Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2019 й. 664-сон "Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2019 й.

N 664




МЕВА МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ

ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ АСОСИДАГИ

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШГА

КЕТГАН ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарори ижросини таъминлаш, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил учун 1 сентябрга қадар ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 майга қадар мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича аниқ рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мева маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш учун:

2019 йилдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан маблағ ажратилишини;

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бунга қўшимча равишда бюджет параметрларида тегишли маблағларини кўзда тутиб борилишини таъминлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилда янги ташкил этилган боғ ва иссиқхоналарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларини жорий этиш тажрибаси якунларини ўрганиб чиқиб, заруратга кўра, 2020 йил 1 апрелга қадар мева маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Т. Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август





























Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск