ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2019 й. 647-сон "Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2019 й.

N 647




РЕСПУБЛИКАДА ҚУЁНЧИЛИК

СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги маҳаллий зотларни такомиллаштириш, қуёнлар селекцияси ва генетикаси соҳасида рақобатбардош маҳаллий технологиялар мажмуасининг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, тармоқни келгусида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

қуёнчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини такомиллаштириш ва рақобатбардош маҳаллий технологиялар яратиш, сунъий уруғлантириш ишларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар асосида қуёнчилик тармоғида инновацион технологиялар ва илғор конструкторлик намуналарини амалиётга жорий этиш;

қуёнларнинг сермаҳсул зотлари ва дурагайларини кўпайтириш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган селекция-наслчилик концепциясини ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қуёнларнинг маҳаллий зотларини такомиллаштириш ва наслини яхшилаш бўйича селекцион ва генетик илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда қуёнчилик тармоғини келгусида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилиш ҳамда генетик тадқиқотлар ўтказиш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялашни, қуёнчилик тармоғининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


3. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;

Марказ фаолияти билан боғлиқ харажатлар дастлабки икки йил давомида "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

шартномавий асосда фаолият соҳаси бўйича ишлар бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Марказ ходимларининг малакасини ошириш мақсадида мутахассисларнинг йўналишлар ихтисослигига мувофиқ етакчи халқаро илмий марказларида қайта тайёргарликдан ўтишини ташкил қилсин. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қуёнларнинг янги зотларини олиш учун илмий-генетик тадқиқотларни, давлат илмий дастурларини молиялаштириш учун танлов асосида маблағлар ажратилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

бир ой муддатда Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этсин ҳамда юқори малакали мутахассислар ва илмий кадрлар билан тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Иниовацион ривожланиш вазирлиги "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки билан биргаликда икки ой муддатда Марказни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини якунига етказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмаларига биноан Марказда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визасини расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаларига биноан Марказда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ҳамда муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини муддати узайтирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказнинг буюртмаларига асосан белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун иштирок этувчи хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномалар берилиши (амал қилиш муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (амал қилиш муддатини узайтирилиши)ни таъминласин.


11. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Шалола МФЙ, ЎзЧИТИ кўчасида жойлашган Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 августдаги

647-сон қарорига

ИЛОВА



Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот

институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси

ва генетика марказининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор







































































































Директор ўринбосари

1







Кадрлар бўйича инспектор

1

















































Ҳисобчи

1


Мўйнали ҳайвонларни урчитиш

ва селекция бўлими

2






































Юрисконсульт

1



















Наслчилик ишини юритиш

ва мониторинги бўлими

2































Моддий-техник таъминот

бўйича мутахассис

1


























Иммуногенетика лабораторияси

4






















































































Қуёнчиликни ривожлантириш

соҳасидаги илмий ишланмаларни

мувофиқлаштириш ва жорий

этиш бўлими

2







































































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 16 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 август










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск