язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Адлия вазирлигининг 4-сон, Ички ишлар вазирлигининг 63ҚҚ-сон "Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича" кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 30.07.2019 й. Қарори (АВ томонидан 13.08.2019 й. 929-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2019 й.

N 929-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2019 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2019 й.

N 63ҚҚ


ҚАРОРИ



"Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни

расмийлаштириш бўйича" кўрсатмани ўз

кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон "2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон "Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича" кўрсатмаси (рўйхат рақами 929, 2000 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Р. Давлетов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 584-модда