Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1992 й. 15-сон "Республикада табиий пардозбоп тош конларини қазиб олишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1992 й.

N 15



РЕСПУБЛИКАДА ТАБИИЙ

ПАРДОЗБОП ТОШ КОНЛАРИНИ

ҚАЗИБ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тикланмайдиган табиий ресурс бўлган пардозбоп тош конларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, мармар ва гранит блокларни қазиб олишда уларни тўла қайта ишлаш ва тегишли тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги зиммасига корхоналар, ташкилотлар. кичик корхоналар, кооперативлар ва хўжалик фаолияти бошқа шаклларининг табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш борасидаги юмушларини мувофиқлаштириш, шунингдек, уни қайта ишлаётганда чиқитсиз технологияни жорий этишни назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан табиий тош конларини қидириб топиш ва қазиб олиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

табиий тошлар ҳисоблаб чиқилган талаблар доирасида, республиканинг тошга ишлов бериш корхоналарида уни тўла қайта ишлашни ва ишлаб чиқариш чиқитларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қазиб олинади;

табиий тошдан тайёрланган блокларнинг ҳамма турлари ва ундан ясалган буюмларни республикадан чета чиқаришга Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан, блокларнинг бошқа хилларига ёки ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга ва халқ истеъмоли молларига айирбошлаш шарти билан йўл қўйилади.


3. Табиий тош конларини қазиб олувчи ва уларни қайта ишловчи кичик корхоналар, кооперативлар ва иш фаолиятининг бошқа шаклларига ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни тезда ва сифатли ҳал этиш мақсадида, уларнинг бундан буён Ўзбекистон Республикасининг Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги хузурида шартнома асосида фаолият кўрсатиши масаласини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тавсия этилсин.


4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмиталари табиий тош конларини қазиб олиш учун ер участкаларини белгиланган тартибда фақат Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги билан келишилган талабнома бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган хулоса бўлган тақдирдагина ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси республикани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари йиллик лойиҳасини ишлаб чиқаётганда давлат эҳтиёжлари учун табиий пардозбоп тошдан буюмлар ишлаб чиқариш ва уларни етказиб бериш ҳажмларини келишиб олсин.

Ушбу маҳсулотларни республика истеъмолчиларига тақсмлаш ва уларни ишлаб чиқариш учун корхоналарни шартнома асосида хом ашё ресурслари билан таъминлаш Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги зиммасига юклатилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги:

ўз тузилмасига қабул қилинадиган кичик корхоналар, кооперативлар ва фаолиятнинг бошқа шакллари билан ўзаро муносабатларни қатъиян шартнома асосида қурсин, хом ашё, олмос ва абразив асбоблар билан таъминлашда, маҳсулот чиқаришни кўпайтириш ва уни истеъмолчиларга сотиш масалаларини ҳал этишда уларга яқиндан ёрдам берсин;

бир ой муддат ичида конлар худудида ва ишлов бериш кор-хоналаридаги кичик ҳажмли ва талабга жавоб бермайдиган табиий тош блоклари заҳираларини рўйхатдан ўтказсин, уларни бошқа корхоналарга сотишни шартнома асосида амалга оширсин.


7. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар:

1992 йилнинг январидан бошлаб белгиланган муддатларда Ўзбекистон геология фондига идораларга қарашли корхоналар қазиб оладиган табиий тош конлари заҳираларининг ҳолати ҳақида маълумот берсинлар;

заҳиралар тасдиқланган кундан бошлаб икки йил мобайнида саноатда фойдаланишга топширилмаган пардозбоп тош конларини шартнома асосида қазиб олиш ёки ана шу конлардан фойдаланиш учун қўшма корхоналар тузиш мақсадида бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналарга уларни бериш масаласини бир ой муддат ичида кўриб чиқсинлар.

1992 йилда табиий тошлар тажриба-саноат усулида қазиб олинадиган конлар бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

1992 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси иштирокида саноат учун аҳамиятини йўқотган пардозбоп тошлар конлари заҳирасини белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарсинлар;

табиий тошларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқишни, кон ишларини ривожлантириш режаларини белгиланган тартибда келишилган ҳолда тузишни, шунингдек, кон қазиш корхоналарида геология-маркшейдерлик хизмати фаолиятини лозим даражада ташкил этишни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитеси мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан шартномалар бўйича пардозбоп тош конларида геология-қидирув ишларини ўтказишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Табиатии муҳофаза қилиш қўмитаси пардозбоп тош конларини қазиб олишда ва уларга ишлов беришда табиатни муҳофаза қилиш ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва бузилган ер участкаларини рекультивация қилишда корхоналарга нисбатан талабчанликни оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси мазкур қарорда табиий тош конларини қазиб олишни ташкил этиш бўйича ўрнатилган тартибни назорат қилишни кучайтирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари, кичик корхоналар билан биргаликда 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига табиий пардозбоп тошдан буюмлар ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида статистик ҳисобот бериб борсин.


12. Республика Божхона қўмитаси табиий тошдан тайёрланган пардозбоп буюмларнинг республикадан четга чиқарилиши тартибига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                   И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 14 январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Табиий пардозбоп тош конларидан саноат

мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи берилган

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


"Восток" (Янгиобод шаҳри) ИБ


Лангар кон бошқармаси


" Қизилқумкамёбметаллолтин" концерни


"Қизилқум" фирмаси


Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги



























Время: 0.1367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск