ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.1992 й. 22-сон "Эркин нархлар жорий этилиши муносабати билан талабалар, ўқувчи ёшлар, ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ва меҳнаткашларнинг имтиёзли умумий овқатланишини ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.1992 й.

N 22



ЭРКИН НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЛАБАЛАР, ЎҚУВЧИ ЁШЛАР,

ЎЗГАЛАРНИНГ ҚАРАМОҒИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЁЛҒИЗ

ПЕНСИОНЕРЛАР ВА МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ва талабалар, ўқувчи ёшлар ҳамда меҳнаткашларнинг умумий овқатланиши тизимида нархларни барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш муносабати билан талабалар ва ўқувчи ёшлар учун имтиёзли умумий овқатланишни жорий этиш ҳақида" 1991 йил 4 апрелдаги 87-сон қарорига мувофиқ олий ўқув юртларининг кундузи ўқийдиган талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари ва давлат таъминотида бўлмаган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг, шунингдек, юқорида кўрсатилган ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг бир марталик овқатланиш қийматини қоплашга бериладиган компенсациялар миқдори 5 сўмгача кўпайтирилсин, барча талабалар ва ўқувчиларга, ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари таркибига компенсациялар стипендия ва иш ҳақи билан бирга тўланиши белгилаб қўйилсин.

3. Талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларида бир талаба ва ўқувчига бериладиган тушки овқат қийматидан воситачи ҳамда тижорат дўконларида моллар сотишдан бериладиган ажратмалар маблағи ҳисобидан 50 фоиз миқдорида чегирма белгилансин.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этиш, мактаб ва талабалар ошхоналари ҳамда буфетларида бепул нонушталар ва имтиёзли овқатланиш билан таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


5. Ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларга амалдаги имтиёзлар сақлаб қолиниб, улар уй-жой ва коммунал хизматлар, жамоат транспортидан фойдаланишга (таксидан ташқари) тўланадиган ҳақдан озод қилинсин, нормаланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва врач рецептлари бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлансин.

7. Ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхона ва буфетларида имтиёзли овқатланишни ташкил этиш ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, вазирликлар, идоралар, хўжалик ҳисобидаги концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналари ва буфетларида ишчи ҳамда хизматчилар овқати қийматининг камида 50 фоизини қоплашга рухсат этилсин, бу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилсин.


8. Тасарруфида ошхона ва буфет шохобчалари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарларининг зиммасига умумий овқатланишни тегишлича ташкил этиш учун, таомларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи асосланган бўлиши, суиистеъмол ва талон-торож қилиш ҳолларига йўл қўймаслик учун шахсан жавобгарлик юклатилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо шохобчаларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ишлаб чиқариш корхоналарининг, талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларига чекланган нархларда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқатлар узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги қурилиши давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзмевасабзавотвиносаноат" концерни, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа деҳқончилик хўжалиги ташкилотлари томонидан эркин сотиш учун ўзларида қоладиган чорвачилик маҳсулотларининг 15 фоизи ва мева-сабзавот маҳсулотининг 50 фоизи ҳисобидан қишлоқлардаги умумтаълим мактабларига пастроқ нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ажратишни ташкил этсинлар.


11. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, маҳаллий бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан биргаликда ёлғиз ва кам таъминланган пенсионерлар, ногиронлар учун арзон нархларда ёки бепул иссиқ овқат ташкил этиш тавсия қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган ҳамда талабаларни, ўқувчи ёшларни, ёлғиз пенсионерларни ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни излаб топсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида уч кун муддат ичида ўзгартишлар киритсин ҳамда мактаб ва талабалар ошхоналари ва буфетларида ўқувчилар билан талабаларнинг бепул ҳамда имтиёзли овқатланишини қоплаш тартибини ва чекланган нарх белгиланган айрим озиқ-овқат турларининг нархларидаги фарқни қоплаш тўғрисидаги вақтинчалик Низомни тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида амалдаги қонун ҳамда норматив ҳужжатларни тўлдириш ва ўзгартириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин нархларни белгилаш чоралари тўғрисида" 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, оммавий ахборот воситалари корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг меҳнаткашлар, талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этишдаги, эркин нархлар жорий этилган шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қўшимча чораларни амалга ошириш соҳасидаги ижобий тажрибаларини кенг ёритиб борсинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини казорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг тегишли ўринбосарларига юклатилсин.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


















Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск