Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 20.07.2019 й. 16/3-сон "Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.08.2019 й. 3029-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.08.2019 й.

N 3029-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.07.2019 й.

N 16/3


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта

айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта

айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Валюта айирбошлаш операциялари икки нафар ходим - назоратчи ва кассир иштирокида амалга оширилади.

Валюта айирбошлаш шохобчасида иш ҳажмидан келиб чиқиб зарурият бўлганда банк раҳбарининг буйруғига асосан ходимлар сони кўпайтирилиши ёки битта (бир вақтнинг ўзида назоратчи ва кассир вазифасини бажарувчи сифатида) ходимгача камайтирилиши мумкин. Бунда ходимлар сонини биттагача қисқартиришга фақат банк ва банк хизматлари офисида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда чакана амалиёт кассаларида рухсат этилади.".


2. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилади.".


3. 50-банднинг биринчи хатбошисидан "воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 56-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб кўймаган ҳолатлар бундан мустасно);";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак. ".


5. 58-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Мазкур Низомнинг 56-бандида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ бўлган ва қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади:".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 566-модда
























Время: 0.1469
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск