Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2019 й. 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2019 й.

N 650



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон қарорини ижро этиш юзасидан мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловаги мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Назиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 августдаги

650-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг "в" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 1998 йил 22 декабрдаги 528-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда) илованинг 3-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 9 июлдаги 307-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 108-модда) 1-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда) 2-илованинг 6-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда) 1-илованинг 10-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) илованинг 8-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонуни)" 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда) 1-илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда) илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 6-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 3-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда) 2-илованинг 2-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 3 июлдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 355-модда) илованинг 2-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида" 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)" 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда) илованинг 3-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 14-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 август










































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск