ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Хўжалик процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.1992 й. 42-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ҳакамликларини тугатиш тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.1992 й.

N 42



ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ,

ИДОРАЛАРНИНГ ҲАКАМЛИКЛАРИНИ ТУГАТИШ

ТЎҒРИСИДА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикасининг "Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонунини кучга киритиш ҳақида"ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳакамликлари тугатилсин.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар марказий аппарат тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритсинлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди билан биргаликда бўшаб қолган ходимлар сонини Олий ҳакамлик судига бериш имкониятини кўриб чиқсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатдаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 31 январдаги

42-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. СССР Министрлар Советининг "Давлат арбитражи органларининг ҳамда министрликлар ва идоралар арбитражларининг халқ хўжалигидаги ролини ошириш тўғрисида" 1970 йил 7 августдаги 646-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 23 сентябрдаги 490-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 9-сон, 59-модда).


2. СССР Министрлар Советининг "Давлат арбитражи органларининг ташкилий жиҳатини ва фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 1974 йил 17 январдаги 60-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 5 февралдаги 48-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 2-сон, 8-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР давлат арбитражи органларининг низомларини, структура ва штатларини тасдиқлаш тўғрисида" 1974 йил 7 июндаги 263-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 6-сон, 32-модда).


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1971 йил 29 июлдаги 347-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1971 й., 7-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Монтаж ва махсус қурилиш ишлари министрлиги тўғрисидаги Низомнинг 1 7-банди.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 2 июндаги 398-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1980 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Маҳаллий саноат министрлиги тўғрисидаги Низомнинг 11-банди.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 13 февралдаги 58-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й, 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ғалла маҳсулотлари министрлиги тўғрисидаги Низомнинг 13-банди.


7. СССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Совети ҳузуридаги давлат арбитражи масалалари ҳақида" 1980 йил 30 октябрдаги 954-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 14 ноябрдаги 764-сон қарори.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 ноябрдаги 418-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 10-11-сонлар, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Уй-жой-коммунал хўжалиги министрлиги тўғрисидаги Низомнинг 19-банди.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРдаги давлат арбитражи органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1989 йил 5 январдаги 8-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 1-сон, 1-модда).


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 12 сентябрдаги 285-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 9-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Қурилиш материаллари саноати министрлиги тўғрисидаги Низомнинг 17-банди.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 16 ноябрдаги 374-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини олиб борувчи Ўзбекистон ССР Бош бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 17- банди.


12.Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 19 декабрдаги 432-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 12-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистои ССР Автомобиль йўллари министрлиги ҳақидаги Низомнинг 13-банди.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 31 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 15-банди.


14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 30 июлдаги 268-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 7-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Давлат сув хўжалиги қурилиши комитети тўғрисидаги Низомнинг 17-банди.


15. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 26 ноябрдаги 358-сон қарори (ЎзССЖ ҚТ, 1990 й., 11-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича Давлат-кооператив маркази ("Ўзбитцентр") ҳақидаги Низомнинг 17-банди.


16. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 апрелдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 21-банди.


17. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 18 апрелдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди.


18. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридегн Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 апрелдаги 108-сон қарори (ЎзССЖ ҚТ, 1991 й., 4-сон, 14-модда) билак тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 19-банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., 1-сон, 2-модда












































Время: 0.1313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск