Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2019 й. 672-сон "Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2019 й.

N 672



ЕР ОСТИ СУВЛАРИГА ҚУДУҚЛАРНИ

БУРҒУЛАШ УЧУН РУХСАТНОМА БЕРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ва "2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида" 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 августдаги

672-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 122-модда) 1-банди иккинчи хатбоши ва унга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 43-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги 111-сон қарорига илованинг 6-банди "а" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 август











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск