


Кузатув натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва Кенгашга тақдим этиш.


2021 йил

май









V босқич

Давлат статистика қўмитаси, ЮНИСЕФ


Кузатув натижаларини эълон қилиш.


2021 йил

июнь



VI босқич

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

октябрь





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 530-модда






































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск