ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали талабалари томонидан амалиёт ва касбий стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.08.2019 й. 3175-сон билан рўйхатга олинган 22.07.2019 й. Адлия вазирлигининг 5-сон, Ички ишлар вазирлигининг 58ҚҚ-сон, Миллий гвардиянинг 17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 15 августда 3175-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги ҳамда

Миллий гвардиясининг

2019 йил 22 июлдаги

5, 58ҚҚ ва 17-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университетининг

Ихтисослаштирилган филиали талабалари

томонидан амалиёт ва касбий стажировкани

ўташ тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июндаги 490-сон "Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетнинг Ихтисослаштирилган филиали (кейинги ўринларда - Филиал) талабаларининг амалиёт ва касбий стажировка ўташ тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Амалиёт ва касбий стажировка ўташнинг асосий мақсади талабалар томонидан эгалланган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини шакллантириш, таълим олувчиларнинг аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


амалиёт - 1-курс талабалари томонидан олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ҳамда соҳа мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув жараёнининг бир қисми;


касбий стажировка (кейинги ўринларда - стажировка) - 2-курс талабалари томонидан олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолияти билан яқиндан танишиш, касбий маҳоратни янада ривожлантириш, назорат ҳужжатларини ёзиш кўникмаларини шакллантириш, халқ билан мулоқот маданиятини ошириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган ўқув жараёнининг бир қисми;


қабул қилувчи ташкилот - талабалар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати;


қабул қилувчи махсус ташкилот - талабалар томонидан стажировка ўталаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси;


Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари - ўқув юкламасига амалиёт (стажировка) раҳбарлиги киритилган Филиал профессор-ўқитувчиси;


қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари - талабаларни амалий кўникмаларга ўргатиш ва Филиалдаги амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда эгалланган билимларни баҳолаш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими.


3. Амалиёт (стажировка) узлуксиз ҳамда назарий билимлар навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин.

Амалиёт (стажировка)ни ўташ Филиал томонидан ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури асосида амалга оширилади.


4. Амалиёт қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг амалий фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш ҳамда бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш, иш ҳужжатларини ўрганишни назарда тутади.


5. Стажировка қабул қилувчи (махсус) ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари билан яқиндан таништириш, соҳа мутахассислиги бўйича касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини ўрганиш, аҳоли билан узвий боғлиқ ҳолда ишлай олиш кўникмаларини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришни назарда тутади.

Стажировка ўқув режасига асосан, қоида тариқасида, талабаларнинг асосий яшаш жойлари бўйича Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари томонидан танланган ички ишлар органларида ёҳуд Миллий гвардия томонидан белгиланган Миллий гвардия бўлинмаларида ташкил қилинади.


6. Амалиёт (стажировка) ўқув режасида назарда тутилган муддатларда ўтказилади. Амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида амалиёт (стажировка)нинг ўташ муддати ва жойи белгиланади.

Талабаларни амалиёт (стажировка)ни ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.


7. Амалиёт (стажировка) ўташ якунлангач, талаба томонидан амалиёт (стажировка) даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда Тайёрлаш курслари деканатига топширилади.

Амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот талаба томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари имзоси билан тасдиқланади.


8. Амалиёт (стажировка) ўташнинг нормал кунлик давомийлиги 6 (олти) соатни ташкил этади.


9. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари ҳисоботга талабанинг ижобий ва салбий фазилатларини, унинг ўзлаштирувчанлик қобилияти ва бошқа маълумотларни ёритувчи ёзувларни киритиш ҳуқуқига эга.


10. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотлар талабани амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида кўзда тутилмаган вазифаларни бажаришга жалб қилиши, шунингдек Филиални ҳабардор қилмаган ҳолда амалиёт (стажировка) жойини ўзгартириши ман қилинади.



2-БОБ. АМАЛИЁТ (СТАЖИРОВКА)НИ

ЎТАШНИНГ БОСҚИЧЛАРИ


11. Амалиёт (стажировка) уч босқичга бўлинади:

тайёрлов;

асосий;

амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон.


12. Тайёрлов босқичида ўқув режасига асосан амалиёт (стажировка)ни ўташнинг биринчи кунида Филиалдан ва қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарлари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар ушбу Низом қоидалари билан ҳамда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, уларни бажариш бўйича қўлланмаларни оладилар, амалиёт (стажировка) ўташ ҳамда амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.

Амалиёт (стажировка)ни ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари ва қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалини тузадилар.


13. Амалиёт (стажировка)ни ўташнинг асосий босқичида талаба бевосита қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалида кўрсатиб ўтилган ишни бажаради.


14. Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон амалиёт (стажировка)нинг якуний босқичи ҳисобланиб, унда талабалар томонидан амалиёт (стажировка) ўташ жараёнида бажарилган ишларнинг натижалари таҳлил қилинади ва баҳоланади. Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон Филиал вакиллари орасидан тузилган комиссия томонидан ёзма равишда ўтказилади.

Қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг вакили амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонда Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда қатнашиши мумкин.


15. Талабаларнинг амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳони қуйидаги баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади:

назарий ва амалий билимлари даражасини аниқлаш;

берилган саволларни тўғри таҳлил қила олиш;

талаба томонидан амалиёт ва стажировка давомида тўпланган материалларнинг тузилиши, даражаси ва сифати ҳамда амалиёт (стажировка) давомида ўрганилган масалаларнинг кенг ёритиб берилиши.



3-БОБ. АМАЛИЁТ (СТАЖИРОВКА)НИ ЎТАШДА

ТАЛАБАГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


16. Талаба:

амалиёт (стажировка) бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши ва Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг тегишли кўрсатмаларини олиши;

амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш бўйича тадбирларда иштирок этиши;

амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;

Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг талаби билан кўриб чиқиш учун амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботини ўз вақтида тақдим қилиши;

кейинги ўқув ва амалий фаолиятда фойдалана олиши мумкин бўлган материаллар тўпламини юритиши;

ички меҳнат тартиб қоидалари ва қабул қилувчи (махсус) ташкилот ходимлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.


17. Амалиёт (стажировка) тугаганидан кейин талаба амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказиш кунида Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарига ўталган амалиёт (стажировка) тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


18. Талаба амалиёт (стажировка)ни ўтагандан сўнг Филиалда амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон топширишга мажбур.


19. Талаба амалиёт (стажировка) ўташ жараёнида Филиалдан бириктирилган ёки қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг фаолиятидан норози бўлиб, асосли сабаблар мавжуд бўлганда бу ҳақда Филиалнинг Тайёрлаш курслари деканига мурожаат қилиши мумкин.



4-БОБ. АМАЛИЁТ (СТАЖИРОВКА)НИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШНИНГ ШАРТЛАРИ


20. Амалиёт (стажировка)ни барча босқичларда ташкил этиш талабалар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.


21. Профессор-ўқитувчиларнинг амалиёт (стажировка)даги ўқув юкламаси ўқув режада кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиёт (стажировка)ни ўташ туридан келиб чиқиб аниқланади.


22. Амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш учун олдиндан Филиал директори томонидан амалиёт ёки стажировка муддати ва уни ўташ жойи, моддий таъминот, Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларини турар жой билан таъминлаш, масъул шахслар ва жўнатилаётган талабаларнинг, Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларининг таркибий рўйхати бўйича белгиланган буйруқ қабул қилинади.


23. Талабаларни амалиёт (стажировка) ўташга тайёрлаш ва жой-жойига тақсимланишини таъминлаш ҳамда натижасини мувофиқлаштириш Филиалнинг Тайёрлаш курслари деканати томонидан амалга оширилади.


24. Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари:

амалиёт (стажировка)га кетаётган талабаларга амалиёт (стажировка) ўташ бўйича зарур йўл-йўриқлар кўрсатади;

талабаларнинг амалиёт (стажировка) ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;

қабул қилувчи (махсус) ташкилот раҳбари ҳамда бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан алоқалар ўрнатади;

талабаларга амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;

амалиёт (стажировка)нинг бутун даври учун талабаларга индивидуал режа тузади, қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилайди;

амалиёт (стажировка)ни ўташ жойларига талабаларни тақсимлашда иштирок этади;

амалиёт (стажировка) муддатларига ва унинг таркибига риоя қилиниши, шунингдек амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури бажарилишининг талабаларни амалиёт (стажировка) ўташ жойларига бориш йўли билан назорат қилади;

амалиёт (стажировка) ўтаётган талабанинг асосли эътирози юзасидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган раҳбарни ўзгартиришни сўраб Филиал раҳбариятига билдирги киритади;

амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонда иштирок этиши мумкин;


25. Қабул қилувчи (махсус) ташкилот раҳбари:

Филиал билан амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида шартнома тузади;

қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш тўғрисида буйруқлар чиқаради;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка) ўташ учун масъул шахсларни тайинлайди, шунингдек амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида белгиланган тадбирларни бажаришлари устидан назоратни амалга оширади;

амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурига мувофиқ амалиёт (стажировка) ўташ учун шароитлар яратади;

Филиал томонидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарини ўзгартиришни сўраб қилинган мурожаатни ўрганиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилади.


26. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари:

талабаларга техника хавфсизлиги бўйича, ёнғин хавфсизлиги бўйича, шунингдек қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва фаолиятини тартибга солувчи бошқа локал ҳужжатлари ҳамда иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ беради;

қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича талабаларни тақсимлайди, унинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;

талабаларга амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш имкониятини яратади;

талабалар томонидан амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурининг бажарилиши учун зарур шароитлар яратади;

талабаларга тизим фаолияти ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

бажарилаётган иш устидан доимий назоратни амалга оширади;

талаба иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини таъминлайди;

талаба иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди;

амалиёт ва стажировка ўташ тўғрисида ҳисоботни тасдиқлайди;

Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарини талаба томонидан амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури бажарилмаётганлиги ҳамда меҳнат интизомининг бузилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилади;

Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан доимий алоқани ушлаб туради.

Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари талабага амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажариш топшириғини бериши тақиқланади.


27. Амалиёт (стажировка)нинг ўташ жойини белгилаш Филиал билан қабул қилувчи (махсус) ташкилот ўртасидаги шартномалар асосида амалга оширилади.

Филиал ва қабул қилувчи (махсус) ташкилот амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предметини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини, шартномани бекор қилиш асосларини, шунингдек тарафларнинг жавобгарлигини келишиб олади.


28. Амалиёт (стажировка) бошланиши вақтидан бошлаб талабаларга қабул қилувчи (махсус) ташкилотда белгиланган тартибда таништирилиши шарт бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалда бўлган бошқа ҳужжатлар татбиқ қилинади.


29. Амалиёт (стажировка) бўйича қўйилаётган баҳо таълим бўйича баҳоларга тенглаштирилади ва талабалар умумий ўзлаштиришининг якунларини чиқаришда инобатга олинади.


30. Амалиёт (стажировка) якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талабани академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Узрли сабабларсиз амалиёт (стажировка)га келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида талабани белгиланган тартибда Филиал талабалари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.



5-БОБ. МОДДИЙ ТАЪМИНОТ


31. Амалиёт ва стажировкани ўташ даврида талабаларда стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.


32. Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларининг Филиал жойлашган жойдан амалиёт (стажировка)ни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар, ўрнатилган тартибда Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети билан келишилди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 588-модда















































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск