ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2019 й. 663-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2019 й.

N 663



ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

МАРКАЗИ ҲУЗУРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА

РИОЯ ЭТИШ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ

КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат органлари ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали механизмлари ва тартиботларини шакллантириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун БМТнинг устав ва шартномавий органларига инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини, шунингдек, муқобил маърузаларни тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар сўровларига жавоблар юбориш юзасидан ўқув курсларини ўтказиш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонун ҳужжатларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчани шакллантириш;

илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганиш;

Ўқув курслари тингловчиларида ўз фаолиятида халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш;

давлат бошқарувининг алоҳида секторларида вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тегишли соҳасидаги тараққиётдан далолат қилувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (индикаторлари)ни аниқлаш кўникмаларини ўргатиш;

инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича самарали ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларини бажариш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;

инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича тадбирларни мунтазам асосда ўтказиш.


4. Белгилансинки:

Ўқув курсларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва бу курслар фаолиятини ташкил қилиш Марказ томонидан амалга оширилади;

Ўқув курслари тингловчиларининг контингенти ва ўқитиш жадвали давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг буюртманомалари бўйича бошқарув ходимлари орасидан Марказ томонидан шакллантирилади;

Ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида Марказ, етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, шунингдек, амалиётчи мутахассислар томонидан амалга оширилади;

Ўқув курсларига ўқишга юборилган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади;

бошқа шаҳарлик тингловчиларга турар жойни ижарага олиш ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфлаган йўл харажатлари, суткалик тўловлар уларни юбораётган ташкилот томонидан хизмат сафари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва тартибда қопланади;

Ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шу жумладан, ўқув, тарқатма материаллар ва идора ашёларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва донорлик маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Марказ икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўқув курслари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўқув курсларида машғулотларни ўтказиш учун етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби ва етакчи амалиётчи мутахассислар жалб этилишини, шунингдек, ўқув жараёни ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.


6. Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йил 15 августдан бошлаб Марказ ходимлари (шу жумладан, ёрдамчи ходимлар) лавозим маошига 50 фоиз миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгилансин.

Бунда бошқарув ходимлари ва ёрдамчи ходимларнинг ҳар ойлик устамаларини белгилаш бўйича қарор белгиланган тартибда Марказ директори томонидан қабул қилинади.


7. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бошқарув ходимларидан иборат мутахассисларини ҳар йили Марказга йўналтириш йўли билан инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича профессионал ўқитиш учун уларнинг касбий даражасини мунтазам оширишни амалиётга жорий этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йилда ушбу қарорни амалга ошириш, шу жумладан, мини-босмахона сотиб олиш ва Ўқув курслари ташкил этиш харажатлари билан боғлиқ бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида 2020 йилдан бошлаб Марказ харажатларини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 августдаги

663-сон қарорига

2-ИЛОВА



Малака ошириш ҳақида

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)


Давлат намунасидаги малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғоздаги варақда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кулранг рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг юқори қисми марказида лотин ёзуви ҳарфларида "INSON HUQUQLARI BO'YICHA O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI" сўзлари босилади, пастроқда - "Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT", пастроқда - лотин ёзуви ҳарфларида MO қисқартмаси ва олти рақамли сондан иборат сертификат рақами босилади. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби тасвири


INSON HUQUQLARI BO'YICHA O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI


Malaka oshirish haqida


SERTIFIKAT

MO N 000000

(Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___yil ___________________dan 20 ___yil ________ gacha

Inson huquqlari bo'yicha O'zbekiston Respublikasi Milliy markazida jami ____ soatli

(Malaka oshirish kursining nomi)

bo'yicha malakasini oshirdi.

Muhr o'rni

Markaz direktori ______________

Sana ______________________

Qayd raqami________________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август








































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск