ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 659-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 10 августдаги

659-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, шунингдек, улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини молиявий таъминлаш учун ташкил этилган.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасаларида режалар ("йўл хариталари") тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;

ҳарбий шаҳарчалар ва полигонлар инфратузилмаси объектларини замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва ривожлантириш, капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун янги уй-жойлар, болалар боғчалари ва ўйин майдончаларини қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови соҳасидаги масалаларни ҳал этиш;

республиканинг ҳозирги замон тарихи миллий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш;

семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, спорт мусобақалари, эстафеталар, турнирлар, тренинглар, ёшларни тарбиялаш бўйича тадбирлар (шу жумладан, амалий ва техник турлар бўйича тўгараклар ташкил этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўшимча озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминлашни ташкил этиш) шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

4. Жамғарма республика ва маҳаллий даражада юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда шакллантирилади.


5. Жамғарма маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади, кейинчалик маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ


6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари суммасидан 10 фоизгача миқдордаги ажратмалар;

Жамғарманинг вақтинча бўш пул маблағларини давлат улушига эга бўлган тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарманинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


7. I-III чораклар, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказадилар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади.

Пул маблағлари Жамғарма ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, бироқ ҳисобот чораги якунланганидан кейин 45 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўтказилган пул маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.


8. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини идора қилувчилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари.


9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишмасдан Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тақиқланади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳарбий-маъмурий секторга юкланган тадбирлар ва вазифаларни амалга ошириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш ва шакллантириш бўйича масалаларни тезкор ва самарали ҳал этиш, Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлар билан белгиланган режалар ("йўл хариталари") тадбирлари ва бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан қўшимча пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги ёзма мурожаатномани (зарур ҳисоб-китобларни илова қилган ва сўралаётган пул маблағлари асослаган ҳолда) фақат ушбу Низомнинг 7-банди учинчи хатбошига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши шарти билан юборадилар.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёзма мурожаатномаси асосида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағларини ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.


12. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири пул маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Молия вазирлиги пул маблағлари фақат улар талаб қилинган мақсадларга қатъий сарфланиши учун Жамғарма пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.


13. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.


14. Жамғарма маблағларининг қолдиқлари йил охирида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадига ўтказилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғармани шакллантиришда ҳисобга олинади.



3-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК, ҲИСОБОТ БЕРИШ

ҲАМДА ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ТУШИШИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ:

Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши;

Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши;

Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилиши;

Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;

б) ҳар йили 15 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий-маъмурий секторларга юкланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режалаштирилиши учун жорий молия йилида тегишли бюджетнинг даромадлари ошириб бажарилган бўш қолдиғи суммасининг прогноз кўрсаткичлари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим қилиниши учун жавоб берадилар;

б) ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида Жамғарма маблағларининг ўтказилиши ва уларни сарфлаш тўғрисида ҳисобот берадилар.


16. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 август












































Время: 0.1827
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск