Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.1992 й. 4-сон "Нархларни либераллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.1992 й.

N 4



НАРХЛАРНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш ва бозор муносабатларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йил 16 январдан ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга, халқ истеъмоли товарларига, ишлар ва хизматларга талаб ва таклиф асосида шаклланадиган шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларга асосан ўтиш амалга оширилсин.


2. Аҳолининг, энг аввало ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли табақаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини эътиборга олиб, 1-3-иловаларга мувофиқ озиқ-овқат ва саноат (болалар) товарларининг чегараланган доирасига чеклангаи нархлар миқдорлари, шунингдек, аҳолига кўрсатиладиган хизматларга тарифларнинг чекланган миқдорлари белгилансин.


3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва энг муҳим озиқ-овқат товарларининг белгиланадиган чекланган чакана нархлари билан боғлиқликни таъминлаш мақсадида дон, гуруч, чорва моллари, парранда, сут ва тухум учун 4-иловага мувофиқ бошқариладиган харид нархларининг чегараси белгилансин. Бунда хўжаликларга белгиланадиган топшириқдаги маҳсулотнинг 15 фоизининг ва топшириқдан ошиқча барча маҳсулотнинг нархи ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланади, яъни кўрсатилган маҳсулот ҳажмлари эркин нархларда сотилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги, моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ва Ўзбекбирлашувга маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмиталари билан биргаликда республика ташқарисидан олиб келинадиган товарларнинг шартномавий нархлари ҳамда озиқ-озқат ва ноозиқ-овқат товарларининг чекланган чакана нархлари ўртасидаги тафовутни 1, 2-иловаларга мувофиқ кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда ҳал қилиш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ўн кун муддат ичида Давлат нархлар қўмитаси билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналари учун устама нархларнинг чекланган даражаларини ишлаб чиқсинлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси эса уларии тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига нархларни таҳлил килиш асосида ўзининг яккаҳукмронлик ҳолатидан фойдаланувчи ва нархларни асосланмаган ҳолда оширишга йўл қўювчи корхоналарни шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳамда уларнинг маҳсулотларига нархларнинг чекланган даражаларини жорий қилишга рухсат берилсин.


7. Концернларга, бирлашмаларга, корхоналар ва хўжаликпарга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида зарурият бўлганда ўз маблағлари ҳисобидан, энг аввало ўз ходимлари ва хизматчилари учун қуйидагича компенсациялар ажратиш ҳисобига нархларнинг чекланган даражаларини камайтириш имкониятларини қидириб топиш тавсия қилинсин:

умумий овқатланиш корхоналари маҳсулотларига (мактаб, студентлар, ишчилар ошхоналари ва бошқалар);

транспорт, маиший, коммунал ва бошқа хизмат турларига.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддат ичида мактаб ошхоналари ва буфетларида овқатланиш қиймати қўшимча харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилсин.

Олий ўқув юртлари талабаларининг, давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг овқатланиш қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 апрелдаги 87-сон қарорида кўзда тутилган компенсация миқдори 2 баравар оширилсин.


9. Концернлар, корхоналар ва ташкилотлар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва истеъмол товарларининг қолдиқларини қайта баҳоласинлар, ошириб баҳоланган сумма миқдорининг 50 фоизи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун республика бюджетига ва 50 фоизи ўзининг оборот маблағларини тўлдиришга ўтказилсин.


10. Калиш ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида "Ўзбекрезинотехника" бирлашмасига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 15 фоизини тузилган шартномалар бўйича валютага сотишга рухсат берилсян.


11. Аҳолининг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қипиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 апрелдаги 82-сон, 1991 йил 12 апрелдаги 97-сон, 1991 йил 22 майдаги 140-сон қарорлари билан белгиланган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсии.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари бўйича 1992 йилги бюджетда аҳолига айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини белгиланган норма бўйича сотишдан, шаҳар автомобиль ва шаҳар электр транспортида йўловчилар ташиш, шунингдек, иссиқлик таъминоти ва квартира хақи хизматларидан дотацияларни назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси ўн кун муддат ичида ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотга, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархларни қўлланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом ишлаб чиқсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси, Давлат солиқ хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси халқ истеъмоли товарлари, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва хизматлар учун нарх интизомига риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари - комплексларникг раҳбарларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисинииг биринчи ўринбосари                                            И. Жўрабеков

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 9 январдаги

4-сон қарорига

1-ИЛОВА



Белгиланган бериш нормалари бўйича аҳолига

сотиладиган ижтимоий аҳамиятга молик озиқ -

овқат товарлари чакана нархларининг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ

Номи


Ўлчов бирлиги


Бир бирлик учун чакана нархи, (ўртача) сўм ва тийин ҳисобида


Оқ, қора, жавдар

Буханка нонлар*:


кг


1-20


Ун


кг

1-80

Макарон


кг

3-00

Гуруч


кг

5-00

Ўсимлик ёғи


кг

5-00

Чой


кг

30-00

Қанд-шакар


кг

8-00

Тухум


10 дона

5-00

Барча турдаги гўшт


кг

30-00

Сут (қаймоғи олинмаган)


л

1-50

Қаймоқғдорлиги 25)*


кг

18-00

"Русская" ароғи


0,5 л

35-00

Кир совун


дона

1-00

-------------------------

* Нон, сут ва қаймоқ учун уларни қанчадан бериш нормаси белгиланмайди





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 9 январдаги

4-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий

аҳамиятга молик хизматлар тарифлари

даражаси ўзгаришининг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ


Коэффициент


Аҳоли эҳтиёжи учун бериладиган

электр энергияси



*


Ҳаво транспортида ташиш тарифлари


4,7

Темир йўл транспортида ташиш тарифлари


3,9

Шаҳар автобусида йўловчиларни ташиш тарифлари


2,0


Енгил таксомоторда ташиш тарифлари


4,0

Маршрутли таксомотор автобуслари билан йўловчиларни ташиш тарифлари


5,0

Шаҳарлараро автобус маршрутларида йўловчиларни ташиш тарифлари


2,9

Хизмат енгил автомобиллари учун тарифлар


2,4

Шаҳар электр транспортида йўловчиларни ташиш тарифлари:



метро, трамвай, троллейбус


2,0

Марказий иситиш


2,0

Иссиқ сув билан таъминяаш


2,0

Квартира ҳақи


1,5

Канализация хизматлари


2,0

Водопровод хизматлари


2,0

Алоқа хизматлари, ўртача


3,6

Транспорт-экспедиция хизматлари


4,3

Аҳоли буюртмаси бўйича ремонт

-қурилиш ишлари


3,9

-------------------------

* - Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли э ҳтиёжлари учун бериладиган электр энергиясига бир кВт-соат учун тегишли равишда 4 тийин ва 2 тийин ўрнига 8 тийин миқдорида тариф белгиланди.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 9 январдаги

4-сон қарорига

4-ИЛОВА



Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари

учун харид нархларининг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ


1 тоннасига сўм ҳисобида (ўртача)


Бошоқли дон


1200

Маккажўхори дони


1000

Гуруч


2000

Қорамол, от ва туя


15300

Чўчқа


15600

Қўй ва эчкилар


11700

Парранда


20100

Базис ёғдорлиги 3,6 фоиз бўлган сут


1850

Тухум (1 минг донаси учун)


580

-------------------------

Изоҳ. Ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жами харажатлардан келиб чиқиб, мол ёғи етиштирувчилар учун унинг энг юқори улгуржи нархи ҳар килограммига 50 сўмгача қилиб белгилансин.






































Время: 0.1289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск