ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1992 й. 13-сон "Республика деҳқончилик саноати комллексини бошқариш олий мактабини Республика агробизнес институтига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1992 й.

N 13



РЕСПУБЛИКА ДЕҲҚОНЧИЛИК

САНОАТИ КОМЛЛЕКСИНИ БОШҚАРИШ

ОЛИЙ МАКТАБИНИ РЕСПУБЛИКА АГРОБИЗНЕС

ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Деҳқончилик саноати ишлаб чиқаришида бозор муносабатларини ташкил қилиш ва жорий этиш ҳамда давлат, жамоа хўжаликларини, корхоналарни ва деҳқончилик саноати комплексининг бошқа тузилмаларини бозор иқтисодиёти шароитида ишлата оладиган омилкор кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика деҳқончилик саноати комплексини бошқариш олий мактаби унинг 1991 йилги харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Республика агробизнес институтига айлантирилсин.

Деҳқончилик саноати комплекси тизимидаги ёшлар ва қобилиятли мутахассислардан менежерлар, брокерлар, маклерлар, агробиржа, брокерлик идоралари агентлари ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида ишлаш учун бошқа кадрларни 1 йиллик ўқув муддатида тайёрлаш Республика агробиржа институтининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.


2. Бундай кадрларни деҳкончилик саноати комплекси вазирликлари ва идоралари ёрдамида тайёрлашнинг 1992-1995 йилларга мўлжалланган топшириғи иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат, жамоа хўжаликларида ва бирлашмаларда, деҳқончилик саноати комплекси корхоналарида 1992 йил 1 февралдан бошлаб маданий ва маиший ишлар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими ўрнига тижорат ишлари бўйича раҳбар ўринбосари лавозими киритилсин.

Деҳқончилик саноати комплекси вазирликлари ва идоралари, маҳаллий бошқарув органлари ушбу лавозимларни Республика агробизнес институти дипломларини олган мутахассислар билан таъминлаш учун барча зарур ишларни амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Республика агробизнес институтига республикада бозор иқтисодиёти ва агробизнесни ривожлантириш бўйича илмий муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, институт аспирантурасида шу масалалар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" Республика агробизнес институтининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш учун (унинг талабномасига кўра) институтни ҳар йилги моддий-техника таъминоти режасига алоҳида сатр билан киритсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                       И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 январдаги

13-сон қарорига

ИЛОВА



Республика агробизнес институтида 1991-1995

йилларда деҳқончилик саноати ишлаб

чиқариши менежерлари, биржа хизмати

брокерлари тайёрлаш бўйича

ТОПШИРИҚ



1991-1992


1992-1993


1993-1994


1994-1995


1995-1996


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(жамоа, давлат хўжаликлари)


120

120

120

120

120

"Ўзмевасабзавотвиносаноати" концерни


12

24

24

24

24

"Ўзозиқовқатсаноати" концерни


6

8

8

8

8

"Ўзбалиқ " концерни


2

2

2

2

2

"Ўзкооптайёрловсавдо"


35

35

35

35

35

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш"


24

24

24

24

24

"Ўзгўштсутсаноати" РИБ


4

7

7

7

7

"Ўзқишлоқхўжаликкимё" РИБ


9

14

14

14

14

"Ўзпахтасаноат" РИБ


15

5

5

5

5

"Қоракўл" РИБ


12

15

15

15

15

"Бошипакбошқарма" РИБ


12

12

12

12

12

"Ўзпаррандасаноат"РИБ


4

4

4

4

4

"Ўзагросаноат"


40

20

20

20

20

Дон маҳсулотлари вазирлиги


-

5

5

5

5

Давлат ўрмон қўмитаси


-

5

5

5

5

Жами


300

300

300

300

300





























Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск