ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2019 й. 663-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 августдаги

663-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя

этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини

ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб аталади)нинг мақсад ва вазифаларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўқув курслари давлат органларининг бошқарув ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари мутахассисларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича касбий малакасини оширишга қаратилган.

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб борувчи фуқаролик жамияти институтлари ходимларини Ўқув курсларида ўқитиш тавсиявий тусга эга.


3. Ўқув курслари учун тингловчилар таркибини шакллантириш давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг буюртманомалари асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) амалга оширилади.


4. Ходимларни Ўқув курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда буюртмачи ташкилотлар деб аталади) ташаббуси бўйича ташкил қилинади.



2-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Ўқув курсларининг мақсади инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича кадрларнинг касбий билимлари, маҳорат ва кўникмаларини мунтазам янгилаш, БМТнинг устав ва шартномавий органларига Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини бажаришдан иборатдир.


6. Қуйидагилар Ўқув курсларининг вазифалари ҳисобланади:

давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонун ҳужжатларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчаларни шакллантириш;

илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганиш;

Ўқув курслари тингловчиларида ўз фаолиятида халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш;

давлат бошқарувининг алоҳида секторларида вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тегишли соҳасидаги тараққиётдан далолат қилувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (индикаторлари)ни аниқлаш кўникмаларини ўргатиш;

инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича самарали ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларини бажариш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;

инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича тадбирларни мунтазам асосда ўтказиш.



3-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Тингловчиларнинг Ўқув курсларида таълим олиши ишдан ажралган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ Марказ томонидан ташкил қилинади.


8. Ўқув курсларида ўқитиш ҳажми 36 соатни ташкил этади. Ўқув юкламасини режалаштиришда тингловчиларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилади. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар талаблари, БМТнинг шартномавий органлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи бўйича берган тавсияларидан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.


9. Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 20 ноябргача бўлган муддатда санасига қадар Марказга номзодлар рўйхатини тақдим этади.

Марказ буюртмачи ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили 1 декабргача Ўқув курслари тингловчиларининг контингентини шакллантиради ва тасдиқлайди.


10. Тингловчилар Ўқув курсларига тасдиқланган режа-жадвал асосида Марказ директорининг буйруғи билан қабул қилинади.


11. Ўқув курсларига ўқишга юборилган тингловчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинади.


12. Марказ:

Ўқув курсларининг фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўқув курсларида малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг мунтазам янгиланишини таъминлайди;

малака ошириш тизими механизмлари ва усулларини такомиллаштириш чораларини қўради;

малака ошириш тизимига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилади.


13. Буюртмачи ташкилотлар:

кадрлар малакасини ошириш қамровининг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилганлиги учун масъул ҳисобланадилар;

инсон ҳуқуқлари бўйича асосий конвенцияларнинг қоидаларини бажариш бўйича миллий маърузалар учун ахборот тайёрловчи ходимлар орасидан ўқитиш учун кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар ва улар контингентини шакллантирадилар;

назарий ўқитишнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, амалий машғулотлар ва стажировкалар ўтказилишини таъминлайдилар;

Марказга статистик, ахборот-таҳлилий материалларни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти умумлашмалари ва материалларини тақдим этадилар, ахборот-ресурс базасини ривожлантиришга кўмаклашадилар.



4-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА ТИНГЛОВЧИЛАР

БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ


14. Ўқув курслари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар инобатга олинган ҳолда тасдиқланган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Ўқув дастурлари ҳар йили инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.


15. Ўқув курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади:

маъруза;

интерактив семинар;

амалий машғулот;

сайёр машғулот;

тажриба алмашиш;

мустақил таълим.


16. Машғулотлар асосан интерактив шаклда, шу жумладан, қлий ҳужумлар", "кейсстади", "жамоа бўлиб ишлаш", "давра суҳбатлари" ҳамда билимлар ва кўникмалар беришнинг бошқа замонавий шаклларида ўтказилади.

Ўқув курслари тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база асосида масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил қилиниши ҳам мумкин.


17. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус - камида 10 дақиқадан иборат бўлади.


18. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни тингловчиларининг сони, қоидага кўра, гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда камида 15-20 кишидан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади. Машғулотлар тингловчиларнинг қайси тилни афзал кўришларига боғлиқ ҳолда давлат тилида ва рус тилида ҳам олиб борилади.


19. Узрли сабаблар билан (ҳужжатлар асосида тасдиқланган касаллик ёки бошқа сабаблар) ўқишни давом эттира олмайдиган тингловчилар ўз аризасига кўра тингловчилар сафидан чиқарилади.

Курслар тингловчилари узрсиз сабаблар билан 12 соатдан кўп ҳажмдаги машғулотларда қатнашмаганлиги учун тингловчилар сафидан чиқарилади. Курсдан чиқарилган тингловчилар курсни ўтмаган ҳисобланади.


20. Курсга келмаганлигининг холисона сабаблари бўлганда тингловчи кейинги гуруҳларда курсни ўтиш жадвалига киритилади.


21. Ўқув курсларида машғулотлар ўтказишга шартнома асосида етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳодимлари, хорижий мутахассислар ва амалиётчи мутахассислар жалб қилинади.


22. Курслар тингловчиларининг билими суҳбат (тест синови) асосида баҳоланади. Ўқув курслари тингловчиларининг билимини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи мутахассислар орасидан камида 3-5 кишидан иборат комиссия шакллантирилади.


23. Билимларни баҳолаш жараёнига узрли сабаб билан иштирок этмаган тингловчилар навбатдаги гуруҳ тингловчилари билан биргаликда иштирок этишлари мумкин.


24. Ўқитиш таълим дастурларини муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади. Суҳбатдан (тест синовидан) ўтмаган тингловчиларга малака ошириш ўқув дастурини ўзлаштирмаган шахслар учун маълумотнома берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва идора анжомларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва донорлик маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


26. Давлат органлари ходимларини Ўқув курсларида ўқитиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини Ўқув курсларида ўқитиш харажатлари шартнома асосида амалга оширилади.

Асосий иш жойидан ажралган ҳолда бошқа ҳудудлардан ўқишга юборилган шахсларнинг таълим олиш жойига бир марта бориб-келиш харажатлари, хизмат сафари харажатлари буюртмачи ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.


27. Ўқув курсларида таълим олиш тўлови миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ томонидан белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август









































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск