ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2019 й. Ф-5491-сон "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

03.08.2019 й.

N Ф-5491



ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МУЛК ҲУҚУҚИ

КАФОЛАТЛАНИШИНИ СЎЗСИЗ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлашни таъминлаш ҳамда шу муносабат билан етказилган зарарларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма ташкил этилганлиги ҳамда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини мазкур жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 5 августдан бошлаб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, бошқа мақсадларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари қуйидаги босқичлардан иборат тартибда амалга оширилади:

биринчи босқичда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан бузилиши режалаштирилган ҳудуд бўйича материаллар тўплами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

иккинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида шаҳарсозлик талаблари бўйича - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А. Раматов ва молиявий ҳисоб-китоблар бўйича Бош вазирнинг ўринбосари - молия вазири Ж. Қўчқоров томонидан хулоса тайёрланади;

учинчи босқичда - тайёрланган хулоса Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритилади.

Мазкур тартиб ушбу фармойишнинг 7-банди "а" кичик бандида назарда тутилган Ҳукумат қарори қабул қилингунига қадар амал қилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келгусида шаҳарсозлик фаолиятини режалаштириш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли ер участкаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари энг кам даражада амалга оширилишини ҳисобга олсин.


5. Қуйидагилар:

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини (товон пуллари) хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб юритилади) таркиби ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини (товон пуллари) хатловдан ўтказишга кўмаклашиш учун ҳудудларга бириктириладиган масъуллар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудларида ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Республика ишчи гуруҳи (Ж. Қўчқоров) икки ҳафта муддатда:

ҳудудий ишчи гуруҳлар, ҳудудларга бириктириладиган масъуллар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни жойларга чиққан ҳолда хатловдан ўтказиб, уларнинг қонунчиликка мувофиқ бозор қиймати асосида ҳаққоний ва адолатли миқдори белгиланишини;

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланишини, шу жумладан олиб қўйилган ер участкалари тегишли ташкилотларга ажратилган тақдирда етказилган зарарлар қонун ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан қопланишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, агар зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори қабул қилиниши оқибатида етказилган бўлса - мазкур мансабдор шахслардан регресс тартибида ундириб олинишини;

аниқланган муаммоларнинг бартараф этилишини, шу жумладан айбдор мансабдор шахсларга жавобгарлик чоралари кўрилишини, қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

а) давлат ва жамият эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ҳамда инвестиция ва бошқа ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар амалга оширилиши доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи ер участкаларини олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:

муайян ҳудудда фуқароларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда талаб юқори бўлган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик объектларни қуришни назарда тутувчи давлат дастурлари, йирик инвестиция ва бошқа лойиҳаларни ҳудуддаги кўпчилик аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда амалга ошириш;

ер участкалари олиб қўйилишида уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари билан очиқ муҳокамалар ўтказган ҳолда, биринчи навбатда, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шу жумладан фойдаланилмаётган объектлар (маданий мерос тоифасига кирадиган объектлардан ташқари) билан банд бўлган ер участкаларини танлаб олиш;

тегишли ҳокимлар томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари, инвестиция ва бошқа ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ушбу ҳудудда жойлашган турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг розилигини олиш ҳамда ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби, турлари, миқдори ва муддатларини, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўчмас мулк объектларининг мулкдори, манфаатдор ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи ўртасида тузиладиган ёзма келишув билан белгилаш;

б) ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги ва шу муносабат билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар ва мустақил экспертлар ўртасида кенг муҳокама қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ер участкаларини олиб қўйиш, бино ва иншоотларни бузиш, фуқароларни кўчириш ҳамда мулкдорларга етказилган зарарларни қоплашда ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, бу борада қонунга зид қарорлар қабул қилиниши ва хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, етказилган зарарларни айбдор мансабдор шахслардан ундириш масалалари устидан доимий қатъий назорат ўрнатсин.


9. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 августдаги

Ф-5491-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Республика ҳудудларида олиб қўйилган

ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига

етказилган зарарлар миқдорини (товон пуллари)

хатловдан ўтказиш бўйича республика

мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи раҳбари


2. М.Р. Абдуллаев


-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари


3. С.С. Саидкаримов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


4. Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири


5. Б.И. Зокиров

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


6. Х.Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари


7. Б.А. Мусаев

-


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


8. А.Х. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


9. А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


10. Д.М. Зиёмухамедова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази директори


11. Т.Р. Ниёзов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати масъул ходими


12. Р.Х. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими


       

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 августдаги

Ф-5491-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини

ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик

субъектларига етказилган зарарлар миқдорини (товон

пуллари) хатловдан ўтказиш бўйича ҳудудий

ишчи гуруҳларнинг намунавий

ТАРКИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари


4. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқлари


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари


7. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари


8. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқлари


9. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари


10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари


Изоҳ: Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 августдаги

Ф-5491-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Республика ҳудудларида олиб қўйилган

ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган

зарарлар миқдорини (товон пуллари) хатловдан

ўтказишга кўмаклашиш учун ҳудудларга

бириктирилган масъуллар

РЎЙХАТИ


N


Ҳудудлар номи


Бириктирилган шахс


Лавозими


1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


Х.Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари


2.

Андижон вилояти


Н.М. Собиров

Ўзбекистон РеспубликасиМолия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти директори


3.

Бухоро вилояти


Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


4.

Жиззах вилояти

Б.И. Зокиров

Ўзбекистон РеспубликасиҚурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Қашқадарё вилояти

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


6.

Навоий вилояти

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари


7.

Наманган вилояти

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


8.

Самарқанд вилояти

С.С. Саидкаримов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари


9.

Сурхондарё вилояти

Б.Т.Турабов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


10.

Сирдарё вилояти

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири


11.

Тошкент вилояти

М.Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари


12.

Фарғона вилояти

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


13.

Хоразм вилояти

Ё.Э. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари


14.

Тошкент шаҳри

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 августдаги

Ф-5491-сон фармойишига

4-ИЛОВА



Республика ҳудудларида ер участкаларининг

олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларва

тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни

хатловдан ўтказиш ҳамда уларни қоплашда йўл

қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати


Масъул ижрочилар

1.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини хатловдан ўтказиш ишларини ташкил этиш.


Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳудудий ишчи гуруҳлар вакиллари ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказиш ва ҳар бир ҳудуд бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни белгилаш.


2019 йил

5 август


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)


2.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳудудий ишчи гуруҳлар вакиллари ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан жойларга чиққан ҳолда олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини хатловдан ўтказиш ишларини режалаштириш.


Республика ишчи гуруҳи учун вилоятлар кесимида, ҳудудий ишчи гуруҳлар ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар учун туман ва шаҳарлар кесимида хатловдан ўтказиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

6 август


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), ҳудудий ишчи гуруҳлар, ҳудудларга бириктирилган масъуллар


3.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини хатловдан ўтказиш.


1. Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида олиб қўйилган ер участкаларинингрўйхатини тузиш.


2019 йил

15 август


Ҳудудий ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар белгиланган тартибда қопланмаган ёки қисман қопланган мулкдорларнинг рўйхатини шакллантириш.


2019 йил

17 август

4.

Ҳар бир олиб қўйилган ер участкаси кесимида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қопланмаган зарарнинг ҳаққоний миқдорини аниқлаш.

Ҳар бир олиб қўйилган ер участкаси бўйича туман ва шаҳарлар кесимида қопланмаган ёки қисман қопланган зарарнинг ҳаққоний миқдорини назарда тутувчи йиғма жадвалларни шакллантириш. Бунда:

- қопланмаган зарар қайси даврда (йилда) юзага келганлигини;

- бузилган турар ва нотурар жой бинолари ва бошқа кўчмас мулк объектларининг бузилиши сабаблари (бузилишга асос, давлат ва жамият эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларда);

- бузилган турар ва нотурар жой бинолари ва бошқа кўчмас мулк объектларини баҳолашнинг ҳаққонийлигини ўрганиш.


2019 йил

18 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Хайдаров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

5.

Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари ва механизмларини белгилаш.


1. Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар Давлат бюджети ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан ташкил этилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланадиган мулкдорларнинг манзилли рўйхати ва қопланиши лозим бўлган зарарнинг ҳажми ва турини белгилаш.


2. Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар мазкур ер участкалари ажратилган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қопланадиган мулкдорларнинг манзилли рўйхати ва қопланиши лозим бўлган зарарнинг ҳажми ва турини белгилаш.


2019 йил

19 август


Ҳудудий ишчи гуруҳлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

6.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича умумлашган маълумотни шакллантириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш ишларини ташкил этиш.

1. Туман (шаҳар) кесимида ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар белгиланган тартибда қопланмаган ёки тўлиқ қопланмаган мулкдорларнинг якуний рўйхатини тузиш ва Республика ишчи гуруҳига тақдим этиш.


2019 йил

20 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни туман (шаҳар) кесимида ҳар бир мулкдор бўйича қоплаш графигини молиялаштиришнинг аниқ манбаси, зарарни қоплаш миқдори, тури ва муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш.


2019 йил

31 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)

7.

Ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш.

1. Ер участкаларини олиб қўйишнинг қонунийлигини ўрганиш.


2. Ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва айбдор мансабдор шахсларга тегишли жавобгарлик чораларини кўриш.


3. Агар ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларга зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори ёки хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган бўлса, мазкур мансабдор шахслардан қопланган зарар миқдорини регресс тартибида ундириб олиш.


2019 йил

август-

октябрь


Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратураси (Н.Йўлдошев)


8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори асосида ташкил этилган ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари тўлиқлигини ўрганиш.


1. Ўтган даврда жамғармаларнинг даромад манбаларини, жамғармага ўтказилмасдан қолган даромадларни ўрганиш.


2. Таҳлиллар натижасига асосланган ҳолда даромад манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

20 август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ё.Турсунов), Ҳисоб палатаси (М.Абдуллаев)


9.

Ташкил этилган ҳудудий жамғармалар томонидан амалга оширилган харажатларнинг асосланганлигини ўрганиш.


1. Жамғармалар ҳисобидан амалга оширилган харажатларни таҳлил қилиш.


2. Харажатларнинг жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар даври бўйича ўз вақтида амалга оширилганлигини ўрганиш.


3. Харажатларнинг жамғарма орқали ёки жамғармадан ташқари амалга оширилганлиги ва асослилигини таҳлил қилиш.


4. Амалга оширилган харажатлардан ортиқча харажатлар аниқланган тақдирда жамғармага қайтариш чораларини кўриш.


2019 йил

20 август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ё.Турсунов), Ҳисоб палатаси (М.Абдуллаев)


10.

Илғор хорижий амалиётни ўрганган ҳолда давлат ва жамият эҳтиёжлари, шунингдек,ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари, инвестиция ва бошқа ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкаларини олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплашнинг янги тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2019 йил

5 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Молия вазирлиги (Ё.Турсунов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А.Абдуллаев)


11.

Ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги ва шу муносабат билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2019 йил

5 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август































Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск