ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2019 й. ПҚ-4414-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2019 й.

N ПҚ-4414



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 19-СОН

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЖАЗОНИ ИЖРО

ЭТИШ КОЛОНИЯСИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширишга, сиёсий ва диний қарашларидан қатъи назар маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Бугунги кунда жиноят-ижроия қонунчилигини, шу жумладан озодликдан маҳрум этиш жойларида маҳкумларни сақлаш шарт-шароитларини янада гуманизация қилишни назарда тутувчи қонунчиликни такомиллаштириш Концепцияси амалга оширилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловларда иштирок этиши бўйича чеклов бекор қилинди. Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 4 мингга яқин озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар афв этилди.

Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили, шунингдек, жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот натижалари маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини оширишга қаратилган уларни сақлаш шарт-шароитларини янада гуманизация қилиш, шунингдек, ижтимоий мослашувининг натижадорлигини таъминлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро майдонда ижобий имиджини илгари суриш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини (кейинги ўринларда - 19-сон ЖИЭК) тугатиш;

19-сон ЖИЭКнинг бинолари, иншоотлари ва мавжуд мол-мулкларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон тергов ҳибсхонаси балансига ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. 19-сон ЖИЭК ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг эгаллаб турган лавозими бўйича пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари мазкур қарорга мувофиқ ташкилий-штат ўзгаришларига асосан уларнинг лавозимга қайта тайинланиши, контрактининг тугатилиши ёки пенсияга чиқишига қадар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқ тугатиш комиссиясини ташкил этсин ва 19-сон ЖИЭКни тугатиш бўйича белгиланган тартибда комплекс ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга оширсин;

бир ой муддатда 19-сон ЖИЭК маҳкумларини суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига юборилишини ташкил этсин;

маҳкумларни янги озодликдан маҳрум этиш жойларига кўчириш вақтида 19-сон ЖИЭК шахсий таркиби ўртасида юқори жанговар шайликни ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 551-модда
































Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск