ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 й. 633-сон "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2019 й.

N 633



ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИНИНГ

НАРХЛАРИ ВА ТАРИФЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг мувозанатли ривожланишини таъминлаш, шунингдек, энергия ресурслари ва нефть маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 маркали автомобиль бензини биржа савдолари орқали сотиладиган тартиб белгилансин.

3. "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг ҳудудий корхоналари, филиаллари, шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида автомобиль бензини, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида табиий (сиқилган) газни сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги автомобиль бензини, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидаги табиий газ ва газ тўлдириш пунктлари ва шохобчаларидаги суюлтирилган газ қолдиқларини 2019 йил 15 августдаги ҳолатига кўра қайта баҳоласинлар.

5. Белгилансинки, ушбу қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (шу жумладан, актив, реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун тўлов аванс билан тўланган тақдирда, маиший истеъмолчилар (аҳоли) тўлов тўланган кундан бошлаб кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тариф ўзгарганда қўшимча тўловлар тўлашдан озод қилинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир туманда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборларини, энергияни тежайдиган технологияларни сотадиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган ихтисослаштирилган дўконлар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ:

2019 йилда кўмир ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси сўзсиз бажарилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари истеъмолчиларга ўз вақтида ва барқарор етказиб берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020/2021 йиллар куз-қиш давридан бошлаб кўмир маҳсулотларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари аҳолини, айниқса, бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолини, шунингдек, бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан, шу жумладан, уни импорт қилиш ҳисобига таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2019 йил 15 августдан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда:

нефть-газ тармоғининг қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан маҳсулотларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича (табиий газ, нефть, газ конденсати, суюлтирилган газ) янги ички тармоқ нархлари, воситачилик шартномасига мувофиқ республика истеъмолчиларига табиий газ ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг воситачилик тақдирлаш пули, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг рентабеллигига эришиш учун электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишга тарифлар ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш тарифлари;

электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартиби;

б) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда - "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмолчиларга сотиладиган кўмирнинг аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун амалдаги чакана нархлар 10 фоизга кўпайтирилган ҳолда янги нархлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда - кўрсатилаётган хизматлар рентабеллиги таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация хизматларига тарифлар;

г) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда - шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилар бундан мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифлар белгиланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


11. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 июлдаги

633-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хўжалик шартномалари, шу жумладан, нефть маҳсулотлари сотишга воситачилик шартномалари тузадилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида:


а) 1-илова 83-бандининг учинчи хатбошидаги ва 116-банддаги "6 ойдан" сўзлари "2 ойдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 102-бандидаги "олти ойдан" сўзлари "икки ойдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1, 2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарорига илованинг 2-банди 2019 йил 15 августдан бошлаб ўз кучини йўқотади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 июль





































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск