ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2019 й. 659-сон "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2019 й.

N 659



ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ       ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари томонидан "йўл хариталари" амалга оширилишига ва мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасига кўмаклашишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорини ўз вақтида ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорига мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдордаги ажратмалар Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги;

Жамғарма маблағлари Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан очилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ғазначилик ҳисобварақларида жамланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

а) I-III чораклар якунлари, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини таъминласинлар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг сўровига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли ҳисобварақларидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳолати, шунингдек, даромаднинг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари ва молия йили якунлари бўйича ҳосил бўлган бўш қолдиқлар йиғиндиси тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилсинлар.

3. Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу қарорнинг ижроси ҳамда Жамғарма маблағлари ўз вақтида шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ахборот беради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 август



























Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск