язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Адлия вазирининг 05.08.2019 й. 319-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 2130-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 2130-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.08.2019 й.

N 319-мҳ

БУЙРУҒИ




Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 1 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 2130, 2010 йил 6 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 02/012-1471-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 11 майдаги 7-сон, 42-сон "Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2130, 2010 йил 6 август) ҳамда 2015 йил 30 апрелдаги 12-сон, 35-сон "Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2130-1, 2015 йил 13 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 562-модда