ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2019 й. 620-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июлдаги

620-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги

ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат - хорижий давлатларнинг миллий қонунчилиги асосида берилган таълим олганликни тасдиқловчи расмий ҳужжат;


хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш - хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият юритиш учун рухсат бериш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан хорижий давлатларда олинган таълим малакасини расман тасдиқлаш.


3. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикасидаги ваколатли давлат органларига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, улар вояга етмаган бўлса ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича:


умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан;


ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.

5. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.


6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидаги миқдорда йиғим ундирилади.

ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;

олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда йиғим давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Ундирилган йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига талабгорларнинг ўзлари келиб мурожаат қилганда ундирилган йиғимнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

қолган қисми - Давлат инспекциясининг ҳисобрақамига;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда ундирилган йиғимнинг:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилади;

50,625 фоизи - Давлат инспекциясининг ҳисобрақамига ўтказилади;

қолган қисми - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.


7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (синовларсиз) амалга оширилади:

хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Нigher Education) тўлақонли аъзолари - ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ТАЪЛИМ

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАН ОЛИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун талабгорлар томонидан бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда талабгор номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда эса талабгорнинг ўзи мустақил равишда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) тўлдиради.


9. Давлат хизматлари маркази ходими ёки талабгор томонидан сўровномада талабгорнинг электрон манзили қайд этилиши хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳудудий бошқармалар ёки Давлат инспекциясининг қабул қилган қарори ҳақида электрон шаклда маълумот олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


10. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, pdf форматида сақланган нусхаси.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси билан бирга давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади.

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илова асл нусхасининг нотариал тасдиқланган таржимаси билан бирга талабгорга қайтарилади.

Талабгорлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


11. Давлат хизматлари марказида зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

12. Нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, Давлат инспекцияси томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотлар текширилиши ёки ҳужжатга оид маълумот тақдим этиш ҳақида ҳужжатни берган таълим муассасаси ва бошқа ташкилотларга сўровномалар юборилиши мумкин.

Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.


13. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

талабгорлар томонидан нотўғри ёки қалбаки маълумотлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бундан мустасно).

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли.

Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Талабгорга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (талабгорнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва талабгорга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим талабгорга ёки унинг қонуний вакилига, қонуний вакили бўлмаган ҳолларда ҳуқуқий ворисига қайтарилади.


15. Давлат инспекциясига маълумотлар:

давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб ўн дақиқа ичида;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда дарҳол юборилади.


16. Тўлиқ тақдим этилмаган ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ёки Давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқилмайди ҳамда ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали камчиликлари кўрсатилган ҳолда талабгорга қайтариб юборилади.



3-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА УМУМИЙ ЎРТА

ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ


17. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ҳудудий бошқармаларда 3-5 кишидан иборат бўлган хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар комиссиялари деб аталади) ташкил этилади.

Ҳудудий бошқармалар комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.


18. Ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб ҳудудий бошқармалар томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда бир иш кунидан кечикмай ҳудудий бошқармалар комиссияларига юборилади.


19. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари томонидан бир иш кунида ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, хорижий давлатдаги умумий ўрта таълим муддати 9 йилдан кам бўлмаса ҳамда ўрта таълим муддати 11 йилдан кам бўлмаса, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида хулоса тайёрланади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта ёки ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.


20. Ҳудудий бошқармалар комиссияларининг хулосаларига кўра ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан бир иш кунида хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида буйруқ чиқарилади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги буйруқ асосида ҳудудий бошқармалар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома тайёрланади.


21. Маълумотнома ҳудудий бошқарма масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.

Маълумотнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат маълумотнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.


22. Ҳудудий бошқармалар комиссиялари бутун йил давомида фаолият кўрсатади ва ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда Давлат инспекциясига ҳисобот беради.



4-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР (ПРОФЕССИОНАЛ), ОЛИЙ ТАЪЛИМ,

КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА

ОШИРИШ ТАЪЛИМИ ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ

23. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) тан олиш учун Давлат инспекциясида хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиш бўйича эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда эксперт комиссиялари деб аталади) ташкил этилади.

Ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган пайтдан бошлаб Давлат инспекцияси томонидан бир иш куни мобайнида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда бир иш кунидан кечикмай эксперт комиссияларига юборилади.


24. Эксперт комиссиялари Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тегишли таълим соҳалари бўйича 5-21 кишидан иборат таркибда ташкил этилади. Эксперт комиссиялари таркибига Давлат инспекцияси ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киритилади.

Эксперт комиссиялари раислари комиссия аъзолари орасидан оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан сайланади.

Эксперт комиссияларининг таркиби ва уларнинг иш тартиби Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ белгиланади.


25. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар эксперт комиссиялари раислари томонидан комиссия аъзолари ўртасида индивидуал тарзда кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун тақсимланади. Эксперт комиссиялари аъзолари томонидан ҳар бир хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат бўйича алоҳида хулоса берилади.

Эксперт комиссиялари аъзолари ўзлари берган хулосаларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни экспертиза қилиш жараёнида эксперт комиссияси аъзосида ҳужжат юзасидан тушунмовчилик ва иккиланиш ҳолатлари келиб чиқса, ушбу ҳужжат комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан коллегиал тарзда ўрганилиб, якуний хулоса чиқарилади.

Эксперт комиссиялари аъзолари томонидан берилган хулосалар эксперт комиссияси котиби томонидан умумлаштирилади ҳамда эксперт комиссияси раиси ва хулоса берган комиссия аъзоси томонидан имзоланган ҳолда Давлат инспекциясига тақдим этилади.


26. Эксперт комиссияларининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олишни рад этиш ҳақидаги хулосаси тўғрисидаги хабарнома бир иш куни ичида Давлат инспекциясининг масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.


27. Қуйидагилар эксперт комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат инспекциясидан хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш учун қабул қилиб олиш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйилган талаблар асосида талабгорлар томонидан топширилган хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг экспертизаси асосида тегишли хулоса тайёрлаш;

талабгорнинг хорижий давлатда олинган билим (тайёргарлик) даражасини текшириш бўйича синов материалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган хулосани эксперт комиссиясига тақдим этиш.


28. Экспертиза давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари, таълим муассасаларининг ўзлари жойлашган давлатларда тан олинганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки маълумот, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва уларга иловалар нусхалари асосида амалга оширилади.

29. Экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

ўқитилган таълим дастурлари ёки ўқув режалари ҳажми ва мазмуни;

ўзлаштирилган мутахассислик (ихтисослик) фанлари ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);

амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги.

Олинган билимлар ва малака якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўзлаштирилган билимлар мажмуидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.


30. Давлат инспекцияси томонидан эксперт комиссияларининг сўровига кўра хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган таълим муассасасининг ўша давлатда тан олинганлиги, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат ушбу ҳужжатда кўрсатилган таълим муассасаси томонидан берилганлиги текширилиши, зарур ҳолларда тегишли таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.


31. Талабгорлар ўз тайёргарлиги ҳақидаги бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги, амалий тажриба ҳақидаги ҳужжатларни ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан бирга тақдим этишга ҳақлидирлар.


32. Эксперт комиссиялари хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳужжатларни кўпи билан ўн иш куни ичида экспертизадан ўтказади ва хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйиладиган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.


33. Эксперт комиссиялари аъзоларига ҳамда эксперт комиссиялари фаолиятига жалб этиладиган мутахассисларга Давлат инспекцияси билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳар битта хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат экспертизаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида ҳақ тўланади.



5-БОБ. ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


34. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ижобий хулоса бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ва ушбу муассаса томонидан берилган ҳужжатнинг ўша давлат томонидан тан олинган бўлиши;

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат беришга асос бўлган таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий таълим тўғрисида ҳужжатни берган давлатнинг таълим тизимига қўйилган умумий талабларнинг мослиги.


35. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган тайёргарлик соҳаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва курсларга мувофиқ келмаса ёки ўқитиш ҳамда тайёрлаш Ўзбекистон Республикасида олиб борилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва соҳаларда амалга оширилган бўлса, ушбу ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун Давлат инспекцияси томонидан таълим соҳаси энг яқин бўлган эксперт комиссиялари фаолиятига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.


36. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

а) хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса;

б) хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

в) маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

г) олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240 дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

д) тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга тўғри келмаса.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Хорижий давлатлар таълим тизими асосида тўпланган кредитлар Европа таълим тизими бўйича тўпланиши лозим бўлган минимал кредит миқдорига (240 кредит) қиёсланган ҳолда аниқланади.


37. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги ўрта махсус ёки касб-ҳунар (профессионал) таълими тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади.

Хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган таълим босқичи бўйича тан олинади.

Хорижий давлатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар хорижий давлатда тамомланган кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси бўйича тан олинади.



6-БОБ. ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШДА ТЕСТ

СИНОВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


38. Эксперт комиссиялари томонидан ижобий хулоса берилган хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олиш учун топширилган талабгорлар учун Давлат инспекцияси томонидан тест синовлари ташкил этилади (хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳолатлар бундан мустасно).

Тест синовларининг ўтказилиш вақтлари ҳақидаги маълумот синовлар бошланишидан камида ўн кун олдин Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


39. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари бўйича эксперт комиссиялари томонидан ижобий хулоса берилган талабгорлар тест синовлари ўтказилиши ҳақидаги маълумот Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилган пайтдан бошлаб кўпи билан олти ой давомида тест синовларида иштирок этмаса, тест синовларини топшириш учун сўровнома тўлдирган ҳолда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилади.

Тест синовларини топшириш учун қайта мурожаат қилинганда, талабгорларнинг хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмайди.


40. Тест синовлари талабгорларнинг таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича мутахассислик фанларидан ўтказилади.

Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқадан, жами 100 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи 2 балл билан баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган талабгорларнинг талабига кўра тест саволлари инглиз, араб, хитой, француз, рус, испан, немис ва турк тилларига таржима қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

41. Тест синовлари натижаларига кўра 54 ва ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмайди.


42. Тест синовлари натижаларига кўра таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинмаган талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилишлари мумкин.

Талабгорлар тест синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилганда уларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари эксперт комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилмайди.

Тест синовларини қайта топшириш учун талабгорлардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари (2019 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари) миқдорида йиғим ундирилади.


43. Талабгорлар:

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича - эксперт комиссиясининг хулосасини олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида;

тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича - синовлар ўтказилган куни;

тест синовлари натижаларидан норозилиги бўйича - синовлар натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Давлат инспекциясига шикоят қилишлари мумкин.

Талабгорлардан тушган шикоятлар Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва талабгорларга ёзма равишда жавоб юборилади.

Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертиза қилишда иштирок этган эксперт комиссиялари аъзолари апелляция комиссиялари таркибига киритилиши мумкин эмас.

Шикоятни апелляция комиссиялари томонидан кўриб чиқиш жараёнида талабгор ҳам бевосита иштирок этишга ҳақли.



7-БОБ. ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


44. Эксперт комиссиялари томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжатларга ижобий хулоса берилган ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга, шунингдек, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинган талабгорларга Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан:

хорижий давлатда ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома;

хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома бериш бўйича буйруқ қабул қилинади.


45. Давлат инспекцияси бошлиғининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғига асосан тегишли гувоҳномалар тайёрланади ҳамда Давлат инспекцияси масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда уч иш куни ичида тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади.

Гувоҳнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида давлат хизматлари маркази томонидан талабгорга бу ҳақида хабарнома юборилади.

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.


46. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берган таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни олиш талаб этилган ҳолларда Давлат инспекцияси томонидан таълим муассасасига оид маълумот тақдим этиш ҳақида тегишли давлат ёки ташкилотларга сўровнома юборилади.

Хорижий давлат ёки ташкилотдан хорижий таълим муассасасига оид маълумотларни олиш учун талаб этиладиган вақт ушбу Низомда белгиланган муддатларга кирмайди.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва гувоҳнома шахсларга Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасаларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳамда касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасаларида таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.

48. Ҳудудий бошқармалар ва Давлат инспекцияси хорижий давлатлар томонидан тан олинган хорижий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаб қўйиш чораларини кўрадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими муассасалари тўғрисидаги маълумотларни олишда ҳудудий бошқармаларга ва Давлат инспекциясига кўмаклашади.

49. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризасига биноан маълумотнома ва гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида амалга оширилади.


50. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган гувоҳномалар жорий этилгунга қадар берилган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ҳужжат эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.

Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тақдим этилган гувоҳноманинг дубликати берилмайди.

51. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


52. Талабгорлар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки уни рад этиш ҳақидаги хулоса, шунингдек, Давлат инспекцияси ходимлари ва эксперт комиссиялари аъзоларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


53. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Давлат инспекциясининг "Узлуксиз таълим" ахборот тизимидаги "Гувоҳнома" платформасида юритилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва доимий янгилаб борилади.

Гувоҳномалар реестрида талабгор тўғрисидаги асосий маълумотлар, хусусан, талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, таълим олган давлат ва таълим муассасасининг номи, таълим йўналиши, мутахассислиги ва курси номи, гувоҳнома серияси ва рақами, гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.

54. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат инспекцияси талабгорлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши лозим.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий давлатларда таълим олганлик

тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддат



I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим

олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш







1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс


1. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.



Заруратга кўра



Давлат хизматлари марказлари


2. Талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига юбориш.


Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол







2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса - уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссияларга тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса - уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда - тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.


Бир иш кунида









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар


Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига юбориш.


Бир иш кунида









4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этилган комиссияларнинг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқларини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарномани тайёрлаш;

в) тегишли маълумотнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.


Бир иш кунида









5-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган маълумотномаларни талабгорга юбориш.


Бир иш кунида









II. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш







1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс


1. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.



Заруратга кўра



Давлат хизматлари марказлари


2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол







2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса - уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса - уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда - тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.


Бир иш кунида









3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари


Хорижий давлатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ўн иш кунида









4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиясининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлаш;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.


Уч иш кунида









5-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.


Бир иш кунида









III. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш

таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш







1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс


1. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.



Заруратга кўра



Давлат хизматлари марказлари


2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ҳужжатлар топширилган заҳоти







2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса - уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса - уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда - тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.


Бир иш кунида









3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари


Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тан олиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш;

б) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижасида талабгорни тест синовларига тавсия этиш;

в) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ўн иш кунида









4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатлар бўйича - хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида буйруқни қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;


Бир иш кунида




б) эксперт комиссиялари томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда - талабгорларни тест синовларидан ўтказиш;


Тасдиқланган жадвал асосида


в) эксперт комиссиялари томонидан салбий хулоса берилган тақдирда - хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлаш ҳамда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юбориш.


Бир иш кунида







5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Тест синовлари натижаларига кўра:

а) етарли балл тўплай олмаган талабгорларга - хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш рад этиш ва бу ҳақида давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга хабарнома юбориш;


Бир иш кунида




б) тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга - хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида буйруқ қабул қилиш ҳамда гувоҳномани давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.



Уч иш кунида







6-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.


Бир иш кунида









IV. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими

олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш







1-босқич

Талабгор


1. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.



Заруратга кўра



Давлат хизматлари марказлари


2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ҳужжатлар топширилгандан сўнг дарҳол







2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса - уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса - уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда - тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.


Бир иш кунида









3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари


Хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.


Ўн иш кунида









4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссиясининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлаш;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.


Уч иш кунида









5-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.


Уч иш кунида



        





Низомга

2-ИЛОВА

XORIJIY DAVLATDA UMUMIY O`RTA VA

O`RTA TA`LIM OLGANLIK TO`G`RISIDAGI

HUJJATNI TAN OLISH HAQIDAGI

MA`LUMOTNOMA


O` N 000000

Ushbu ma`lumotnoma bilan fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)



tomonidan

(ta`lim muassasasi nomi)



yilda


berilgan

(hujjat berilgan yil)


(hujjat berilgan davlat nomi)


____-seriyali _________-raqamli ma`lumot to`g`risidagi hujjat (guvohnoma, shahodatnoma) O`zbekiston Respublikasida tan olinadi va umumiy o`rta ma`lumot (o`rta ma`lumot) haqidagi guvohnomaga (shahodatnomaga) tenglashtiriladi.

Хalq ta`limi boshqarmasi boshlig`i







(imzo)


(familiyasi, ismi va otasining ismi)

(muhr o`rni)

Ro`yxatdan o`tkazish raqami:



Berilgan sanasi:




(kun, oy, yil)


       





Низомга

3-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI TA`LIM SIFATINI

NAZORAT QILISH DAVLAT

INSPEKSIYASI

XORIJIY DAVLATDA O`RTA

MAXSUS VA KASB-HUNAR TA`LIMI OLGANLIK

TO`G`RISIDAGI HUJJATNI TAN OLISH HAQIDAGI

GUVOHNOMA


O`MK N 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)



tomonidan

(ta`lim muassasasi nomi)



yilda


berilgan

(hujjat berilgan yil)


(hujjat berilgan davlat nomi)


____-seriyali _________-raqamli ma`lumot to`g`risidagi hujjat O`zbekiston Respublikasida tan olinadi va


mutaxassisligi bo`yicha

(mutaxassislik nomi)


o`rta maxsus (kasb-hunar) ma`lumoti darajasidagi diplomga tenglashtiriladi.

Davlat inspeksiyasi boshlig`i:







(familiyasi, ismi va otasining ismi)



Ro`yxatdan o`tkazish raqami:



Berilgan sanasi:




(kun, oy, yil)


QR - kod






Низомга

4-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI TA`LIM SIFATINI

NAZORAT QILISH DAVLAT

INSPEKSIYASI

XORIJIY DAVLATDA OLIY TA`LIM OLGANLIK

TO`G`RISIDAGI HUJJATNI TAN OLISH HAQIDAGI

GUVOHNOMA


O N 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)



tomonidan

(ta`lim muassasasi nomi)



yilda


berilgan

(hujjat berilgan yil)


(hujjat berilgan davlat nomi)


________ seriyali _______________ raqamli ma`lumot to`g`risidagi hujjat O`zbekiston Respublikasida


ta`lim yo`nalishi

(ta`lim yo`nalishi yoki mutaxassisligi nomi)


(mutaxassisligi) bo`yicha tan olinadi.

Davlat inspeksiyasi boshlig`i:







(familiyasi, ismi va otasining ismi)



Ro`yxatdan o`tkazish raqami:



Berilgan sanasi:




(kun, oy, yil)


QR - kod






Низомга

5-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI TA`LIM SIFATINI

NAZORAT QILISH DAVLAT

INSPEKSIYASI

XORIJIY DAVLATDA KADRLARNI

QAYTA TAYYORLASH TA`LIMI OLGANLIK

TO`G`RISIDAGI HUJJATNI TAN OLISH HAQIDAGI

GUVOHNOMA


QT N 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)



tomonidan

(ta`lim muassasasi nomi)



yilda


berilgan

(hujjat berilgan yil)


(hujjat berilgan davlat nomi)


_______ seriyali ________________ raqamli ma`lumot to`g`risidagi hujjat O`zbekiston Respublikasida


qayta tayyorlash

(qayta tayyorlash kursi nomi)


kursi bo`yicha tan olinadi.

Davlat inspeksiyasi boshlig`i:







(familiyasi, ismi va otasining ismi)



Ro`yxatdan o`tkazish raqami:



Berilgan sanasi:




(kun, oy, yil)


QR - kod






Низомга

6-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI TA`LIM SIFATINI

NAZORAT QILISH DAVLAT

INSPEKSIYASI

XORIJIY DAVLATDA MALAKA OSHIRISH

TA`LIMI OLGANLIK TO`G`RISIDAGI

HUJJATNI TAN OLISH HAQIDAGI

GUVOHNOMA


MO N 000000

Ushbu guvohnoma bilan fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)



tomonidan

(ta`lim muassasasi nomi)



yilda


berilgan

(hujjat berilgan yil)


(hujjat berilgan davlat nomi)


_______ seriyali _______________ raqamli ma`lumot to`g`risidagi hujjat O`zbekiston Respublikasida


malaka oshirish

(malaka oshirish kursi nomi)


kursi bo`yicha tan olinadi.

Davlat inspeksiyasi boshlig`i:







(familiyasi, ismi va otasining ismi)



Ro`yxatdan o`tkazish raqami:



Berilgan sanasi:




(kun, oy, yil)


QR - kod



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 528-модда


















Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск