ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2019 й. 641-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 августдаги

641-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини

ривожлантириш агентлиги ходимларини моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Агентлик ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.


3. Агентлик ходимларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.



2-БОБ. АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИГА ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН УСТАМАЛАР ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ БОШҚА

ТУРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Агентлик ходимлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантирилади:

кўп йиллик меҳнати учун устама;

иш ҳақига қўшимча ойлик устама тўловлар;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;

бир йўла мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўловлар.


5. Агентликда кўп йиллик меҳнати учун устамалар ҳар ойда лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги миқдорларида тўланади:

Меҳнат стажи


Фоиз миқдори


1 йилдан 3 йилгача


10 фоизи

3 йилдан 5 йилгача


20 фоиз

5 йилдан 10 йилгача


30 фоизи

10 йилдан 20 йилгача


40 фоиз

20 йилдан ортиқ


50 фоиз

Кўп йиллик меҳнати учун устамалар олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик директори томонидам тасдиқланади.


6. Ходимларнинг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган хизматлари учун ойлик устамалар тегишли ходимнинг лавозим маошидан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача миқдорда белгиланади.


7. Агентлик директори учун ойлик устама миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 200 фоизгача миқдорда белгиланиши мумкин.

Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


8. Агентликнинг ўрнак кўрсатган ходимларини бир йилда бир марта бир йўла мукофотлаш бўйича соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий хиссаси ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун бир лавозим маоши миқдорда мукофот тайинланиши мумкин.


9. Қуйидаги ҳолларда Агентлик ходимларига уларнинг мурожаатига асосан касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида моддий ёрдам тўланади:

яқин қариндошлари (ота-она, ака-ука, опа-сингил, эр-хотин) вафот этганда;

ходимнинг тўйи ёки юбилей тантанаси муносабати билан;

табиий офатлар оқибатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда.


10. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турлар иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.



3-БОБ. ҲИСОБОТ ДАВРИДАГИ ИШ ЯКУНЛАРИ

БЎЙИЧА ВА БАЙРАМ КУНЛАРИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН МУКОФОТЛАР, ШУНИНГДЕК, БИРЙЎЛА

МУКОФОТЛАР ТЎЛАШ


11. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.

Йил ёки чорак якунлари бўйича ҳамда байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходимга лавозим маошининг икки баробаригача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) миқдорида тўланади.

Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.



4-БОБ. ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ


12. Ходим меҳнат таътилига чиққанда, унга бир лавозим маоши (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) миқдорида моддий ёрдам тўланиши мумкин.


13. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида тўланади.


14. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида тўланади (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно).

Шунингдек, бир йилда бир марта Агентлик ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида компенсация тўланади.

Жамғарма ҳисобидан ходимларга тўловлар тўлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ тўланади. Буйруқда устамалар ёки моддий рағбатлантиришнинг аниқ турлари, унинг миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


16. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 август








































Время: 0.2085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск