Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.1992 й. 36-сон "1992-1995 йилларда Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ ноҳияси аҳолисининг ҳаётий таъминотини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.1992 й.

N 36



1992-1995 ЙИЛЛАРДА ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИДАГИ ЯККАБОҒ НОҲИЯСИ

АҲОЛИСИНИНГ ҲАЁТИЙ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, Яккабоғ ноҳияси ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти Яккабоғ ноҳиясини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг зарурий эҳтиёжларини қондиришга оид кўпгина масалаларни ҳал этмаётирлар.

Ноҳияда яшовчининг ҳар бирига тўғри келувчи тиббий хизмат, турар-жой, мактаблар, мактабгача болалар муассасалари билан таъминот кўрсатгичлари вилоятдаги ўртача кўрсаткичлардан кескин орқада қолмоқда, оддий маданий-маиший шарт-шароитлар мавжуд эмас.

Бундай аҳволга ишлаб чиқариш инфраструктурасининг ривожланиши даражасининг заифлиги сабаб бўлди, бу ўз навбатида жамоат ишлаб чиқаришида банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўсиб боришига олиб келди.

Вужудга келган аҳвол вилоят бошқарув органларининг ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантиришга ва жойлаштиришга етарлича эътибор бермаслигининг оқибати бўлди, бу ҳол ноҳияда жиддий ижтимоий-сиёсий кескинликка олиб келди.

Аҳолининг ҳаётий таъминотини яхшилаш, унинг турмуш фаровонлиги даражасини ошириш, Қашқадарё вилояти Яккабоғ ноҳиясининг табиий ва меҳнат ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, республика вазирликлари ва идораларининг 1992-1995 йилларда Яккабоғ ноҳиясида ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини қуриш ҳақидаги таклифи 1-2-иловаларга* мувофиқ қабул қилинсин.

Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси иловаларда кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш учун ўз вақтида ер ажратишни таъминласин.

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси ва республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари, республика банкларининг муассасалари халқ хўжалигининг 1992-1995 йиллардаги фаолияти истиқболларини белгилаш жараёнида Яккабоғ ноҳиясида уй-жой, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласинлар.

Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1 ва 4-иловаларга* мувофиқ ажратилган маблағлар ва моддий-техника ресурсларига мувофиқ объектларнинг қурилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси шу йилнинг 1 мартига қадар озиқ-овқат ва бошқа деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича аниқ дастурларни ишлаб чиқсинлар, бунда ноҳия хўжаликларида чорвачилик комплексларини қуриш ва реконструкциялаш ишлари ҳажмларини кўпайтиришни устун даражада кўзда тутсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, Ўрта Осиё газ саноати ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг вилоят қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш ҳақидаги 1988 йил 12 июлдаги 240-сон ва 1990 йил 4 августдаги 275-сон қарорларининг иловаларида назарда тутилган объектларни белгиланган муддатларда қуришни ва уларни фойдаланишга топширишни таъминласинлар. Амалга оширилган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига 1992 йилнинг февраль ойида маълум қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1993- 1995 йилларда қишлоқни сув билан таъминлаш схемасини ишлаб чиқиш чоғида Яккабоғ ноҳиясининг қишлоқларидаги сув қувурларини қурилаётган Татар-Эски Яккабоғ магистрал сув қувурига улашни назарда тутсин ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси билан биргаликда 1992 йилнинг охиригача 1993-1995 йилларда қишлоқ сув қувурлари шохобчалари қурилиши ҳажмларини аниқлаб чиқсин. 1992 йилда ноҳияда узунлиги 40 километр бўлган шундай шохобчаларни қуриш топшириғи белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги 1992-1995 йилларда ноҳия хўжаликларидаги 60 километр масофадаги коллекторларни таъмирлаш ва тозалашни, шунингдек, дренаж шохобчаларини қуришни ва қайта қуришни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1992-1995 йилларда ташқи электр таъминоти бўйича ишларни 2-иловага* мувофиқ ниҳоясига етказсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси кўрсатилган муддатларда Яккабоғ ноҳиясининг аҳоли пунктларида ички хўжалик электр тармоқлари қурилишини таъминласинлар ва чорвачилик фермаларини резерв электр қуввати билан таъминлашни тезлаштирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1992-1995 йилларда Яккабоғ ноҳияси йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича тадбирларни 3-иловага мувофиқ амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Яккабоғнинг тошкўмир бор майдонларида - 1992 йилда С-2 категорияси бўйича истиқболли участкаларда кўмир заҳираларини тасдиқлаган ва кейинчалик уларни кичик ва кооператив корхоналарига қазиш ишларини олиб бориш учун берган ҳолда - қидирув-баҳолаш ишларини тезлаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси ва хўжаликларнинг буюртмалари бўйича 1992-1995 йилларда истиқомат қилувчи аҳолининг телефон алоқаси ва радиолаштириш объектларига бўлган талабини 4-иловага* мувофиқ қондиришни таъминласин.


9. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси талаб кўп бўлган ип-газлама матоларни ишлаб чиқариш мақсадида 1992-1994 йиллар мобайнида Яккабоғ тўқимачилик фабрикасини, унга қарашли ишлаб чиқариш майдонларида тикувчилик цехини барпо қилган ҳолда, технология жиҳатидан қайта жиҳозлашни амалга оширсин.


10. Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш республика давлат-кооператив маркази вилоят ва ноҳия ижроия қўмиталари талабларига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларни марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган ускуналар билан бутлашда ёрдам кўрсатсин.


11. Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, республика вазирликлари ва идоралари объектларни ўз вақтида лойиҳалаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитасига, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига, Иқтисодиёт қўмитасига асбоб-ускуналар, бутловчи буюмларни олиш учун ва пудрат ишларига талабномаларни топширишни таъминласинлар.


12. Республика вазирликлари ва идоралари, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1996 йилга қадар ҳар йили июль ва январь ойларида мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб борсинлар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудий-ташкилий бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск