ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2019 й. 646-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2019 й.

N 646



ТУСИ ЎЗГАРТИРИЛГАН (ҚОРАЙТИРИЛГАН)

ОЙНАЛИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилансинки, мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига тендер савдоларини ўтказмасдан, идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблемалар (голограммалар) намуналарини тасдиқласин ва уларнинг автотранспорт воситаларининг олд ойналарига жойлаштирилишини таъминласин;

икки ой муддатда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан рухсатномасиз фойдаланганлик учун ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдордаги маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун тўловларни тартибга солиш бўйича таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси мазкур қарорни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича тусни ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномалар бланкалари ва махсус эмблемаларни (голограммаларни) ўз вақтида тайёрлашни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 августдаги

646-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентнинг 74-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"74. Светопропускание передних лобовых, боковых и задних стекол на всех транспортных средствах должно составлять не менее 70%. Данные требования не применяются к стеклам люков, установленных на крыше автотранспортного средства, а также к тонированным (затемненным) стеклам автотранспортных средств, установленным на основании разрешения органов внутренних дел.

На автотранспортных средствах всех категорий, при наличии с обеих сторон наружных зеркал заднего вида, которые удовлетворяют требования настоящего Технического регламента, допускается тонирование (затемнение) заднего лобового стекла без ограничения светопропускания, а также наличие на нем занавески (жалюзи, шторка)".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 169-модда):


2-банддаги "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси" сўзлари "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3-бандда:

иккинчи хатбошига "сумманинг 10 фоизи" сўзларидан кейин "шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "мукофотлаш учун" сўзларидан кейин "шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 181-модда):


номланишидаги "енгил" сўзи чиқариб ташлансин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

а) енгил автомобиллар орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенлар (кейинги ўринларда туристик автобуслар деб аталади) ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади;

б) автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини, шунингдек, автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади;

в) енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини, юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади;

г) туристик автобуслар ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда, тегишли лицензияни кўсатиш асосида ушбу банднинг "в" кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади;

д) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади ҳамда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни ҳарид қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплашга, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ва автомобиль паркини ривожлантиришга, шуниндек, ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади;

е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ДЙҲХХ ходимларининг (ишчи ва хизматчилар) қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилади;

ж) хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


Изоҳ. 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловлар ставкаси энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади";


3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 552-модда












































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск