ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 669-сон "Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 669




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗ ТУРИЗМНИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ШАРТНОМА

АСОСИДА ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни, шу жумладан, автотранспортда ҳаракатланиш вақтида кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:

ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туристик фаолият субъектлари ҳамда фуқаролар орасида ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти, амалий аҳамиятини тушунтириш борасида тегишли тадбирларни ташкил этсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август










































Время: 0.1774
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск