ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Умумий қоидалар /

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.08.2019 й. 648-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 августдаги

648-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Фахрий фуқаро" мақомини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тартибини, шунингдек, ушбу мақом берилган шахсларга бериладиган ҳуқуқларни белгилайди.


2. "Фахрий фуқаро" мақоми (кейинги ўринларда мақом деб аталади) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рағбатлантириш шакли, иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалган ошираётганлиги учун миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳисобланади.


3. Мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.



2-БОБ. МАҚОМНИ БЕРИШНИНГ

АСОСИ ВА ТАРТИБИ


4. Қуйидагилар мақом берилишининг асоси ҳисобланади:

хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этиш тарзида инвестициялар киритилиши пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг камида 40 000 баравари миқдорида инвестиция киритилиши;

иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга, жаҳонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини такомиллаштириш ва илгари суришга, Ўзбекистон халқининг бебаҳо маънавий-маданий меросини сақлаш ва кўпайтиришга катта шахсий ҳисса қўшганлиги, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ва унинг манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган хайрия (меценатлик) фаолияти.


5. Мақомни бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Мақомни бериш тўғрисидаги таклиф билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ташаббус кўрсатиб чиқадилар ва кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритадилар.

Хорижий шахсга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асослар бўйича мақом берилган тақдирда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига - киритилган инвестициялар миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига - хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, шунингдек, давлат активларининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлигига - Ўзбекистон Республикасининг фани, маданияти ва санъати, таълими, соғлиқни сақлаши ва ижтимоий соҳасининг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани олиш учун сўров юборилади.


7. Мақомни бериш тўғрисидаги тақдимнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига кўриб чиқиш учун киритилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари тақдимномани кўриб чиқиб, мақомни бериш ёки мақомни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг мақомни бериш тўғрисидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


10. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари мажлисларида ҳам топширилиши мумкин.


11. Мақомни бериш масаласини кўриб чиқиш ва қарорни қабул қилиш мақом берилаётган шахс йўқлигида амалга оширилиши мумкин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти "Фахрий фуқаро" мақомини бериш ташаббуси билан мустақил равишда чиқишга ҳақлидир.

Мақомни бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан илгари сурилган бўлса, қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинади. Бундай тартибдаги ташаббус билан мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси томонидан имзоланади ва топширилади.


13. Мақом шахснинг вафотидан кейин берилиши мумкин эмас.



3-БОБ. ФАХРИЙ ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14. Мақом берилган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кўп марталик уч йиллик визани, унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруриятсиз, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи тўланмасдан олиш;

вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун давлат божи тўланмасдан уч йилгача муддатда ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш;

вақтинча рўйхатга олинган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатномани, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун давлат божи тўланмасдан олиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан биринчи навбатда қабул қилиниш.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Мақом берилган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда унинг мақомдан маҳрум қилиниши тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин:

шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинганда - суднинг тақдимномасига биноан;

қўйилган инвестициялар (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк) жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилиши билан боғлиқ жиноят содир этилиши натижасида олинганлиги ҳолати ваколатли органлар томонидан аниқланиши ва тасдиқланиши - суднинг тақдимномасига биноан.

Мақомдан маҳрум этиш берилган ҳуқуқлар бекор қилинишига сабаб бўлади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Фахрий фуқаро" мақоми берилган шахслар реестри юритилишини таъминлайди.






Низомга

ИЛОВА



"Фахрий фуқаро" мақомини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич


Давлат ва хўжалик бошқарув органлари

Қуйидагиларга сўров юборилади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига - киритилган инвестиция миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхона ёки қўшма корхона ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига - хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, шунингдек, давлат активларининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирилиги, Соғлиқни сақлаш вазирилиги, Маданият вазирлигига - Ўзбекистон Республикаси фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани олиш учун.

4-бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб



2-босқич


Вазирликлар ва идоралар


Сўровни юборган давлат ва хўжалик бошқарув органига: мақом беришга тавсия этилган шахс томонидан киритилган инвестиция, хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, давлат активларининг миқдори, шунингдек, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани беради.


Икки кун мобайнида






3-босқич


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари


ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига "Фахрий фуқаро" мақомини олишга талабгор номзод бўйича таклифни кўриб чиқиш учун киритадилар.


Уч кун мобайнида






4-босқич


ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига "Фахрий фуқаро" мақомини олишга талабгор номзодга тақдимнома киритадилар.


Уч кун мобайнида




  

  

  

  

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари


1. Мақомни бериш тўғрисида тақдимномани кейинчалик тасдиқлаш ёки рад этиш учун номзодни кўриб чиқади.


2. Мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасини рад этади.

Уч кун мобайнида



Икки кун мобайнида



6-босқич


ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


1. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайди.


2. Мақом берилганлиги тўғрисидаги қарор ОАВда эълон қилинишини таъминлайди.


3. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани тантанали равишда топширади.

Бир кун мобайнида



Бир кун мобайнида



Бир кун мобайнида













Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 553-модда













































Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск