ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 й. ПҚ-4409-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2019 й.

N ПҚ-4409



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ЎРТА ШАҲАРЛАРНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Шаҳар инфратузилмасини бошқариш самарадорлигини ошириш ва комплекс такомиллаштириш, ўрта шаҳарлар аҳолиси учун сервис хизматларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига замонавий техник, молиявий ва бошқарув воситаларини жорий этиш орқали уларнинг салоҳиятини кучайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

2018 йил 18 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" дастлабки лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (кейинги ўринларда - ХТТБ) 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикасига тақдим этиш маъқулланган;

лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.


2. Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда қайтариш муддати 30 йил бўлган 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзларидан, шунингдек, кўчиб ўтиш бўйича харажатларни қоплашдан иборат эквиваленти 24,12 млн АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ қарз маблағини сўндириш, шунингдек, фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


4. Қуйидагилар:

"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз графиги 2-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда - Ишчи комиссия) 4-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

лойиҳани самарали амалга ошириш, "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни жадал ишлаб чиқиш ва объектларни тезкорлик билан ишга туширишни таъминлаш;

лойиҳа доирасидаги лойиҳаларнинг сифатли саралаб олиниши, экспертизадан ўтказилиши ва ўз вақтида амалга оширишга тайёрланишини таъминлаш, ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш;

ҳар бир лойиҳа ва умуман бутун лойиҳанинг амалга оширилишини мунтазам кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда, уларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

жойларга чиққан ҳолда, лойиҳа доирасидаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича шахсий назоратни таъминлаш ва зарур чоралар кўриш.


6. Лойиҳани амалга ошириш даврида қуйидагилар:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган товарлар (харид қилинадиган ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари, жиҳозлар, технологиялар ва материаллар - божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шу жумладан улар "вақтинчалик четдан олиб келиш" божхона режимида расмийлаштирилганда - даврий божхона тўловларидан, шунингдек, автотранспорт йиғимларидан;

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари-норезидентлари - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;

Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари-норезидентлари - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишни самарали ташкил этиш учун:

Тошкент шаҳрида лойиҳани амалга ошириш бўйича бош гуруҳни, шунингдек, тажриба-синов шаҳарларида лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий гуруҳларни ташкил этсин;

Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалида эҳтимолий ўзгаришлар юз бериши муносабати билан ишларни ташкил этишда ҳадли ёндашувни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқласин, шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг асослантирилган таклифларига кўра унга зарур тузатишлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ, лойиҳани амалга оширишнинг самарали мониторингини таъминласин ва қонунчилик талабларини бузганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:

лойиҳанинг тўла-тўкис ва ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасида ажратиладиган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан лозим даражада давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, мазкур хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда тегишли лойиҳа ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини ва лойиҳани амалга ошириш доирасида табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги қарз битими бўйича тегишли юридик хулоса берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги белгиланган тартибда тегишли лойиҳа ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини ва лойиҳани амалга ошириш доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминласин.


15. Тошкент, Бухоро ва Наманган вилоятлари, Янгийўл, Когон шаҳарлари ва Чортоқ тумани ҳокимликлари лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилиши ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига ўз вақтида киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4409-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Т/р

Компонент номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан:

ХТТБ қарз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

1

Шаҳар хизматларини такомиллаштириш ва шаҳар жамоат жойларини яхшилаш

млн АҚШ доллари

98,44

78,70

19,74

2

Институционал салоҳиятни кучайтириш ва техник ёрдам

млн АҚШ доллари

17,40

14,50

2,90

3

Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш (5 йил давомида)

млн АҚШ доллари

2,19

1,87

0,32

4

Кўзда тутилмаган харажатлар

млн АҚШ доллари

6,09

4,93

1,16


Жами:


124,12

100,00

24,12

 

Эслатма. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳадли ёндашув кўлланилишини инобатга олган ҳолда компонентлар ва уларнинг нарх кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4409-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"

лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз

маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ГРАФИГИ

    

Қарз миқдори


100 000 000 АҚШ доллари

Қарзни қайтариш муддати


30 йил

Имтиёзли давр


5 йил

2,50 фоиз



Мажбурият йиғими (комиссия)


йиллик 0,25 фоиз

Бир марталик йиғим (комиссия)


қарз суммасидан0,25 фоиз

         



Асосий қарзнинг тўлов миқдори

Фоизлар*

Мажбурият йиғими

Бир марталик йиғим

Жами

Тўлов

1

15.05.2019




250 000,00

250 000,00

125 000,00

15.11.2019


3 775,00

125 000,00


128 775,00

64 387,50

2

15.05.2020


12 080,00

124 687,50


136 767,50

68 383,75

15.11.2020


53 907,00

124 000,00


177 907,00

88 953,50

3

15.05.2021


95 734,00

120 537,50


216 271,50

108 135,75

15.11.2021


156 134,00

117 075,00


273 209,00

136 604,50

4

15.05.2022


237 088,88

112 075,00


349 163,88

174 581,94

15.11.2022


393 543,75

105 373,44


498 917,19

249 458,59

5

15.05.2023


549 998,63

92 421,88


642 420,50

321 210,25

15.11.2023


740 277,50

79 470,31


819 747,81

409 873,91

6

15.05.2024

2 000 000,00

930 556,38

63 718,75


2 994 275,13

1 497 137,56

15.11.2024

2 000 000,00

1 097 581,25

47 967,19


3 145 548,44

1 572 774,22

7

15.05.2025

2 000 000,00

1 264 606,13

31 640,63


3 296 246,75

1 648 123,38

15.11.2025

2 000 000,00

1 419 400,00

15 314,06


3 434 714,06

1 717 357,03

8

15.05.2026

2 000 000,00

1 389 200,00



3 389 200,00

1 694 600,00

15.11.2026

2 000 000,00

1 359 000,00



3 359 000,00

1 679 500,00

9

15.05.2027

2 000 000,00

1 328 800,00



3 328 800,00

1 664 400,00

15.11.2027

2 000 000,00

1 298 600,00



3 298 600,00

1 649 300,00

10

15.05.2028

2 000 000,00

1 268 400,00



3 268 400,00

1 634 200,00

15.11.2028

2 000 000,00

1 238 200,00



3 238 200,00

1 619 100,00

11

15.05.2029

2 000 000,00

1 208 000,00



3 208 000,00

1 604 000,00

15.11.2029

2 000 000,00

1 177 800,00



3 177 800,00

1 588 900,00

12

15.05.2030

2 000 000,00

1 147 600,00



3 147 600,00

1 573 800,00

15.11.2030

2 000 000,00

1 117 400,00



3 117 400,00

1 558 700,00

13

15.05.2031

2 000 000,00

1 087 200,00



3 087 200,00

1 543 600,00

15.11.2031

2 000 000,00

1 057 000,00



3 057 000,00

1 528 500,00

14

15.05.2032

2 000 000,00

1 026 800,00



3 026 800,00

1 513 400,00

15.11.2032

2 000 000,00

996 600,00



2 996 600,00

1 498 300,00

15

15.05.2033

2 000 000,00

966 400,00



2 966 400,00

1 483 200,00

15.11.2033

2 000 000,00

936 200,00



2 936 200,00

1 468 100,00

16

15.05.2034

2 000 000,00

906 000,00



2 906 000,00

1 453 000,00

15.11.2034

2 000 000,00

875 800,00



2 875 800,00

1 437 900,00

17

15.05.2035

2 000 000,00

845 600,00



2 845 600,00

1 422 800,00

15.11.2035

2 000 000,00

815 400,00



2 815 400,00

1 407 700,00

18

15.05.2036

2 000 000,00

785 200,00



2 785 200,00

1 392 600,00

15.11.2036

2 000 000,00

755 000,00



2 755 000,00

1 377 500,00

19

15.05.2037

2 000 000,00

724 800,00



2 724 800,00

1 362 400,00

15.11.2037

2 000 000,00

694 600,00



2 694 600,00

1 347 300,00

20

15.05.2038

2 000 000,00

664 400,00



2 664 400,00

1 332 200,00

15.11.2038

2 000 000,00

634 200,00



2 634 200,00

1 317 100,00

21

15.05.2039

2 000 000,00

604 000,00



2 604 000,00

1 302 000,00

15.11.2039

2 000 000,00

573 800,00



2 573 800,00

1 286 900,00

22

15.05.2040

2 000 000,00

543 600,00



2 543 600,00

1 271 800,00

15.11.2040

2 000 000,00

513 400,00



2 513 400,00

1 256 700,00

23

15.05.2041

2 000 000,00

483 200,00



2 483 200,00

1 241 600,00

15.11.2041

2 000 000,00

453 000,00



2 453 000,00

1 226 500,00

24

15.05.2042

2 000 000,00

422 800,00



2 422 800,00

1 211 400,00

15.11.2042

2 000 000,00

392 600,00



2 392 600,00

1 196 300,00

25

15.05.2043

2 000 000,00

362 400,00



2 362 400,00

1 181 200,00

15.11.2043

2 000 000,00

332 200,00



2 332 200,00

1 166 100,00

26

15.05.2044

2 000 000,00

302 000,00



2 302 000,00

1 151 000,00

15.11.2044

2 000 000,00

271 800,00



2 271 800,00

1 135 900,00

27

15.05.2045

2 000 000,00

241 600,00



2 241 600,00

1 120 800,00

15.11.2045

2 000 000,00

211 400,00



2 211 400,00

1 105 700,00

28

15.05.2046

2 000 000,00

181 200,00



2 181 200,00

1 090 600,00

15.11.2046

2 000 000,00

151 000,00



2 151 000,00

1 075 500,00

29

15.05.2047

2 000 000,00

120 800,00



2 120 800,00

1 060 400,00

15.11.2047

2 000 000,00

90 600,00



2 090 600,00

1 045 300,00

30

15.05.2048

2 000 000,00

60 400,00



2 060 400,00

1 030 200,00

15.11.2048

2 000 000,00

30 200,00



2 030 200,00

1 015 100,00



100 000 000,00

39 600 882,50

1 159 281,25

250 000,00

141 010 163,75

70 505 081,88

    

Эслатма.Асосий қарзни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан - 70 505 082 АҚШ доллари миқдорида, Наманган вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан - 28 176 181 АҚШ доллари миқдорида, Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан - 26 343 049 АҚШ доллари миқдорида ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан - 15 985 852 АҚШ доллари миқдорида амалга оширилади.


*) Фоизлар ва воситачилик ҳақи миқдори қарзнинг ҳақиқатда ўзлаштирилганлиги ва етказиб бериш санасига қараб ўзгаради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4409-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2021 йилларда "Ўрта шаҳарларни комплекс

ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номланиши

Ижро муддати

Ижронинг бориши устидан назоратни ташкил қилиш


Ижро учун масъул

Вазирлар Маҳкамасида ижро учун масъул

I. ЧОРТОҚ ТУМАНИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ

1. Сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш

1.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2019 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов),  Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

2.

Туман сув таъминоти ва канализация тизимини янгилаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2019 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари, тендер комиссияси

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

3.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

4.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.


2021 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари, Чортоқ тумани ҳокими(А.Отахўжаев)

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

5.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.


2021 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

2. Кўчаларни ёритиш тизимини яхшилаш

7.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Энергетика вазирлиги (А.Султонов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

8.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

9.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

10.

Саралашдан ўтган компанияларга тендер таклифини беришга доир сўров юбориш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

11.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

12.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

13.

Кўчаларни ёритишнинг яхшиланган тизимини етказиб бериш ва ўрнатиш учун тендер ўтказиш.

2020 йил

август

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

14.

Тендер савдолари ғолиби билан қурилиш-монтаж ишлари бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

15.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2021 йил

апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

16.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2021 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Энергетика вазирлиги (А.Султонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

3. Ҳокимлик биноси ва 17-сон болалар боғчасининг собиқ биноси

энергия самарадорлигини модернизация қилиш ва ошириш

18.

Ҳокимлик биноси ва 17-сон болалар боғчасининг биносини  модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

19.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2019 йил

октябрь

Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

20.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.


2020 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

21.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2020 йил

февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

4. Пиёдалар ва велосипед эко-йўлкасини қуриш

23.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Чортоқ тумани ҳоким и(А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

24.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

25.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

26.

Саралашдан ўтган компанияларга тендер таклифини беришга доир сўров юбориш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

27.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

январь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

28.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

29.

Пиёдалар ва велосипед эко-йўлкасини қуриш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2020 йил

июнь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

30.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

август

Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

31.

Пиёдалар ва велосипед эко-йўлкаси қурилишини бошлаш.

2020 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

32.

Пудратчилар томонидан объектни ҳокимликка фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2021 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

33.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

5. Автомобиль кўприги (йўл ўтказгич)ни реконструкция қилиш

34.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

35.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

36.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

ноябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

37.

Саралашдан ўтган компанияларга тендер таклифини беришга доир сўров юбориш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

38.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

39.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

40.

Чортоқ туманида автомобиль кўприги (йўл ўтказгич)ни реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.


2020 йил

июль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

41.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.


2020 йил

август

Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

42.

Автомобиль кўприги (йўл ўтказгич)ни реконструкция қилиш.

2021 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

43.

Автомобиль кўприги (йўл ўтказгич)ни фойдаланишга топшириш.


2021 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

44.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

А.Абидов,

А.Абдураҳимов

6. Ҳокимлиги учун махсус техника харид қилиш,

гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

6.1. Махсус техника харид қилиш.

45.

Махсус техникани харид қилиш учун техник вазифа ва спецификацияни ишлаб чиқиш.

2019 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

46.

Махсус техникани харид қилиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

ноябрь

ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

47.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2020 йил

январь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

48.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

49.

Тендер савдолари ғолиби билан махсус техникани етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

март

Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

50.

Махсус техникани етказиб бериш.

2020 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

51.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.


Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

6.2. Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

52.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

201 9йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

53.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

54.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

55.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.


2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

56.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

57.

Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2020 йил

март

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

58.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

апрель

Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

59.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

60.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Чортоқ тумани ҳокими (А.Отахўжаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

61.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

II. КОГОН ШАҲАРНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ

1. Сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш

62.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2019 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

63.

Шаҳар сув таъминоти ва канализация тизимини янгилаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2019 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари, тендер комиссияси

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

64.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

65.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2021 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари, Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов)

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

66.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2021 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари


Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

67.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

2. Когон шаҳардаги Амир саройини ва маданий мерос

биноларини реконструкция қилиш

68.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

69.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

70.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

ноябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

71.

Саралашдан ўтган компанияларга тендер таклифини беришга доир сўров юбориш.

2019 йил

ноябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров


72.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

январь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

73.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

74.

Амир саройи ва маданий мерос биноларини реконструкция қилиш бўйича тендер ўтказиш.

2020 йил

июль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов

75.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

76.

Маданий мерос объектлари гуруҳида қурилиш ишлари ва ускуна ўрнатиш ишларини бошлаш.

2020 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов,

Б.Қодиров

77.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.


Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

А.Жўрабоев,

Ш.Абидов,

М.Мажидов

3. Кўчаларни ёритиш тизимини яхшилаш

78.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Энергетика вазирлиги (А. Султонов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

79.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

80.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

81.

Саралашдан ўтган компанияларга тендер таклифини беришга доир сўров юбориш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

82.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

83.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

84.

Кўчаларни ёритишнинг яхшиланган тизимини етказиб бериш ва ўрнатиш учун тендер ўтказиш.

2020 йил

август

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

85.

Тендер савдолари ғолиби билан қурилиш-монтаж ишлари бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

86.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2021 йил

апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

87.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2021 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Энергетика вазирлиги (А.Султонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Солиев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

88.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

4. Когон-Бухоро сайёҳлик автобус йўналишини ташкил қилиш

89.

Ускуналарни харид қилиш учун техник вазифа ва спецификацияни ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (А.Оққулов), ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

90.

Ускуналарни харид қилиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

91.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

92.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.


2020 йил

февраль

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

93.

Тендер савдолари ғолиби билан етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

февраль

Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

94.

Ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (А.Оққулов), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

95.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

К.Ризаев,

А.Назармухамедов

5. Ҳокимлик учун махсус техникани харид қилиш,

гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

5.1. Махсус техникани харид қилиш.

96.

Махсус техникани харид қилиш учун техник вазифа ва спецификацияни ишлаб чиқиш.

2019 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

97.

Махсус техникани харид қилиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

ноябрь

ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

98.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2020 йил

январь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

99.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль


тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

100.

Тендер савдолари ғолиби билан махсус техникани етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

март

Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

101.

Махсус техникани етказиб бериш.

2020 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

102.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

5.2. Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

103.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

104.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

105.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

106.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.


2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

107.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров) ,Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

108.

Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2020 йил

март

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

109.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

апрель

Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

110.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

111.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Когон шаҳар ҳокими (Х.Хошимов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

112.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

III. ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ

1. Сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш

113.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2019 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Қурилиш вазирлиги  (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

114.

Шаҳар сув таъминоти тизимини янгилаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2019 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари, тендер комиссияси

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

115.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

116.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2021 йил

январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Қурилиш вазирлиги  (Б.Зокиров) ,ЛАОГ раҳбари, Янгийўл шаҳри ҳокими (Ф.Мирзаев)

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

117.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2021 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги  (Б.Зокиров), Янгийўл шаҳри ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов

М.Абдураҳимов

118.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

М.Абдураҳимов

2. Ҳокимлик учун махсус техника харид қилиш,

гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

2.1. Махсус техника харид қилиш.

119.

Махсус техникани харид қилиш учун техник вазифа ва спецификацияни ишлаб чиқиш.

2019 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

120.

Махсус техникани харид қилиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

ноябрь

ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

121.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2020 йил

январь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

122.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2020 йил

февраль


тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

123.

Тендер савдолари ғолиби билан махсус техникани етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиш ва контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

март

Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

124.

Махсус техникани етказиб бериш.

2020 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

125.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

2.2. Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш.

126.

Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

127.

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет ресурсларида эълон бериш.

2019 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

128.

Манфаатдор компаниялардан таклифлар олиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консултантларни малака олди саралашдан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

129.

Тендер таклифларини техник ва молиявий баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2019 йил

декабрь

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

130.

Лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

февраль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

131.

Гараж биноларини қуриш/таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари учун тендер ўтказиш.

2020 йил

март

тендер комиссияси, ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

132.

Тендер савдолари ғолиби билан музокаралар ўтказиш ва қурилиш ишлари бўйича контракт(лар) тузиш.

Молиялаштиришнинг очилиши.

2020 йил

апрель

Янгийўл шаҳри ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

133.

Қурилиш ишларини ўтказиш ва ускуналарни ўрнатиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), ЛАОГ раҳбари, Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев)

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

134.

Пудратчилар томонидан объектни бошқарувчи компанияга фойдаланишга топшириш ва ўтказиш.

2020 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Янгийўл шаҳар ҳокими (Ф.Мирзаев), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

135.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ЛАОГ раҳбари

Ш.Абидов,

Б.Қодиров

      

Изоҳ: Ишчи комимсия "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасининг амалга оширилишига қараб мазкур "Йўл харитаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4409-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи комиссия

ТАРКИБИ

 

1. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

2. Б.А. Ходжаев

-

иқтисодиёт ва саноат вазири, Ишчи комиссия раисининг ўринбосари

3. Р.К. Холматов

-

Тошкент вилояти ҳокими в.б.

4. У.И. Барноев

-

Бухоро вилояти ҳокими

5. Х.Х. Бозаров

-

Наманган вилояти ҳокими

6. М.Х. Салиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

7. Б.С. Сайфуллаев

-

маданият вазири

8. А.С. Султанов

-

энергетика вазири

9. А.У. Аккулов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

10. Б.Т. Қўчқоров

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

11. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

 

12. Ж.А. Арипов

-

иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари - Урбанизация агентлиги директори

13. Н.К. Холмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

14. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 июль


"Халқ сўзи", 2019 йил 31 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 5 август, 31-сон, 541-модда





































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск