ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2019 й. 631-сон "Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2019 й.

N 631




"ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КИТОБ

ТУМАНИДА АЁҚЧИ СЕЛ СУВ ОМБОРИНИ

ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сел-тошқин сувларининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бош лойиҳа ташкилоти "Ўзсувлойиҳа" акциядорлик жамияти томонидан 16,8 млн. куб.м. ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган "Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.


3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Қашқадарёсувқурилишинвест" давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгилансин;

бош пудрат ташкилоти белгиланган тартибда тендер савдоси асосида аниқлансин;

қурилишни якунлаш муддати 2023 йил 1 сентябрь этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти "Ўзсувлойиҳа" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2019 йилнинг 1 декабрига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:

жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан;

2020-2023 йиллар давомида асосий кўрсаткичларни ҳар йили аниқлаштириб, Ўзбекистон Республикасининг келгуси йиллар учун Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида инобатга олинишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанингўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июлдаги

631-сон қарорига

ИЛОВА



"Қашқадарё вилояти Китоб туманида

Аёқчи сел сув омборини қуриш" лойиҳаси

техник-иқтисодий ҳисобининг асосий

техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткич номи


Ўлчов бирлиги


Қиймати


шу жумладан

бюджет

маблағлари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

минг АҚШ доллари

эквивалентида**


32 277,8

32 277,8

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси


минг АҚШ доллари

эквивалентида


32 277,8

32 277,8


шу жумладан:






машиналар ва асбоб-ускуналар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


112,2

112,2


қурилиш - монтаж ишлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


30 516,2

30 516,2


бошқа харажатлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


1 649,4

1 649,4

3.

сел сув омбор ҳажми


16,8 млн. куб.м.


4.

Суғориладиган майдон


4,9 минг га


5.

Яратилаётган иш ўрни***


14 киши


6.

Инвестиция даври


60 ой


7.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлар қиймати


32 277,8 минг АҚШ доллари эквивалентида


          

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичи ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.

**) АҚШ доллари курси 2019 йил 23 апрель ҳолатига - 8441,36 сўм/АҚШ доллари миқдорида олинган.

***) Сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 июль










































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск