ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 26.07.2019 й. 2019-47-сон "Қимматли коғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 1919-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 1919-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.07.2019 й.

N 2019-47


БУЙРУҒИ



Қимматли коғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                  А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли коғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 20-банддан ", бунда юридик шахс ваколатли вакилининг имзоси у ифодалаётган юридик шахснинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 11-банднинг биринчи хатбошисидан "рўйхатга олувчининг асосий муҳри ёки рўйхатга олувчи филиалининг муҳри билан тасдиқланадиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 21-банддан "трансфер-агентнинг асосий муҳри билан тасдиқланадиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 34-банддан "ва муҳрларининг (юридик шахслар учун)" ва "ва муҳрлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 35-банддан "ва муҳрларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 554-модда





































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск